RU

Последние новости

10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  1 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  8 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  3 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  4 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0

ЛегионерУз. Ҳайдаров жамоаси Рашидовсиз қолган “Ал-Жазира”дан ўзиб кетди. Сардор Франция чемпионатига бориши мумкин Новости

ЛегионерУз. Ҳайдаров жамоаси Рашидовсиз қолган “Ал-Жазира”дан ўзиб кетди. Сардор Франция чемпионатига бориши мумкин

БАА Про-Лигасида 14-тур беллашувларига якун ясалди. Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган ва шу йил элитага қадам қўйган “Ажман” клуби бунда 5-ўринга кўтарилиб олди.

Жамоа мазкур турда “Дибба Ал-Фужайраҳ” клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида устун келди. Ҳайдаровда сариқ карточкалар сони 3 тага етгани сабаб, у жамоадошларига ёрдам бера олмади ва ўйинни ўтказиб юборишига тўғри келди. 

Айман

Saoud Faraj Marzouq - 24', Bakary Kone - 68'

Лига Арабского залива . Тур 14

29/01/2018, 18:15

1
:
2
Завершен

Диба Ал Фужаира

Diogo Acosta - 66'

45'
90'
24'  Saoud Faraj Marzouq
24'  Hassan Zahran
52'  Hassan Zahran
61'  Saoud Faraj Marzouq (Waleed Khaled)
64'  Bakary Kone
68'  Bakary Kone
77'  Waleed Khaled
88'  Mohammed Hilal Khalifa (Rashid Malullah)
90'  Mohamed Ahmed Al Antaly (Khalifa Abdulla)
30'  Валид Ахмед (Hmaid Rabei)
53'  Hmaid Rabei
66'  Diogo Acosta
74'  Ahmed Mohammed (Ahmed Rashed Ali)
86'  Yassine Al Bakheet (Sanad Ali)
90'  Saeed Mohammed Al Naqbi

Сардор Рашидов

“Ал-Жазира”га катта мақсадларда етиб борган Сардор Рашидов жамоани тарк этган кўринади. Айни пайтда футболчининг ўзи бу саволга конкрет жавоб қайтарганича йўқ. Шунга қарамай, ОАВ Рашидовнинг “Ал-Жазира”ни тарк этгани борасида маълумотлар чиқиб улгурди.

Франция чемпионатида 8-ўринни эгаллаб турган “Ренн” футбол клубини Сабри Лямуши бошқариб боради. Мазкур мутахассис 1 йил аввал Сардор Рашидовга Қатарнинг “Ал-Жаиш” клубида устозлик қилганди. Айни пайтда Лямуши Рашидовни Францияга олиб келишга қарши эмас ва бу хабарни футболчининг ўзи ҳам инкор этмади. Сардорнинг аниқлик киритишича, агар барчаси муваффақиятли ўтса, “Ренн” Рашидовни ўзига чорлаши мумкин. Мураббий ва футболчининг телефондаги суҳбатига кўра, трансфер ойнаси якунига қадар бу ишни амалга оширишнинг имкони йўқ, вақт жуда кам қолган. Шу боисдан ҳам иш ёзда амалга ошиши катта эҳтимол.

Кеча “Жазира” футболчилари чемпионатдаги навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Амалдаги чемпионда ишлар жойида эмас. Яқиндагина Аҳмад Ҳалил “Жазира”ни тарк этиб, Умар Абдулраҳмон тўп сурадиган “Ал-Айн” сафига бориб қўшилганди. Шунингдек, Лассана Диарра ҳам кетиб улгурди. Кўринишидан, Рашидов ҳам “Ал-Жазира” билан хайрлашган. Бироқ Сардорнинг ўзи бу борада аниқ гап айтганича йўқ. Аниқ томони, у кечаги ўйин қайдномасига ҳам киритилмаган.

Аль-Наср

Сирино да Сильва Марсело - 6'

Лига Арабского залива . Тур 14

29/01/2018, 21:00

0
:
1
Завершен

Аль-Джазира

45'
90'
6'  Сирино да Сильва Марсело
6'  Салем Салех
13'  Халид Джалал
46'  Салем Салех (Ibrahim Abbas Leshkari)
70'  Махмуд Хамис
72'  Альмазам Али Хуссайн
82'  Ахмад Шамбих
88'  Joan Oumari
90'  Ibrahim Abbas Leshkari (Masoud Sulaiman Ahmed)
33'  Мохамед Джамал
40'  Мохамед Джамал (Khalifa Al Hammadi)
59'  Harib Al Saadi (Халфан Мубарак)

Рашидов борасида аниқ бир гап айтиш учун бироз вақт керак бўлади. У ўзининг кучига ишонади, бироқ танлаган жамоаси унинг ишончини оқлай олмади. Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатидан ташқари ҳам Сардор ва “Ал-Жазира” ўртасидаги келишувларнинг айрим бандларида ваъдалар бажарилмаган. Бу эса икки томон келишувига кўра, амалдаги шартнома тугатилишига замин ҳозирлаши мумкин.

Европанинг кучли бешлик миллий чемпионатида тўп суриш ўзбекистонлик футболчилардан оз вақтга бўлса-да Илёс Зейтуллаевга насиб қилган. Ёзда Рашидов бу борада иккинчи ўйинчига айланиши мумкин (Питер Одемвингени ҳисобга олмаганда). Аммо олдинда ёзгача етиб олиш миссияси турибди. Бу вақт давомида Сардор формасини ушлаб туриш учун ҳам қайсидир клуб сафига бориб қўшилиши мумкин. Агентлари бу масалага ойдинлик киритса, Рашидовнинг ўзидан бор ҳақиқатни билиб оламиз. 

Championat.asia статистикаси

Автор :
Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика