ЛаЛиганинг ушбу мавсумидаги энг яхши тўпурари ва ассистенти аниқланди
23 мая 2021 10:33
Новости
ЛаЛиганинг ушбу мавсумидаги энг яхши тўпурари ва ассистенти аниқланди
"Барселона" сардори Лео Месси ЛаЛигада тўпурар бўлди.
Ушбу мавсумда аргентиналик футболчи 25 ўйинда 30 гол урди. Иккинчи ўринни 23тадан гол урган Карим Бензема ҳамда Жерар Морено бўлишиб турибди. Учинчи ўринда "Атлетико" форварди Луис Суарес - 21 гол.
Ушбу мавсумнинг энг яхши ассистенти сифатида "Сельта" футболчиси Яго Аспас қайд этилди. Унинг ҳисобида 13 голли пас бор. Иккинчи ўринни "Атлетико" форварди Маркос Льоренте (11) эгаллаган. Янник-Феррейра Карраско ва Тони Кроос 10тадан ассист қайд этиб, учинчи ўринни эгаллаб турибди.
ЛаЛига бугун бўлиб ўтадиган"Гранада" - "Хетафе" ва "Севилья" - "Алавес" учрашувларидан кейин якунига етади.
Похожие новости
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Комментарии