RU

Последние новости

16:23Суперлига. "Қизилқум" – "Металлург". Таркиблар маълум  0 16:05U-20 Осиё Кубоги саралаши. Хитой Тайпейи U-20 – Ўзбекистон U-20 0:1 (онлайн ҳисоб)  10 15:39Қозоғистон Жаҳон чемпиони Португалияни уйига жўнатиб юборган ўйиндан ўзгача ГАЛЕРЕЯ  3 14:53Испанияда "Реал" билан боғлиқ ирқий можаро авж олди  10 14:14Футзал афсонаси Рикардиньо Португалия терма жамоасининг мағлубиятига муносабат билдирди  4 13:45Португалия футзал термаси аъзоси Тиаго Брито: "Спортда ҳар доим ҳам кўпроқ ҳужум уюштирганлар ғалаба қозонавермайди"  0 13:22Жорже Браз: "Португалия футзалчилари спортчи бўлиш нимани англатишини кўрсатишда давом этаётгани фахр туйғусини бахш этади"  0 12:57Қозоғистон термаси футзалчиси Даурен Турсагулов: "Португалия термаси устидан қозонилган ғалабани қозоқ халқига бағишлаймиз"  2 12:36ПСЖ собиқ футболчиси Кипр чемпионатига ўтади  1 12:14ОАВ учун финалолди расмий тадбирлар ҳамда аккредитациялаш режаси тақдим этилди  1 11:50Қозоғистон термаси футзалчиси Арнольд Кнауб: "Португалия билан баҳс ҳақиқий жангга айланиб кетди"  2 11:232025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧ ўтказилмаслиги мумкин  3 10:55Маурицио Сарри АПЛга қайтиши мумкин  0 10:21ПСЖ бош мураббийи ғалати сабаб билан ойлигининг ярмидан воз кечишга тайёр  1 09:40Эрик тен Хаг МЮнинг асосий муаммоси ҳақида фикр билдирди  4

Ла Лига. "Эл Класико"дан олдин "Реал" кичик ҳисобда ғалабага эришди Новости

Ла Лига. "Эл Класико"дан олдин "Реал" кичик ҳисобда ғалабага эришди

Ла Лиганинг 8-туридан ўрин олган "Хетафе" – "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! 16 октябрь кунги "Эл Класико" олдидан "Реал" муҳим ғалабани қайд этди.

Майдонда деярли барча ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинишини кутмоқда. 

74-дақиқа. "Хетафе"нинг навбатдаги ҳужуми омадсизликка учради.  

71-дақиқа. Родригонинг уриниш ўзи истагандек чиқмади. 

65-дақиқа. Тўп билан меҳмонлар. 

60-дақиқа. "Хетафе" рақиб ҳимоясига босимни кучайтиришга уринмоқда.  

Ҳамкасбларининг ёрдамидан кейин Матеу Лаос голни бекор қилди. Ҳисоб яна ўзгармади. 

57-дақиқа. ГООООООЛ! Родриго имкониятидан унумли фойдаланиб, тўпни иккитага оширди. Бироқ шошмаган маъқул. Родриго ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганга ўхшади.  

55-дақиқа. Винисиус ўзи олдирган тўпни жамоасига қайтариб берди. Кейин ҳужум ўнг қанотдан ривожланди, лекин Дани Карвахаль жарима майдончасига йўллаган тўпни рақиб ҳимоячилари узоқлаштиришди.     

Учрашувни бевосита стадиондан 14502 нафар мухлис томоша қилмоқда. 

52-дақиқа. Эдуарду Камавингани ҳозир барча эркаклар яхши тушунишди назаримда.   

50-дақиқа. "Хетафе" футболчиси бурчак зарбасидан кейин ҳам зарба учун имкон топди, аммо бу сафар ноаниқ.  

49-дақиқа. Карлос Аленьянинг зарбасидан кейин Андрей Лунин жамоасини қутқариб қолди.  

48-дақиқа. Винисиуснинг фаоллигидан кейин "Реал" гол уриши керак эди. Бироқ Родриго, Модрич, Тчуамени уринишларининг ҳеч бири гол билан якунланмади.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Ўйин бошланганига 10 сония бўлиб-бўлмай, ҳакам қоида бузилганини билдирувчи ҳуштагини чалмоқда. Тчуамени айбдор.

45+1-дақиқа. "Реал" ҳужумга у қадар ошиқмади ва ҳакам бўлимни якунлаб қўя қолди. Танаффус!  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дақиқа. Лунин олдинроққа чиқиб келиб, хавфни бартараф этди.  

Такрорий лавҳалар "нима дейишини" кутамиз. Ҳа, тўп майдонни тарк этган ва уёғига нима бўлганининг аҳамияти йўққа чиқди. Ҳисоб ўзгармади, ўйин давом этади.   

42-дақиқа. Пенальти-ми? Ёки шунчаки "аут". Винисиус яна диққат марказида. Ҳакамнинг қарори қоидабузарлик бор эди ва агар, тўп аввалроқ майдонни тарк этмаган бўлса, пенальти.   

40-дақиқа. Майоралнинг фаоллигидан кейин "Реал" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди. 

39-дақиқа. Вальверденинг узатмасидан кейин Родриго боши билан зарба беришнинг имконини топди, аммо Сория ҳам яхши ўйнаб тўпни ушлаб олди. 

37-дақиқа. Вальверде-Родриго-Карвахаль комбинациясини уругвайлик футболчи зарба билан якунлади, лекин у тепган тўп дарвозадан анча юқоридан ўтиб кетди.    

36-дақиқа. Ўйин темпи анча тушди ва бунга кўпайиб қолган майда фоллар ҳам қайсидир маънода сабаб бўлмоқда.   

33-дақиқа. Узатмадаги хато сабаб "Реал" ҳужуми охирига етмай қолди.  

30-дақиқа. Даиман Суарес яна бир марта ўйин қоидасини бузди деб топилмоқда. Бироқ ҳакам ҳозирча карточкага мурожаат қилиш керак эмас, деб топди.  

26-дақиқа. Битта рақибини алдаб ўтган Винисиусни иккинчи ҳимоячи барибир йиқитишга муваффақ бўлди.

23-дақиқа. Лунин дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Фабрицио Анхилерининг узатма-зарбасидан кейин Борха Майораль тўпни дарвозага тўғрилаб юборишга яқин эди. 

22-дақиқа. Милитао ҳаводаги курашда Энес Уналга нисбатан кескин ҳаракат қилди, жарима зарбаси. 

20-дақиқа. Бу сафар "Барселона" тарбияланувчиси бўлган Карлес Аленья зарба бериб, омадини синаб кўрди.      

18-дақиқа. Родригонинг уриниши қовушмади.

16-дақиқа. Энес Унал қарши ҳужумга қочиб кетишига Карвахаль йўл қўймади.     

11-дақиқа. Асли "Реал" тарбияланувчиси бўлган Борха Майораль "Хетафе" ҳужумини ўнг қанотдан ривожлантиришга уриниб кўрди.  

10-дақиқа. "Реал" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.  

7-дақиқа. Винисиуснинг узатмасидан кейин Дани Карвахаль зарба бериб кўрди. 

Мана шунақа, ўйинни "Хетафе" ҳужум билан бошлаганди, аммо голни "Реал" уриб кетди.   

3-дақиқа. ГОООООООЛ! Кетма-кет иккинчи бурчак зарбасидан Модрич тўпни жарима майдонига узатди, у ерда эса Эдер Милитао барчадан чаққонроқ ҳаракат қилиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 

Мезбонлар дарҳол ҳужумга ўтди. "Реал" футболчилари бир амаллаб хавфни бартараф этишди.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди!



Хетафе – Реал Мадрид

9 октябрь, 00.00, "Колисеум Альфонсо Перес"

Хетафе – Сория, Суарес, Митрович, Джене, Дуарте, Анхилери, Аленья, Милья, Альгобия, Унал, Майораль.

Реал Мадрид – Лунин, Карвахаль, Алаба, Милитао, Рюдигер, Модрич, Тчуамени, Камавинга, Вальверде, Винисиус Жуниор, Родриго.

Хетафе

Примера Дивизион . Тур 8

09/10/2022, 00:00

1
:
0
Завершен

Реал Мадрид

Эдер Милитан - 3'

Стадион: Coliseum Alfonso Perez, 14502 зрителей

Главный судья: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
42'  Луис Милья
66'  Карлес Аленья (Кристиан Порту)
66'  Борха Майораль (Мунир Эль-Хаддади)
83'  Фабрицио Ангилери (Жордан Амави)
83'  Анхель Альгобиа (Хайме Сеоан)
86'  Энес Унал (Хуанми Латаса)
3'  Эдер Милитан
3'  Лука Модрич
57'  Родриго
83'  Эдер Милитан (Начо Фернандес)
83'  Эдуардо Камавинга (Марко Асенсио)
89'  Родриго (Мариано Диас)

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика