Легионерлар. Бугун Йўлдошев, Ҳусанов, Ашурматов, Раҳмоналиев жамоалари ўйнайди, Эронда "ўзбек дербиси" бор
15 апр 2023 11:30
Новости
Легионерлар. Бугун Йўлдошев, Ҳусанов, Ашурматов, Раҳмоналиев жамоалари ўйнайди, Эронда "ўзбек дербиси" бор
Беларусь
Ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаевнинг "Шахтёр" Солигорск жамоаси Беларусь Олий лигаси 4-турида "Гомел"ни меҳмон қилади. 4- ва 11-ўрин эгалари ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

Шунингдек, мазкур чемпионатда тўп тепадиган яна бир легионеримиз – Ўзбекистон U-20 термаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ва ярим ҳимоячи Амирбек Бакаевнинг "Энергетик-БГУ" клуби сафарда "Неман" билан баҳс юритади. Ўйин 22:00 да бошланиши режалаштирилган.
Россия
Қанот ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг "Нижний Новгород" жамоаси 23-тур доирасида Москвада "Динамо" билан баҳс юритади. 13-ўринда бораётган "Нижний Новгород"нинг ўйини 16:00 га белгиланган.

Шунингдек, РПЛ доирасидаги яна бир баҳсда ярим ҳимоячи Ҳожимат Эркинов ўйнаётган "Торпедо" ўз уйида "Спартак" билан тўқнаш келади. Учрашув 21:00 да старт олади.
Бундан ташқари, МФЛда ҳам легионерларимиз иштирокида ўйинлар бор. Жумладан, ҳимоячи Рустам Ашурматов ва хавбек Умарали Раҳмоналиевнинг "Рубин" жамоаси 27-турда "Шинник" билан учрашади. Қозон клуби ўйини 18:00 да бошланади.

Бундан ташқари, Вагиз Галиулиннинг "Нефтехимик" клуби турнир аутсайдерларидан бири "Краснодар-2" билан баҳс олиб боради. Мазкур учрашув 19:30 да бошланиши кутилмоқда.
Эрон
Эрон Про-лигаси 26-турида "ўзбек дербиси" бўлиб ўтади. Унда ҳужумчи Шерзод Темировнинг "Пайкон" жамоаси ўз уйида Шароф Муҳитдинов тўп тепадиган "Санат Нафт" жамоасини меҳмон қилади. 13- ва 15-ўринни эгаллаб турган клублар ўртасидаги беллашув 21:00 га белгиланган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии