“Лацио” Паролони сотиб олмоқчи
01 ноя 2013 10:12
Новости


“Лацио” Паролони сотиб олмоқчи
Қишки трансферлар ойнаси мобайнида “Лацио” клубининг назари “Парма” ярим ҳимоячиси Марко Паролога қаратилади.
Ўз навбатида “Парма” ушбу мавсум А Сериясининг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири бўлган Паролони бошқа клубга бериб юборишга шошилмаяпти.
Таъкидлаб ўтамиз, “Лацио” бундан икки йил олдин, ўйинчининг “Чезена”да ўйнаб юрган вақтида ҳам у билан қизиққан эди.
Эслатиб зтамиз, Марко Пароло ушбу мавсумда А Сериясининг 10 ўйинида майдонга тушиб, 5 гол киритишга эришган.

Комментарии