RU

Последние новости

14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  17 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  7 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  10 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  6 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  4 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  19 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  3 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  5

ЛегионерУз. Одил Аҳмедов жамоаси таслим қилган клуб Фозил Мусаевнинг “Жубило Иватаси”дан устун келди Новости

ЛегионерУз. Одил Аҳмедов жамоаси таслим қилган клуб Фозил Мусаевнинг “Жубило Иватаси”дан устун келди

Ва ниҳоят Япония Жей Лигасида ҳам янги мавсум старт олди. Сизга маълумки, ўзбекистонлик футболчилар учун кунчиқар юрт эшигини очган илк қалдирғоч Фозил Мусаевдир.

Мусаев тўп сурадиган “Жубило Ивата” ўтган мавсумни 6-ўринда якунлаганди. Клуб билан 2+1 кўринишидаги шартномага имзо чеккан Мусаеевнинг айтишича, бу мавсум раҳбарият “Жубило Ивата”нинг олдига 5-ўриндан пастга тушмаслик вазифасини қўйган. Кўринишидан эса бу осон бўлмайди.

Чунки жамоа мавсумдаги илк ўйинда катта қийинчиликка дуч келди ва “Кавасаки Фронтале”дан енгилди — 0:3. Голларнинг барчаси биринчи бўлимда киритилди. Мусаевнинг айтишича, бўлим бошида “Жубило Ивата” футболчилари 2 та қулай имкониятни, аниқроғи, дарвозабон билан яккама-якка вазиятларни ҳавога совурган. Меҳмонлар бунга гол билан жавоб қайтаргач, руҳий устунлик тўлалигича “Кавасаки Фронтале” томонига ўтган. Иккинчи бўлимда эса вазиятни ўнглашнинг имкони бўлмаган. 

Джубило Ивата

J. Лига . Тур 1

25/02/2018, 11:30

3
:
0
Завершен

Кавасаки

Кэнго Накамура - 24', Сёго Танигути - 43', Эдуардо - 45'

45'
90'
44'  Кентаро Ои
46'  Шун Моришита (Masaya Matsumoto)
58'  Nagisa Sakurauchi (Таиши Тагучи)
70'  Fozil Musayev (Rikiya Uehara)
12'  Эдуардо
24'  Кэнго Накамура
24'  Эдуардо
43'  Сёго Танигути
43'  Кэнго Накамура
45'  Эдуардо
45'  Кэнго Накамура
54'  Эдуардо
67'  Эдуардо (Хидэмаса Морита)
78'  Кей Чинен (Ёсито Окубо)
85'  Кэнго Накамура (Кйохеи Ноборизато)

Мусаев шу куни 70-дақиқада алмаштирилди. Бу мавсумдаги илк расмий ўйин экани клубга панд берган кўринади. Чемпионлар Лигасида Япония шарафини ҳимоя қилаётган “Кавасаки Фронтале” эса тайёргарликни анча илгари бошлаб, халқаро майдонда 2 та ўйин ўтказиб улгурганди. Биринчисида жамоа Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” клубини ўз майдонида қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Кейин эса Кореяда “Улсан Хюндаи” клубидан енгилди — 1:2. Жей Лига мавсуми эса омадли чиқди.

Championat.asia статистикаси

29 ёшли Фозил Мусаев ўтган мавсум “Жубило Ивата”нинг чемпионатдаги 31 та ўйинида майдонга тушди. Жами 2657 дақиқа тўп сурган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи 4 та гол уришнинг уддасидан чиққанди. Бу йил ҳам асосий таркиб аъзоси эканлигини исботлаяпти. “Жубило Ивата”нинг кейинги ўйини 3 март куни “Нагоя Грампус” майдонида ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг йиғинига келгунига қадар Мусаев жами 6 та ўйин ўтказган бўлади. Демак, унгача у формасини анчагина тиклаб олади.

Автор :
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика