RU

Последние новости

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  10 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  12 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  17 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  174 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

Легионерлар: Аҳмедов фаолият олиб борадиган "Краснодар" 2-ўринга чиқиб олди Новости

Легионерлар: Аҳмедов фаолият олиб борадиган "Краснодар" 2-ўринга чиқиб олди

Ўтган дам олиш кунлари хорижда тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.
Россия

Россия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўтказилди. Терма жамоамиз ҳимоячиси Виталий Денисовнинг “Локомотив” клуби ўз майдонида ҳамшаҳри “Торпедо”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Денисов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.

Москва дербисидан ўрин олган ЦСКА – “Динамо” учрашувида эса армиячилар кутилмаганда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Бу мағлубият Одил Аҳмедовнинг “Краснодар” жамоаси фойдасига хизмат қилди. “Краснодар” турнир жадвалида 2-ўринда қолди.

Премьер лиганинг 23-тури «Краснодар» – «Кубань» ўйини билан очилди.

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп тепаётган "Краснодар" клуби ўз майдонида "Кубань" устидан иродали ғалабага эришди - 3:2. Аҳмедовнинг ўзи учрашувда тўлиқ ўйнади.

Жанубий Корея

Жанубий Кореянинг “К” лигасида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳозиргина Сервер Жепаров тўп тепаётган “Ульсан Хюндай” клуби ушбу тур доирасидаги ўз учрашувини якунлади. Меҳмонда “Дэжеон Ситизен”га қарши майдонга тушган ульсанликлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

45-дақиқада Янг Донг-Хюн “Ульсан”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 66-дақиқада Мюнг-Вон Сео мувозанатни тиклади. Терма жамоамиз сардори жавоб тўпи киритилишидан уч дақиқа аввал, аниқроғи 63-дақиқада ўз ўрнини Чанг-Хюн Кога бўшатиб берганди.

Қозоғистон

Қозоғистон чемпионати 6-тури доирасида ҳамюртимиз Александр Гейнрих фаолият юритаётган “Ордабаси” жамоаси ўз майдонида “Қайрат”га қарши ўйин ўтказди. Чемпионат пешқадамига қарши ўтказилган ўйинда Саша 57 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ўрнини Божичга бўшатиб берди. Учрашув 2:2 ҳисобида якуниа етди.

Эрон

"Падидеҳ" ҳужумчиси Баҳодир Насимов эса Эрон чемпионати 25-тури доирасида яна бир ўзбекистонлик футбболчи - Ойбек Қиличев ҳаракат қиладиган "Пайкан" клубига қарши учрашувда майдонга тушди. Қиличев эса ушбу ўйинда иштирок этмади. Насимов ушбу ўйинда 60 дақиқа ҳаракат қилган бўлса-да, ўз номини таблога ёздириб қўя олмади. Умуман, ушбу учрашув голсиз якунига етди - 0:0.

“Сепахон” шарафини ҳимоя қилаётган Фозил Мусаев ўз жамоаси билан “Тракторсози”га қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозоонди. Фозил учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. 25 турдан сўнг “Сепахон” турнир жадвалининг 3-поғонасидан жой олган.

Руслан Мелзитдинов ўйнайдиган “Нафт Масжед Сулаймон” эса ушбу турдаги ўйинини 16-апрель куни ўтказади.  

Хитой

Хитой чемпионатида вакили "Чанчун Ятай" клубида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов "Цзянсу Шунтиан" клубига қарши 5-тур учрашувида тўлиқ иштирок этди. Жамоаси эса 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Айни пайтда "Чанчун Ятай" турнир жадвалининг 13 ўйринидан жой олган.

Украина

Украина чемпионати 19-тури доирасида ўзбекистонлик яримҳимоячи Санжар Турсунов ҳаракат қиладиган "Ворскла Полтава" сафарда "Карпати Львов" билан ўйнаб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Санжар учрашувни асосий таркибда бошлаб, уни тўлиқ ўтказди.  Ҳозирги вақтда "Ворскла" турнир жадвалининг 7-ўринидан жой олган.

Бирлашган Араб Амирликлари

БАА чемпионати 22-тур доирасидаги "Аш-Шабаб" - "Ал-Васл" жамоаларининг ўзаро учрашуви 2:2 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди. "Аш-Ашбаб" таркибидаги ўзбекистонлик футболчи - Азиз Ҳайдаров учрашувда тўлиқ иштирок этди. Унинг жамоаси ўтказилган 22 ўйиндан кейин 41 очко билан турнир жадвалининг учинчи поғонасини банд этиб турибди. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика