Лаутаронинг агенти: "Ким ҳам Месси билан ўйнашни хоҳламайди?"
11 апр 2020 13:51
Новости
Лаутаронинг агенти: "Ким ҳам Месси билан ўйнашни хоҳламайди?"
"Интер" форварди Лаутаро Мартинеснинг агенти Бето Яке мижозининг бошқа клубга ўтиши борасидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Менга Испания, Англия ва Италиядан кўплаб одамлар қўнғироқ қилишди. Биз матбуотда ҳар хил миш-мишларни ўқиймиз, аммо ҳеч нарсани билмаймиз. Лаутаро билан "Интер"да ҳаммаси яхши.
У шунчаки голлар уришни хоҳлайди. Биз унинг бошқа клубга ўтиши ёки шартномасини узайтириши борасида гаплашмадик.
Ким ҳам Месси билан ўйнашни хоҳламайди дейсиз? Лаутаро жуда ҳам вазмин. Агар уни катта клублар хоҳлашса, бу мени ҳайратлантирмайди", - дейди Яке.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии