RU

Последние новости

15:59МЮ футболчиси ўтирган машинага маст ҳайдовчи урилди  0 15:18Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Йўлдошев ўрнига бошқа футболчи қайдномага киритилди  14 14:56"Барселона" энди шортларга ҳам реклама ёпиштиради  1 14:50"Барселона" 19 ёшли ҳужумчиси учун "Ал Ҳилол"дан 40 млн. евро сўраяпти  1 13:55Тен Хаг: "МЮ исталган жамоани ютишга қодир"  3 13:20Мурод Тошматов эркин агентга айланди  2 12:45"Сити" ёзда трансферлар амалга оширадими? Пеп жавоб берди  1 12:25Жароҳати сабабли илк ўйинда қайдномага киритилмаган мисрлик футболчи Ўзбекистонга қарши майдонга тушишга тайёр  2 12:07МЮ стандарт вазиятлар учун мураббий сотиб олди  0 12:01"Металлург" аъзоси Мирғиёс Сулаймонов эркин агентга айланди  3 11:50Ўтган йили Тошкентга келган Миср Олимпия термасининг неча нафар футболчиси Париждаги мусобақада иштирок этмоқда?  12 11:34"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Абдураҳмон Исломов  0 11:30Миср олимпия терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Фараон" юрти вакиллари билан танишамиз  7 11:00«Реал Мадрид» келаси ёзда яна бир юлдуз футболчини текинга сотиб олади  8 10:32Ўзбекистонлик ҳакамлар олимпия ўйинларидаги илк учрашувларига тайинлов олишди  4

ЛегионерУз. Отабек Шукуров мавсумдаги энг ёмон ўйинини намойиш этди. Нега? Новости

ЛегионерУз. Отабек Шукуров мавсумдаги энг ёмон ўйинини намойиш этди. Нега?

Амирлик чемпионатининг 18-турида Отабек Шукуров ҳаракат қилаётган “Шаржа” футболчилари “Эмирейтес” майдонида голсиз дуранг ўйнади.

Отабек Шукуров ҳар доим бўлиб келаётгани каби, бу сафар ҳам тўлиқ ўйнади. Бош мураббий Абдул Азиз Муҳаммад унга охиригача ишонч билдирди. Шукуров билан Шаржада бўлиб турган агенти билан суҳбатлашганимизда, у Отабекнинг кайфияти жойида эмаслиги ҳақида айтди. “Футбол ўйнагим келмай қолди”, деганди футболчи ўйинолди машғулотида. Бироқ майдонга чиқди, охиригача курашди. 

Эмирейтс

Лига Арабского залива . Тур 18

02/03/2018, 20:15

0
:
0
Завершен

Аль-Шаржа

45'
90'
73'  Al Hassan Saleh
82'  Youssef Kalfa
88'  Ahmed Al Shamisi (Hassan Abdulrahman)
88'  Youssef Kalfa (Khaled Khamis)
43'  Веллитон (Лулинья)
44'  Yousif Saeed Juma
66'  Abdullah Ghanim Juma
71'  Vander (Mohamed Ibrahim)
80'  Mohamed Ibrahim (Suhail Al Mansoori)

Боиси икки кун аввал Отабекнинг 90 ёшли бувиси оламдан ўтиб қолганди. Ўзини катта қилган инсонни сўнгги йўлга кузатишда Шукуров қатнаша олмади. “Шаржа” унинг ҳолатини тушиб, уйига бориш учун рухсат ҳам берганди. Бироқ футболчи муҳим паллада жамоадошларини ташлаб кетишни истамади. Бувини ортга қайтариб бўлмайди, ўзи юртига қайтганида, биринчи бўлиб зиёратларида бўлади. Ҳозирча эса уларнинг ҳақларига дуода.

Шукуровга қўшилиб бутун жамоанинг ўйини чиқмади. Шундай бўлса-да, улар дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолишни уддалашди. Томонларнинг Шаржада ўтган 1-давра ўйинида мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

Учрашув якунига етгач, Отабек Шукуров твиттердаги саҳифасида шундай пост қолдирди: “Қўллаб турганингиз, ёрдамингиз ва далдангиз учун барчангиздан миннатдорман. Бугунги натижадан кўнглим тўлмади, бунда ўзимни айбдор деб билдим. Кейинги беллашувда энг яхши ўйинларимдан бирини намойиш этишга ҳаракат қиламан”.

Чиройли ваъда, муносиб иш. Ўзбекистонлик легионерлар оддий бир жабҳаларда жамоаларини норизо қилиб кетган вақтлар бўлди. Бу ҳолат айтайлик Таиланд ёки Шарқий Осиёнинг баъзи мамлакатларида бизнинг футболчиларга нисбатан ишончсизликка олиб келди. Шукуровнинг йўли эса аксинча, қолган футболчиларга бўлган ижобий муносабат учун ҳам хизмат қилса ажаб эмас. Биз Отабекка куч ва ирода тилаб қоламиз.

Championat.asia статистикаси

Шукуров жамоаси сафида тўлиқ ўйнаяпти. У миллий терма йиғинига ҳам жалб этилгани мухлисларга яхши маълум. Амирлик чемпионати ким учундир кучли бўлмаслиги мумкиндир, бироқ даромад, шароит ҳамда унда ўйнаётган қолган легионерлар савиясидан келиб чиқилса, биздан олдинда. Бунисини ҳам унутмаслик керак.

Автор :
Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика