RU

Последние новости

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  52 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  5 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

Легионерларига таянадиган “Жазира” Новости

Легионерларига таянадиган “Жазира”

“Бунёдкор” БАА чемпионатининг пешқадамларидан бири бўлиб турган “Ал Жазира”ни қабул қилади. Мазкур учрашув ғолиби Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма олади.
Шу сабабли беллашув жамоамиз учун жуда муҳим. Чунки ОЧЛда гуруҳ босқичидаги 6 беллашув орқали ёш футболчиларнинг маҳорат ва тажрибаси анча ортиши тайин. Қолаверса, ҳар йили гуруҳ баҳсларида қатнашиб келаётган “Бунёдкор” бу сафар ундан қолиб кетишни истамаслиги табиий.



“АЛ ЖАЗИРА” СПОРТ КЛУБИ
Ташкил этилган йили:
1974
Стадиони: “Муҳаммад Бин Зайд”, 42 минг томошабинга мўлжалланган
Раҳбари: Шайх Мансур Бин Зайд Ал Нахиян
Бош мураббийи: Эрик Геретс (Бельгия)
Эришган ютуқлари: БАА чемпиони (2010-11), БАА ФА Кубоги (2007), «Этисалат Эмирейтс» Кубоги (2010), БАА Президенти Кубоги (2011, 2012), Кўрфаз клублари чемпионати ғолиби (2007).

Абу Даби амирлигининг марказида жойлашган “Жазира” ушбу мавсумда чемпионлик учун амирликнинг яна бир клуби “Ал Айн” билан жиддий курашга киришган. Бу жамоалар савия борасида БААнинг қолган клубларидан ўтиб кетгани яққол кўриниб турибди.

Айтиш мумкинки, «Ал Жазира» легионерлар савияси бўйича олиб қарасак, Осиёдаги энг кучли клублардан биридир. Чунки жамоа шарафини ҳимоя қилаётган тўрт легионернинг барчаси юқори савияда ўйин кўрсатган ҳамда ҳозиргача буни уддалаб келаётган футболчилар ҳисобланади. Мирко Вучинични “Лечче”, “Рома” ва “Ювентус”даги фаолияти орқали кўпчилик яхши билади. У Черногория футболининг асосий юлдузи саналади.

Миллий терма жамоа ва “А” сериядаги ажойиб ўйинлари билан ишқибозлар олқишларига сазовор бўлган. “Жазира”да эса бир ўйинда биттадан ортиқ тўп киритиб келмоқда. Унга БАА чемпионатида гол уриш қийинчилик туғдирмаяпти. Ҳимоячиларни осонлик билан доғда қолдиряпти. Албатта, бунда унга ҳужумкор футболчилар яхши ёрдам бермоқда. Шундай ўйинчилардан бири аргентиналик Мануэл Ланзинидир.



Ёш ҳужумкор ўйинчи аввал “Ривер Плейт” ва “Флуминесе” клублари сафида майдонга тушган. Ланзини тўпни яхши сақлаб туриши, рақибларни алдаб ўтиш ва уларнинг қуршовидан чиқиб кетиши, ҳужумдаги шерикларга аниқ тўп ошириши билан жамоа етакчиларидан бирига айлана олди. Бразилиялик Жусилей илгари “Коринтианс” ва “Анжи”да тўп тепган. У Фаластин фуқаролигига эга сабабли осиёлик футболчи сифатида рўйхатдан ўтказилган. Ярим ҳимояда “Жазира”нинг асосий таянчи бўлиб турибди. Буркина-Фасо терма жамоаси аъзоси Жонатан Питройпа аввал “Фрайбург”, “Гамбург” ва “Ренн” клублари таркибида ҳаракат қилган. У кўпроқ қанотлардан ҳужумга қўшилиши билан рақиб ҳимоячиларига муаммо яратади. Жамоа комбинацияларида фаол иштирок этадиган футболчилардан бири.

Легионер бўлмаса-да, ҳужумчи Али Мабҳутни ҳам алоҳида таъкидласак арзийди. У БАА чемпионатида 10 тўп киритди. Бу Вучиничдан кейинги иккинчи натижадир. “Жазира” ураётган голларнинг 80 фоизидан ортиғи Вучинич, Мабҳут ва Ланзини ҳисобига ёзилган. Жусилей, Питройпа, Ланзини, Мабҳут ва Вучинич ҳужум уюштирилаётган пайтда бир-бирларини жуда яхши тушуниб ўйнашади. Жамоа ўйини асосан шу футболчиларга таяниб, ташкил этилади. “Жазира”нинг кучсиз тарафларидан бири ҳимоя чизиғидир. Чунки БАА чемпионатида жамоа деярли ҳар бир беллашувда дарвозасидан тўп ўтказиб юборади. “Бунёдкор” рақиб ҳужум чизиғидаги ўйинчиларга имконият бермаган тақдирда ўзида гол уриш учун бир неча имконият юзага келиши аниқ. Энг муҳими, рақиб таркибидаги номдор футболчилардан ҳайиқмай ўйнаш керак. Ҳимояда рақибга босим ўтказилса, Эрик Геретс шогирдлари ўзларини йўқотиб қўйишлари мумкин.



Жамоа тарихига тўхталадиган бўлсак, 1974 йил Абу Дабида ташкил этилган клуб спорт клуби номига тўлиқ мос тушади. Футбол билан биргаликда волейбол, гандбол, баскетбол ва сузиш спорти билан шуғулланувчи жамоалари ҳам мавжуд. Ўзи БААдаги аксарият клублар биратўла спорт жамоалари сифатида фаолият юритишади. Футболда муваффақиятларга эришишни жамоа 2007 йилдан бошлаб қўлга киритиб келяпти. Айнан ўша пайтдан «Жазира»га катта эътибор қаратиляпти. Ҳозиргача жамоа ички мусобақаларнинг барчасида зафар қучган. Икки йил аввал “Насаф” билан гуруҳда ўйнаган Абу Даби клуби ҳар икки беллашувда қаршиликлар дарвозасини 4 мартадан ишғол қилганди.

Бош мураббий бельгиялик Эрик Геретс бўлиб, у футболчилик фаолиятида Европа Чемпионлар Кубогида ғалаба қозонган, Европа ва жаҳон чемпионатида совриндорлар қаторидан жой олган. Мураббий сифатида Бельгия, Туркия, Голландия ва Саудия Арабистонида чемпионга айланган. Марокаш терма жамоаси билан Африка Миллатлар Кубогида зафар қучган. “Ал Жазира”да 2014 йилдан буён ишлаб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа ҳозирча ижобий таассурот қолдиряпти. Унинг қандай ўйин услубини хуш кўришини бевосита бугун “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган баҳсда кўриб олиш имкониятига эга бўламиз.



Эрик ГЕРЕТС
Туғилган санаси
: 18.05.1954
Туғилган жойи: Рекем, Бельгия
Футболчиликдаги амплуаси: ўнг қанот ҳимоячиси
Ўйнаган жамоалари: 1971–1983 “Стандарт” 318 (23), 1983–1984 “Милан” 13 (1), 1984–1985 МВВ 12 (0), 1985–1992 ПСВ 200 (8).
Бельгия терма жамоасида 1975-91 йилларда 96 учрашувда 2 тўп киритган.
Бошқарган жамоалари: 1992–1994 “Льеж”, 1994–1997 “Льерс”, 1997–1999 “Брюгге”, 1999–2002 ПСВ, 2002–2004 “Кайзерслаутерн”, 2004–2005 “Вольфсбург”, 2005–2007 “Галатасарой”, 2007–2009 “Марсель”, 2009–2010 “Ал Ҳилол”, 2010–2012 Марокаш терма жамоаси, 2012–2014 “Лаҳвия”, 2014 йилдан “Ал Жазира”да.
Ютуқлари (футболчи сифатида): Бельгия чемпиони (1981–82, 1982–83), Бельгия Кубоги (1981), Голландия чемпиони (1985–86, 1986–87, 1987–88, 1988–89, 1990–91, 1991–92), Голландия Кубоги соҳиби (1987–88, 1988–89 1989–90), ЕЧК ғолиби (1987–88), Европа вице-чемпиони (1980), жаҳон чемпионати совриндори (1986).
Мураббий сифатида: Бельгия чемпиони (1996-97, 1997-98), Голландия чемпиони (1999–2000, 2000–01), Туркия чемпиони (2005–06), Саудия Арабистони чемпиони (2009–10), Саудия Кубоги соҳиби (2010), Африка чемпиони (2012), Қатар чемпиони (2013–14).

Бельгиянинг энг яхши футболчиси (1982), Бельгиянинг энг яхши мураббийи (1997, 1998).

Жамоа сафида БАА терма жамоасига номзод 3-4 нафар футболчи ва яхши савиядаги 4 нафар легионер жамланган. Миллий чемпионат қизғин паллада бўлгани сабабли жисмоний тайёргарлик борасида рақибда муаммо бўлмаса керак. “Бунёдкор”нинг устун тарафи эса бор эътиборини айнан ушбу учрашувга қаратиб, бир ой давомида тайёргарлик кўриш имконига эга бўлди. Бундай пайтда аксарият клублар рақибининг барча кучли тарафларини ўрганиб чиқиб, унга қарши чора топа олишади. Ишқибозларни эса стадионда жамоамизни қўллаб-қувватлашга чақириб қоламиз.



Дарвозабонлар
Аҳмад Муборак
Ҳолид Саиф
Али Ҳасиф

Ҳимоячилар
Жума Абдуллоҳ
Мусаллам Фаёз
Ҳассан Амин
Ҳолид Сабеал
Саиф Ҳалфан
Башир Саид

Ярим ҳимоячилар
Ҳамад Ҳаммади
Ёсир Матар
Мануэл Ланзини (Аргентина)
Жонатан Питройпа (Буркина-Фасо)
Ҳамис Исмоил
Жусилей (Бразилия)
Ёқуб Ҳусайни
Ҳамад Ҳуссани
Султон Баргаш

Ҳужумчилар
Али Мабҳут
Мирко Вучинич (Черногория)
Исса Ваҳиб
Аҳмад Рабиа


Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика