RU

Последние новости

12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  0 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  1 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   4 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  2 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  18 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  10 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  12 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1

Легионерлар: Жепаровнинг голи «Сеонгнам»ни мағлубиятдан қутқариб қолди Новости

Легионерлар: Жепаровнинг голи «Сеонгнам»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Ўтган дам олиш кунлари хорижда тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.
РОССИЯ
 «Краснодар» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, Россия Премьер-Лигаси 10-туридан ўрин олган учрашувда ўз майдонида «Зенит» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди. 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунига етган учрашувда Аҳмедов тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Москванинг «Локомотив» клуби аъзоси Виталий Денисов мазкур турда ўз майдонида «темирйўлчилар» сафида «Терек» клубига қарши майдонга тушди. Ўзбекистонлик ҳимоячи учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Ўйин эса, «Локомотив»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

УКРАИНА
 18 октябрь куни Украина Премьер-Лигасида 9-тур ўйинларига старт берилди. Полтаванинг «Ворскла» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов мазкур турда ўз уйида Харковьнинг «Металлист» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди.«Ворскла»  - 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўзбекистонлик футболчи учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Ўйинда эса ҳисоб очилмаган - 0:0.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
 18 октябрь куни Жанубий Корея К-Лигасида 32-тур баҳслари бўлиб ўтди. «Сеонгнам» клубида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров мазкур турда сафарда«Сувон» клубига қарши ўйиннинг сўнгги дақиқасида рақиб дарвозасига гол уриб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Ўйинда тўлиқ, 90 дақиқа тўп сурган Жепаров мазкур голни ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда киритган. Учрашув эса 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунига етган.

ХИТОЙ
 Хитойнинг «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган ўзбекистонлик ҳимоячи Анзур Исмоилов, Хитой Суперлигаси навбатдаги турида асосий таркибда майдонга тушди. Сафарда, «Лиаонинг» клубига қарши учрашувда Исмоиолов тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Ўйин «Лиаонинг» клубининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

БАА
 18 октябрь куни БАА Про-Лигасида 5-тур ўйинларига старт берилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров мазкур турда ўз жамоаси сафида сафарда «Бани Яс» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб 90 дақиқа тўп сурди. «Аш Шабоб» учрашувда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика