RU

Последние новости

22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  5 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  8 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  59 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  6 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  6 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   14 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  10 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  2 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  13 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5

Легионерлар: Аҳмедов 90 дақиқа ўйнади, Денисов эса захирада қолдирилди Новости

Легионерлар: Аҳмедов 90 дақиқа ўйнади, Денисов эса захирада қолдирилди

Ҳориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.
РОССИЯ
14 сентябрь куни сентябрь куни Россия премьер-лигасида 8-тур ўйинларига старт берилди. Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов мазкур турда сафарда «Томь»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Москванинг «Локомотив» клуби сафида ўйнаётган Виталий Денисов, мазкур турда ўз майдонида «Кубань» клубига қарши ўйинда жамоаси қайдномасидан ўрин олган бўлса-да, майдонга туширилмади.

ҚОЗОҒИСТОН
1 сентябрь куни Қозоғистон премьер-лигасида 26-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Павлодарнинг «Иртиш» клуби ҳужумчиси Улуғбек Бақоев сафарда «Остона» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 71-дақиқада алмаштирилди. Ўйин «Остона»нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

«Актобе» сафида ҳаракат қилган Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар - Темур Кападзе ҳамда Александр Гейрнихлар сафарда «Шахтер» клубига қарши кечган ўйинда асосий таркибда майдонга тушишди. «Актобе»нинг 1:0 ҳисобида якунига етган ўйинда Гейнрих 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Кападзе учрашувнинг 82 дақиқасида алмаштирилди.

ХИТОЙ
14 сентябрь куни Хитой суперлигасида 25-тур ўйинларига старт берилган. «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов сафарда «Гуичжоу» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади.

«Жиангсу» сафида тўп сураётган Камолиддин Тожиев 23-тур учрашувида сафарда «Гуижоу» таркибида майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади.

«Бейжинг Гуоан» клуби сафида ўйнаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Егор Кримец жароҳат туфайли 3 ҳафта муддатга сафдан чиққан.

«Лиаонинг Вофин» клуби сафида ўйнаётган яна бир ўзбекистонлик ҳимоячи Шавкат Муллажонов 25-тур учрашувида сафарда «Вуханг Золл» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Жанубий Корея «К» лигаси иккинчи давра ўйинларига 21 сентябрь куни старт берилади.

ОЗАРБАЙЖОН
12 сентябрь куни Озарбайжон премьер-лигасида ҳам 6 тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов ушбу тур ўйинида заҳирада қолдирилди.

БАА
14 сентябрь куни БАА чемпионатига старт берилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров 1-тур ўйинида «Ал Айн» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда «Аш Шабоб» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

ҚАТАР
15 сентябрь куни Қатар «Юлдузлар Лигаси»да янги мавсумга старт берилди. Янги мавсумдан бошлаб Қатар Лигаси иштирокчиси «Ал Муайдар» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Фозил Мусаев 1-тур учрашувида жароҳати туфайли майдонга туша олмади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика