Лапорта: "Иштирок этаётган турнирларимизда ғалаба қозонишга интиламиз"
26 фев 2022 22:40
Новости
Лапорта: "Иштирок этаётган турнирларимизда ғалаба қозонишга интиламиз"
"Барселона" президенти Жоан Лапорта жамоанинг мавсумдаги мақсадини айтди.
"Биз ишлар шу йўсинда кетаётганидан мамнунмиз, лекин етарлича гол урмаётганимизни ҳам тушуниб турибмиз. Ла Лигада ғолиб чиқиш мақсадларимиздан бири эканлигини анчадан бери айтиб келаман ва бу ўзгаргани йўқ.
Ҳолатимиз кун сайин яхшиланиб бормоқда, бундан мамнунман. Биз иштирок этаётган турнирларимизда ғалаба қозонишга интиламиз", – деди Лапорта.
"Барселона" айни дам Испания Ла Лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида 42 очко бор. Шунингдек, каталонияликлар Европа Лигасидаги курашни давом эттиришмоқда. Жамоа 1/8 финалда "Галатасарой"га қарши баҳс олиб боради.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии