“Лацио” “Ливерпуль” ҳимоячисини текинга қўлга киритиш мумкин
21 мар 2019 19:24
Новости
“Лацио” “Ливерпуль” ҳимоячисини текинга қўлга киритиш мумкин
“Ливерпуль” чап қанот ҳимоячиси Альберто Морено фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
26 ёшли испаниялик футболчига “Лацио” қизиқиш билдирмоқда. Айни пайтда римликлар сафида икки нафар собиқ ливерпулчи – Лукас Лейва ва Луис Альберто тўп тепишмоқда.
Рим клуби футболчи билан ёзга қадар шартнома тузишга деярли келишиб бўлди.
Морено учун “Севилья” ва “Бетис” ҳам даъвогарлик қилганди. Аммо улар футболчига таклиф жунатишмаганди.
Морено 2014 йилдан буён “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жамоа таркибида 141 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 11 та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии