RU

Последние новости

12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  0 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  1 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  8 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  0 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  9 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  7 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  20 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  30 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  9

Лазизбек Мирзаевни "Леганес"да қандай рақобатчилар кутмоқда? Жамоада унинг осиёлик тенгқурлари ҳам бор Новости

Лазизбек Мирзаевни "Леганес"да қандай рақобатчилар кутмоқда? Жамоада унинг осиёлик тенгқурлари ҳам бор

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сардори Лазизбек Мирзаев янги мавсумни Испаниянинг "Леганес" клубида бошлайди.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи мавсумнинг дастлабки қисмида асосий жамоага ёш футболчиларни етказиб берувчи "Леганес Juvenil A" жамоасида 10-рақамли либосда тўп тепади. Шу боис, ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар билан танишамиз. Кейинчалик асосий жамоага ҳам тўхталиб ўтамиз. 

"Juvenil A" (Juvenil сўзи ёшлар деган маънони англатади) Испания ёшлар лигаси 5-гуруҳида иштирок этмоқда. Ушбу гуруҳда "Атлетико", "Реал Мадрид", "Вальядолид", "Райо Вальекано" сингари клубларнинг ёшлар жамоалари ўрин олган. "Леганес" ёшлар жамоаси айни дамда 15 турдан сўнг 23 очко жамғарган ҳолда 7-ўринда бормоқда.

"Juvenil A" жорий йил эронлик ўнг қанот ҳимоячиси Нима Андарзни ўз сафига қўшиб олди. Андарз 2023 йил Индонезияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 4 ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Шунингдек, "Леганес"нинг Б жамоаси "Пхохан Стилерс"нинг 19 ёшли ўнг қанот ярим ҳимоячиси Су Бин Парк билан шартнома имзолади.

Қолаверса, "Juvenil A" "Атлетико" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ноэ Перес ва "Лас Розас"дан марокашлик ҳужумчи Сулаймон Ал Ҳаддадини таркибга қўшиб олди. Перес ҳозирда Б жамоада тўп тепаётган бўлса, Ал Ҳаддади жамоа тўпурарига айланиб улгурди.

Бош мураббий

Маноло Руэда (Испания)

Руэданинг футболчилик карьераси муваффақиятли ўтмаган, у, асосан, иккинчи ва учинчи дивизион клубларида иштирок этадиган жамоалар либосида тўп тепган. 2013 йил эса жароҳатлар натижасида бутсаларини михга илишга мажбур бўлган. Мураббийлик фаолиятини 2015/16 йил учинчи дивизиондаги "Гава" жамоасида ёрдамчи сифатида бошлаган. Биринчи иш мавсумидаёқ жамоа иккинчи дивизионга кўтарилишга муваффақ бўлган. Шунингдек, яна бир қатор жамоаларда ишлаган Руэда 2022/23 йилги мавсумдан бошлаб "Леванте"нинг ёшлар жамоаларида ишлаб келмоқда.

Мирзаевга қайси футболчилар рақобатчилик қилади?

Лазизбек нафақат марказий зона, балки қанотларда ҳам фаол ўйин намойиш эта олишини кўпчилик яхши билади. Шу боис, мураббий уни исталган позицияда синаб кўриши мумкин. "Juvenil A" сафидаги мавжуд таркибдан келиб чиқиб, унга қайси футболчилар рақобатчи бўлишини кўриб чиқамиз.


Адриан Посо 

"Райо Вальекано"дан келиб, ўтган мавсум "Леганес"нинг Б жамоасида тўп тепган испаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсум А жамоа сафида иккита ўйин ўтказиб, 76 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва сариқ карточка ишлаб олишга ҳам улгурди. Кези келганда, Посо ҳужум чизиғида ҳам ҳаракат қилади.

Нико Линарес 

Линарес ҳам ўтган мавсум Б жамоадаги ишончли ўйинларидан сўнг А жамоага ўтказилган. Жорий мавсум у 15 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та сариқ карточка ишлаб олди. Испаниялик ярим ҳимоячи асосий таркиб футболчиларидан бири ҳисобланади.

Альваро Гонсалес

Гонсалес ҳам асосий таркиб аъзоси ҳисобланади. Жорий мавсум у 14 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва бир маротаба сариқ карточка билан жазоланган.

Гильермо Родригес

"Лас Розас" тарбиялаган испан ҳам Б жамоа орқали танилди ва А жамоа ёшлари сафида жорий мавсум 9 ўйинда тер тўкиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.

Сержио Мартин

Яна бир испаниялик клуб тарбияланувчиси жорий мавсум 14 ўйинда майдонга тушиб, 5 маротаба огоҳлантирилган. Курашувчан футболчи камдан-кам ўйинларни тўлиқ ўтказади.

Юрий Менак

Испаниялик ярим ҳимоячи сермаҳсуллиги билан жамоадошларидан ажралиб туради. Испаниялик футболчи 13 ўйинда 4 март рақиблари дарвозасини ишғол қилган.

Гифт Сиаме

Замбиялик ярим ҳимоячи август ойида "Леганес" билан шартнома имзолади ва ҳозирга қадар 4 та ўйин ўтказиб, бир маротаба ўз номини таблога ёздирди.

Нима бўлган тақдирда ҳам, Лазизбек Мирзаев ўз иқтидорини намойиш этиб, янги жамоасининг ҳам етакчиларидан бирига айланади. Умид қиламизки, тез орада Ла Лигада "Реал Мадрид" ёки "Барселона" клублари иштирокидаги ўйинлардан кўра бошқа жамоа беллашувларини айнан бир футболчи интиқлик билан кута бошлаймиз.


Эслатиб ўтамиз, "Леганес Juvenil A" навбатдаги учрашувини 22 декабрь куни "Ла Круз"га қарши ўтказади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика