RU

Последние новости

19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  0 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  0 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  14 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  1 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   8 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  17 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  3

Легионерлар чекловисиз ўтказиладиган янгича форматдаги ОЧЛ элитаси ҳақида нималарни билиш лозим? Новости

Легионерлар чекловисиз ўтказиладиган янгича форматдаги ОЧЛ элитаси ҳақида нималарни билиш лозим?

2024/25 йилги мавсумдан Осиё Чемпионлар лигаси янгича форматда ўтказилади.

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Ижроия Қўмитаси томонидан эълон қилинган учта мусобақадан иборат янги кўринишдаги лойиҳанинг энг юқори даражадаги турнири — Осиё Чемпионлар лигаси элитасида (ACLE) 24 та жамоа иштирок этади. 

Янгича форматдаги мусобақада хорижлик ўйинчилар учун ажратилган лимит бекор қилинади.


Ҳозирча ушбу ўринлар бўйича ажратилган квоталар бўйича якуний хулосага келинмаган. ОФК клублар рейтингини инобатга оладиган бўлсак, квоталар мамлакатлар миқёсида қуйидагича тақсимланиши мумкин:

Ғарб минтақаси

Саудия Арабистони — лига босқичида 3 (саралаш босқичида 0)

Қатар — 2 (1)

Эрон — 2 (1)

БАА — 1 (1)

Ўзбекистон — 1 (0)

Ироқ — 1 (0)

Шарқ минтақаси

Япония — лига босқичида 3 (саралаш босқичида 0)

Жанубий Корея — 2 (1)

Хитой — 2 (1)

Таиланд — 1 (1)

Австралия — 1 (0)

Малайзия — 1 (0)

Иштирокчи жамоаларнинг якуний рўйхати ОФК томонидан ҳар бир ассоциация учун якуний ўринлар тақсимоти ва клублар лицензиялаш талабларидан ўтган жамоалар рўйхатидан келиб чиқиб тасдиқланади. Квоталар тахминан қуйидагича ажратилади:

Ғарб минтақаси

Лига босқичи

Саудия Арабистони — Саудия Про лигаси чемпиони, Қирол кубоги ғолиби, Саудия Про лигаси вице-чемпиони.

Қатар — Қатар Юлдузлар лигаси чемпиони, Қатар Амири кубоги ғолиби

Эрон — Эрон Про лигаси чемпиони, Эрон кубоги ғолиби

БАА — БАА Про лигаси чемпиони

Ўзбекистон — Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони

Ироқ — Ироқ Премьер-лигаси чемпиони

Саралаш босқичи

Қатар — Қатар Юлдузлар лигаси вице-чемпиони

Эрон —  Эрон Про лигаси вице-чемпиони

БАА — БАА Президент кубоги ғолиби

Шарқ минтақаси

Лига босқичи

Япония — Япония J1 лигаси чемпиони, Япония Император кубоги ғолиби, Япония J1 лигаси вице-чемпиони

Жанубий Корея — Жанубий Корея K1 лигаси чемпиони, Жанубий Корея кубоги ғолиби

Хитой — Хитой Суперлигаси чемпиони, Хитой кубоги ғолиби

Таиланд — Таинланд 1-лигаси чемпиони

Австралия — Австралия А лигаси чемпиони

Малайзия — Малайзия Суперлигаси чемпиони

Саралаш босқичи

Жанубий Корея — Жанубий Корея K1 лигаси вице-чемпиони

Хитой — Хитой Суперлигаси вице-чемпиони

Таиланд — Таиланд кубоги ғолиби

Тақвим

Дастлабки босқич

1-босқич — 30 июль, 2024 йил

2-босқич — 6 август, 2024 йил

3-босқич — 13 август, 2024 йил


Лига босқичи

1-тур — 16–18 сентябрь, 2024 йил

2-тур — 30 сентябрь–1 октябрь, 2024 йил

3-тур — 21–23 октябрь, 2024 йил

4-тур — 4–6 ноябрь, 2024 йил

5-тур — 25–27 ноябрь, 2024 йил

6-тур — 2–4 декабрь, 2024 йил

7-тур — 3-4 & 11-12 февраль, 2025 йил

8-тур — 17–19 февраль, 2025 йил


Плей-офф босқичи

1/8 финал — 3-5 & 10-12 март, 2025 йил

1/4 финал — 25–26 апрель, 2025 йил

1/2 финал — 29–30 апрель, 2025 йил

Финал — 4 май, 2025 йил

Қолган икки элита тўғрисидаги маълумотларни ҳам тез орада эълон қиламиз.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика