RU

Последние новости

01:15ЕЧЛ. "Арсенал" – ПСЖ 0:1 (матнли трансляция)  42 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  25 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  20 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  27 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

Легионерлар: «Актобе» ҳамда «Рубин» ЕЛ кейинги босқичига йўл олишди Новости

Легионерлар: «Актобе» ҳамда «Рубин» ЕЛ кейинги босқичига йўл олишди

25 июль куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган бир қатор футболчилар Европа Лигаси 2-саралаш баҳслари учрашувида майдонга тушишди.
25 июль куни Европа Лигаси 2-саралаш баҳслари жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Қайд этиш лозим, мазкур учрашувларда Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган бир қатор футболчилар майдонга тушишди. Қозоғистоннинг «Актобе» клуби ўз майдонида Норвегиянинг «Хедд» клубини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ҳғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоаларнинг илк ўйинида «Хедд» клуби ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жавоб ўйинида эса, «Актобе» 2:0 ҳисобида ғалабага эришди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритдти. Ушбу учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган икки нафар футболчи - Александр Гейнрих ҳамда Темур Кападзелар асосий таркибда майдонга тушишди. Миллий терма жамоа ярим ҳимоячиси Темур Кападзе 75-дақиқада майдонни тарк этган бўлса, Александр Гейнрих ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди. «Актобе» Европа Лигаси саралашининг кейинги босқичида Исландиянинг «Брейдаблик» клубига қарши тўп суради.

Қозоғистоннинг яна бир жамоаси - «Иртиш» эса сафарда Босниянинг «Широки Бриег» жамоасига қарши тўп сурди ва 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувда икки нафар ўзбекистонлик ҳужумчи - Улуғбек Бақоев ҳамда Камолиддин Мурзоевлар асосий таркибда майдонга тушишди. Миллий терма жамоа ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Камолиддин Мурзоев 62 дақиқада алмаштирилган. Дастлабки ўйинда ўз майдонида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган «Иртиш», жавоб учрашувида 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраб, Европа Лигаси баҳсларида чиқиб кетди.

Қозоннинг «Рубин» клуби ярим ҳимоячиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан бири Вагиз Галуилин (фотода) 25 июль куни Сербиянинг «Ягодина» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Эътиборлиси, «Рубин»нинг ўйиндаги ягона голига ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ҳаммуаллифлик қилди. Ўйиннинг 52-дақиқасида киритилган гол «Рубин»га 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди. Дастлабки учрашувда ҳам 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Рубин», Европа Лигаси саралаши кейинги босқичига йўл олди. Кейинги босқичда қозонликлар Даниянинг «Рандерс» клубига қарши ўйнайди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика