Лангле: "Менга кўпроқ ўйин амалиёти керак"
23 окт 2022 16:29
Новости
Лангле: "Менга кўпроқ ўйин амалиёти керак"
"Тоттенхэм"да ижарада ўйнаётган "Барселона" ҳимоячиси Клеман Лангле ўзининг трансфери ҳақида гапирди.
"Бу ерга янги тажриба ва кўпроқ ўйин амалиёти учун келдим. Футболчи 27 ёшлигида кўпроқ ўйнашни истайди. Бу ғоя дастлаб мендан чиққан. Ижара шартномасида сотиб олиш шарти йўқ. Бироқ биз эндигина октябрь ойидамиз.
Умуман олганда ҳозир мавсум боши. Бу ҳақида ўйлаш учун жуда эрта. Аввало, майдонда жамоага ёрдам бера олишим керак. Балки барчаси яхши бўлса, кейинроқ гаплашиб кўрармиз. Бироқ ҳозир бу ҳақида гапиришга жуда эрта", - деди фуллбэк.
Ушбу мавсумда франциялик ҳимоячи 7 ўйинда майдонга тушди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии