RU

Последние новости

22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт эди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   9 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 20:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Интер Майами" учрашувининг асосий таркиблари маълум!  65 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  3 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  3 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  8

Легионерлар: Бақоев ва Гейнрих тур рамзий терма жамоасидан ўрин олишди Новости

Легионерлар: Бақоев ва Гейнрих тур рамзий терма жамоасидан ўрин олишди

Ўтган ҳафтанинг дам олиш кунларида хорижда тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида тур учрашувларида майдонга тушишди.
РОССИЯ

19 апрель куни Россия Премьер-Лигаси 26-тур ўйинларига стар берилди. Премьер-Лига пешқадамларидан бири, Москванинг «Локомотив» клуби ўз майдонида «Терек» клубини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. «Темирйўлчилар» ҳимоячиси Виталий Денисов учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир футболчиси Одил Аҳмедов, мазкур турда «Анжи» сафида ўз майдонида «Зенит»га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Учрашувда «Зенит» 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

ҚОЗОҒИСТОН

19 апрель куни шунингдек Қозоғистон Чемпионати 7-тур ўйинлари старт олди. «Актобе» сафида ҳаракат қиладиган икки нафар Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари – Александр Гейнрих ва Темур Кападзелар мазкур турда ўз майдонида «Қайсар» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушишди. Эътиборлиси, учрашувдаги илк гол Александр Гейнрих ҳисобига ёзилди. Гейнрих учрашувда 83 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Темур Кападзе иккинчи бўлим бошида алмаштирилди. Ўйин 3:0 ҳисобида «Актобе»нинг ғалабаси билан якунланди.

Бугун, шунингдек «Иртиш» клуби ҳам ўз майдонида «Астана» клубини қабул қилди ва голларга бой учрашувда 3:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Эътиборлиси, «Иртиш»ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушган Улуғбек Бақоев учрашувда дубль муаллифига айланди. Бақоев биринчи бўлимнинг 23 ва 45 дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса-да, якунда «Иртиш» учрашувда мағлуб бўлди.

«Шахтер» сафида тўп сураётган Шавкат Саломов ҳам мазкур турда майдонни голсиз тарк этмади. Ўз майдонида «Ордабасини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. «Шахтер»нинг голларидан бирига учрашувнинг 20-дақиқасида айнан Саломов муаллифлик қилди. «Шахтер» сафида тўп сурадиган яна бир ўзбекистонлик футболчи Камолиддий Мурзоев учрашувда майдонга туширилмади.

Қайд этиш лозим, Қозоғистоннинг етакчи спорт нашрларидан бири Vesti.kz ушбу тур якунларига кўра, Александр Гейнрих ва Улуғбек Бақоевни тур рамзий терма жамоасига киритган.

УКРАИНА

Украинанинг «Ворскла» клубида тўп сураётган Санжар Турсунов, чемпионатнинг 26-турида сафарда Киевнинг «Динамо» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушган. «Динамо»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда, Турсунов тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика