RU

Последние новости

21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  1 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  1 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4

Ла Лига. Ўтган тур "Барса"ни енгган "Реал" 15-ўриндаги "Хетафе" дарвозасига йўл топа олмади Новости

Ла Лига. Ўтган тур "Барса"ни енгган "Реал" 15-ўриндаги "Хетафе" дарвозасига йўл топа олмади

Испания чемпионати 31-туридан ўрин олган навбатдаги баҳс бўлиб ўтди.

"Хетафе" - "Реал Мадрид" 0:0
"Колисеум Альфонсо Перес" стадиони

"Хетафе" – Сория, Джене, Оливера, Ньом, Максимович, Кукурелья, Арамбарри, Тимор, Аленья (Суарес, 76), Мата (Анхель Родригес, 65), Унал (Миранда, 90).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Виктор Чуст, Марсело, Одриосола, Милитао, Родриго (Антонио Бланко, 65), Модрич, Винисиус Жуниор, Иско, Асенсио (Аррибас, 78), Мариано Диас (Бензема, 65).

Огоҳлантириш: Винисиус Жуниор (54), Ньом (58), Анхель Родригес (75), Кукурелья (86).


Хетафе

Примера Дивизион . Тур 33

19/04/2021, 01:00

0
:
0
Завершен

Реал Мадрид

Стадион: Coliseum Alfonso Perez, 0 зрителей

Главный судья: Jose Sanchez

45'
90'
57'  Аллан Ньом
65'  Хайме Мата (Анхель Родригес)
75'  Анхель Родригес
76'  Карлес Аленья (Дамиан Суарес)
86'  Марк Кукурелья
90'  Энес Унал (Хосете Миранда)
54'  Винисиус Жуниор
65'  Мариано Диас (Карим Бензема)
65'  Родриго (Антонио Бланко)
78'  Марко Асенсио (Серхио Аррибас)

Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг 

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришинигиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ

Шундай қилиб, муҳим баҳсда "Барселона"ни енга олган "Реал" кутилмаганда "Хетафе" билан ўйинда очко йўқотди. 

Шу паллада, ҳакам қўшиб берилган вақт ҳам якунланганини ва бурчак тўпини тепишга имкон йўқлигини билдирди. Умуман олганда "Хетафе" вакиллари бундан хафа ҳам бўлишмади. Буни футболчиларнинг реакциясидан ҳам билиш мумкин эди. 

90+4-дақиқа. "Реал" вакиллари бир амаллаб ҳимоядан чиқиб, майдон марказига етиб келишганди, лекин Искодан тўпни олиб қўйишди ва қарши ҳужум юзага келиши мумкин эди, аммо Чуст тўпни майдондан чиқариб юборди.

90+3-дақиқа. "Хетафе" футболчилари тўпни узоқлаштиришди.

90+2-дақиқа. Бугун шерикларининг ўйинидан хафсаласи пир бўлган Лука ўзи зарба бериб кўрди, лекин тўп дарвозадан юқорилаб ўтиб кетди. 

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90-дақиқа. Энес Унал ўринини Мирандага бўшатиб берди.

Ўйин охирига яқинлашгани сари мезбонлар вакилларида чарчоқ аломатлари сезилиб, футболчилар галма-гал майдонга ўтириб олишмоқда. 

85-дақиқа. "Хетафе" футболчиси жарима майдони ташқарисидан зарба бериб кўрди, лекин тўп мезбонларнинг бошқа бир футболчисига тегиб, майдонни тарк этди. 

79-дақиқа. Одриосоланинг қўпол хатосидан кейин "Хетафе" кескин ҳужум уюштирди, зарбадан кейин тўп ҳимоячилардан бирига тегиб, йўналишини ҳам ўзгартирди, лекин Куртуа катта қийинчилик билан бўлсада, дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди.  

78-дақиқа. Ўзгариш! Ёш иқтидор соҳиби бугун ўйини қовушмаган Марко Асенсиони алиштирди. 

Майдон четида Серхио Аррибас ўйинга қўшилишга тайёр турибди. 

77-дақиқа. Энди Иско оддий вазиятда тўпни рақибга совға қилди. 

75-дақиқа. Огоҳлантириш! Захирадан ўйинга қўшилган Анхель Родригесга ҳакам Бланкога нисбатан ўта кескин ўйнагани учун сариқ карточка кўрсатилди. 

73-дақиқа. Узоқ бурчакда тўпни кутиб турган Бенземага Ньом имкон қолдирмади. 

70-дақиқа. "Реал" рақиб дарвозасига йўл излашда давом этмоқда, лекин ҳозирча бунинг иложи бўлмаяпти. 

68-дақиқа. Марсело яна хатога йўл қўйди.  

Эслатиб ўтамиз, бу Антони Бланко учун асосий жамоадаги дебют ҳисобланади.

65-дақиқа. Ўзгариш! Дарҳол мезбонлар ҳам ўйинчи алиштиришга қарор қилишди. Хайме Мата ўрнига Анхель ўйинга қўшилди. 

65-дақиқа. Ўзгариш! Зизу бир йўла икки нафар ўзгаришни амалга оширди. Мариано ва Родриго ўрнини Бензема ва Бланкога бўшатиб беришди.   

62-дақиқа. Аввалига жарима майдони ичида Чуст хавфли вазиятнинг олдини олган бўлса, кейин Марсело ва Искони рақиб футболчилари майдонга қулатиб, орқага қайтиб кетишди.   

59-дақиқа. Марсело майдон марказида вазиятни чўзиб юборди ва тўпни йўқотди, қарши ҳужумга ошиққан "Хетафе"ни уринишини Энес Унал яхши зарба билан якунлади, бироқ Тибо Куртуа дарвозанинг юқорибурчагига кетаётган тўпни қайтара олди.   

55-дақиқа. Жарима зарбасини Тимор амалга оширди, уриниш аниқ, аммо Куртуа учун кучсиз чиқди ва посбон тўпни осонлик билан эгаллаб олди.  

53-дақиқа. Родриго, Винисиус, Марсело нозик ҳаракатлар билан тўпни бир-бирларига узатишди, лекин охирги паллада Мариано Диас ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани маълум бўлди. 

49-дақиқа. Марселонинг узатмасидан кейин Оливейра билан курашда зарба беришни уддалаган Мариано Диас тиззасини ушлаганча, майдонга қулади. 

48-дақиқа. Иккинчи бўлимдаги биринчи бурчак зарбасини мезбонлар амалга оширишди, лекин омадсиз. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Анча тезкор ҳужумлар билан бошланган биринчи бўлим умумий олиб қаралса, тенг курашлар остида ўтди ва адолатли дуранг ҳисоби ҳозирча сақланиб турибди.

45+2-дақиқа. "Реал" ҳам ҳужумга ўтавермагач, бош ҳакам ҳуштак чалиб, жамоаларни танаффусга чорлади.

45+1-дақиқа. "Хетафе"нинг яна бир уриниши омадсиз чиқди. Хавф бартараф этилди.  

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. Карлес Аленья қулай вазиятда бўлишига қарамай, тўпни осмону-фалакка равона қилди.  

44-дақиқа. "Реал" бурчакдан тўпни ўйинга киритади. Футболчилар стандарт вазиятни тезда амалга оширишди, бироқ ниятларига ета олишмади.  

40-дақиқа. Карлес Аленья билан курашдан кейин Марсело яна оқсоқланиб қолди... 

38-дақиқа. "Хетафе" олдинга ўтишга уриниб кўрмоқда, аммо ҳозирча меҳмонлар ҳимояси ишончли ўйин кўрсатмоқда. 

36-дақиқа. Родриго "Хетафе" жарима майдонига кираверишда тўп ўрнига Давид Тиморнинг оёғига зарба бериб юборди.  

30-дақиқа. Тўп асосан майдон марказига яқин ҳудудда "айланиб юрибди". 

28-дақиқа. Хавфли вазият! Дарвозабондан ҳам тўп билан олдинга ўта олган Мариано гол уришига ҳимоячилар йўл қўймади.  

23-дақиқа. Ҳозир Зидан жамоасини дарвоза устунигина қутқариб қолди, Куртуа ҳам тўпга ета олмаганди, лекин Матанинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўрига бориб тушишни истамади.  

21-дақиқа. Исконинг ажойиб узатмасидан кейин Винисиус бўш ҳудудга қочиб кетди, лекин бразилияликнинг жарима майдонига яқинлашиб, амалга оширган узатмаси рақиб футболчисига бориб тушди. 

20-дақиқа. Ўйиннинг деярли тўртдан бир қисми ўтган бир паллада "Хетафе" тўпга эгалик қилиш бўйича сезиларли устунликка эга бўлмоқда.  

18-дақиқа. Родриго эҳтимолий хавфли қарши ҳужумни тўп узатишдаги хатоси билан узиб қўйди.  

17-дақиқа. Анчадан буён сартарошга бормаган Исконинг зарбаси қовушмади. 

13-дақиқа. "Реал"нинг биринчи бурчак зарбасидан кейин иш зарбагача етиб бормади.   

12-дақиқа. Лука Модрич ажойиб ҳаракат билан бир рақибини доғда қолдирди ва зўр узатмани амалга оширганди, лекин Мариано воқеалар ривожидан ортда қолиб кетган экан, тўпни ўзига ўнглай олмади.   

10-дақиқа. Энди ҳужум навбати мезбонларда. Чап қанотдан ривожланган ҳужумни Мауро Арамбари якунламоқчи бўлди, лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади. 

8-дақиқа. ГОООООООЛ! Мариано тезкор ҳужумдан кейин тўпни рақиб дарвозасига йўллай олди, лекин ҳакам негадир голни инобатга олгиси келмаяпти... Сўз "VAR"га берилди... Ва такрорий лавҳани кўрган бош ҳакам ёрдамчилари доминиканлик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда деб топди.  

7-дақиқа. Яна "Реал" жарима майдони ичида таҳликали ҳолат. Аввалига Куртуа, кейин эса Модрич рақиблар ҳисобни очишига йўл қўймади.   

5-дақиқа. Хавфли вазият! Марселонинг хатоси сабаб Хайме Мата ўйиндан ташқари ҳолатга тушмади ва ўта қулай вазиятга чиқиб борди, аммо сўнгги паллада ёш Виктор Чуст меҳмонларни қутқариб қолди.  

3-дақиқа. Ҳозирча ўйин икки жамоа жарима майдонлари оралиғидаги ҳудудда кечмоқда ва ҳеч бир клуб хавфли вазият яратишни уддалаганича йўқ.

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди.

Ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишмоқда. Мавзудан бироз ташқари бўлсада, ОЧЛ 2-тури доирасида учрашувини ўтказувчи АГМК жамоасига омад тилаб қоламиз. 

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

"Хетафе" – "Реал Мадрид"

00.00, "Колисеум Альфонсо Перес"

"Хетафе" – Сория, Джене, Оливера, Ньом, Максимович, Кукурелья, Арамбарри, Тимор, Аленья, Мата, Унал.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Виктор Чуст, Марсело, Одриосола, Милитао, Родриго, Модрич, Винисиус Жуниор, Иско, Асенсио, Мариано Диас.


Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика