RU

Последние новости

08:48Sofascore. Ашурматов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:21Ўзбекистон U-23 ва U-21 терма жамоалари таркибида биттадан ўзгариш содир бўлди  0 08:10МЛС. "Интер Майами" иродали ғалаба қозонди. Месси гол урди, Алба 89-дақиқада ҳал қилувчи голга ассистентлик қилди  3 07:53Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:25А Серия. "Ювентус" ва "Лацио" йирик ҳисобда мағлуб бўлди. "Интер" эса сафарда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 05:25Алиқулов расман терма жамоамизнинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига ким чақирилгани маълум  27 03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  4 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  1 03:20Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"  8 03:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 03:02Ла Лига. "Барселона" "Атлетико"ни даҳшатли камбэк эвазига мағлуб этди  186 01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  7 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  12

Легионерларимиз сони яна биттага кўпайди ёхуд Ҳусниддин Ғофуров “Явор” билан уч йиллик шартнома имзолади Новости

Легионерларимиз сони яна биттага кўпайди ёхуд Ҳусниддин Ғофуров “Явор” билан уч йиллик шартнома имзолади

Аввал сайтимиз орқали хабар бериб ўтганимиздек, "НБУ-Осиё"нинг 19 ёшли ҳужумчиси Ҳусниддин Ғофуров бундан бир неча кун олдин Сербияга жўнаб кетганди.
Иваницанинг "Явор" клуби мураббийларида қизиқиш уйғотган биринчи лигамиз тўпурари (биринчи босқчидан сўнг, 13та гол- муаллиф) мазкур жамоанинг йиғинида иштирок этаётганди. Championat.asia билан мустахкам алоқа ўрнатган Ҳусниддин Ғофуровнинг айтишича, куни-кеча "Явор" раҳбарияти унга шартнома таклиф этган.

Табиийки бунга футболчимиз лаббай дея жавоб берди ва шундан сўнг Ғофуров билан "Явор" ўртасида ўзаро уч йиллик битим имзоланди. Бу борада футболчининг ўзи шундай деди: - Бу ерга келишимдан асосий мақсад ҳам, жамоада қолиб, фаолиятимни хорижда давом эттириш эди. Ҳудога шукур, ҳаракатларим мураббийларга маъқул келди ва улар менга уч йиллик шартнома таклиф қилди. Албатта, бундан хурсандман. "Явор"нинг ҳам менга бўлган ишончи юқори. Ўз навбатида мен ҳам билдирилаётган ишончларни оқлаш учун астойдил ҳаракат қиламан. Шунингдек янги жамоам учун ҳам голлар уришга бор кучимни ишга соламан".

Эслатиб ўтамиз, 1994 йили Фарғона вилояти Олтиариқ туманида таваллуд топган Ғофуров бунгача Тошкентнинг "НБУ-Осиё" клубида бир йил мобайнида тўп сурганди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ушбу трансфер амалга ошишида "банкирлар" жамоасининг барча ходимларини хизматлари ётибди.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика