RU

Последние новости

10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  0 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  1 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  2 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  3 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  9 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3

"Легенда"нинг ўзгаришлари иш берди Новости

"Легенда"нинг ўзгаришлари иш берди

Сал аввал Суперлига 1-туридан ўрин олган ОКМК – "Бухоро" (2:1) учрашуви ниҳоясига етди.

Championat.asia журналисти Шерзод Нурматов Суперлига янги мавсумини бошлаб берган мазкур учрашувдан кейинги кичик хулосаси билан ўртоқлашди.  

ОКМКда "легенда" (Миржалол Қосимов)нинг ўзгаришлари иш берди ва якунда захирадан туширилган Али Абдураҳмонов мезбонларга ғалаба тақдим этди (2:1).

Ўтган мавсумни асосан захирада ўтказиб, секин-аста бошланғич таркиб учун даъвогарлик қилган Саидафзалхон Ахроров бугун "Бухоро"га қарши тўлиқ ўйнади. Ўйнаганда ҳам аъло даражада ўйнади, менимча. Тезлиги, рейдлари ва узатмалари Толиб ака Қосимовнинг тили билан айтганда "асал")

Ҳужумчи Ажак Риак анча бўш. Айниқса, бўйдор бўлишига қарамай, иккинчи қаватдаги курашларнинг деярли барида ютқазди. Эҳтимол, кейинги турларда ўйини очилиб кетар. Клейди Даци ва Рубен Санчес қайтса, ҳужум чизиғида жиддий рақобат юзага келади.

"Бухоро"да гол урган Анвар Жўраев яхши таассурот қолдирди. Дарвозабон Ширинбой Абдуллаевнинг эркин зарбалари алоҳида мавзу. Унинг тепган тўплари майдон марказидан ўтмаяпти деса ҳам бўлади. Хуллас, турнинг илк ўйини учун кичик хулосам шулар, ҳозирча. 

Ҳа, айтганча, ёрқин ўйин учун жамоаларга, қизиқарли шарҳ учун дўстим Муҳаммадёр Солиевга раҳмат. 

Биздан узоқлашманг! Тез орада икки жамоа мураббийларининг фикрларидан бохабар бўласиз.  

Автор : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика