“Лацио” “Барселона” ярим ҳимоячисини сотиб олишга тайёр
02 июн 2018 08:35
Новости
“Барселона”нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Андре Гомеш ёзда жамоани тарк этади. Гомешга айни вақтда Римнинг “Лацио” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Римликлар унга жамоадан кетиши кутилаётган Сергей Милинкович-Савичнинг ўринбосари сифатида қарашмоқда. “Барселона” Андре учун 40 млн евро сўрамоқда. Агар “Лацио” ўз етакчисини сотадиган бўлса, бу пулни тўлаш уларга муаммо бўлмайди. Гомешнинг хизматларига, шунингдек, “Наполи” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Комментарии