RU

Последние новости

22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  35 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  64 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  4 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  20 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  7 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

Куртуанинг ҳужумдаги фаоллиги "Реал"ни мағлубиятдан қутқариб қолди Новости

Куртуанинг ҳужумдаги фаоллиги "Реал"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Учрашув якунланди.

Валенсия

Карлос Солер - 78'

Примера Дивизион . Тур 17

16/12/2019, 01:00

1
:
1
Завершен

Реал Мадрид

Карим Бензема - 90'

Стадион: Estadio Mestalla, 44265 зрителей

Главный судья: Jose Sanchez

45'
90'
38'  Карлос Солер
61'  Жауме Коста (Мануэль Вальехо)
78'  Карлос Солер
78'  Даниэль Васс
83'  Франсис Коклен (Жоффре Кондогбиа)
90'  Ферран Торрес (Муктар Диакаби)
69'  Иcкo (Гарет Бэйл)
69'  Родриго (Винисиус Жуниор)
77'  Даниэль Карвахаль
81'  Лука Модрич (Лука Йович)
90'  Федерико Вальверде
90'  Лука Йович
90'  Карим Бензема

Валенсия – Реал Мадрид 1:1 

16 декабрь, 01.00, «Месталья»

Голлар:

1:0 – 78 Солер, 1:1 – 90 Бензема.

Валенсия – Доменек, Гайя, Коста (Вальехо, 61), Габриэл Паулиста, Васс, Парехо, Коклен (Кондогбиа, 83), Ферран Торрес (Диакаби, 90), Солер, Гарай, Родриго.

Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Начо, Карвахаль, Варан, Вальверде, Кроос, Иско (Бэйл, 69), Модрич (Йович, 81), Родриго (Винисиус Жуниор, 69), Бензема.

Огоҳлантиришлар:

Солер (38), Карвахаль (77), Йович (90).

Саҳифани янгилаш






Учрашув якунланди. Эл класикога жамоалар тенг очколар билан етиб боришади.

90+5. ДАХШАТ. ГОЛ! КУРТУА! Гол муаллифи эса Бензема. Бурчак зарбаси белгилангач, Куртуа жарима майдончасига етиб келди, иккинчи қаватда устунлик қилди, якунда гол киритилди.

Қарши ҳужум. Лука Ёвич гол урди, аммо ён ҳакам байроғини кўтарди. Ўйиндан ташқариҳолат.

90+3. Начонинг яна бир хатоси голга олиб келиши мумкин эди, аммо ҳужум қайтарилди.

90. Учрашувда энг фаоллардан бўлган Ферран Торрес ўрнига Мухтор Диакаби майдонга туширилди.

84. "Реал" класикога чемпионат пешқадами сифатида ташриф буюролмайди, шекилли.

83. Коклен ўрнига Кондогбия майдонга туширилди.

82. Модрич ўйиндан олинди. Унинг ўрнига Лука Ёвич ўйинни давом эттиради.

80. "Реал" ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга. 23 метрлар чамаси жарима зарбаси. Тўп ёнида эса Бэйл.

78. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! Карло Солер! "Валенсия" футболчилари меҳмонлар ҳимояси-ю ярим ҳимоясинининг устидан кулиб гол киритиб кетишди.

77. Сариқ карточка. Карлос Солерга ишлатган қўполлиги учун Кавахал огоҳлантирилди.

74. Бензема-Винисиус комбинацияси гол билан якунланиши мумкин эди. Аммо ҳимоячилар вазиятни бартараф қилишди.

73. Хавфли вазиятлар сони бўйича устунлик "Реал" томонда - 11:9.

72. Учрашувда шу ҳисоб сақланиб қолади деган тасаввур уйғонмоқда.

69. Ўзгариш. Родриго ва Иско ўз ўринларини Винисиус ва Бэйлга бўшатиб беришди.

Майдон четида Винисиус ва Бэйл тайёргарлик кўрмоқда.

66. "Валенсия" футболчилари "Реал" мухлисларини хавотирга солишмоқда. Куртуанинг маҳорати бу гал ҳам "Қироллик клуби"ни қутқариб қолди.

61. Ўзгариш. Учрашувни Хайме Коста ўрнига Ману Вальехо давом эттиради.

60. Родриго қанотдан етказиб берган тўпни Иско боши билан дарвозага йўллади - ноаниқ.

55. Иккинчи бўлимни "кўршапалаклар" фаолроқ тарзда бошлашди. Ортда қолган 10 дақиқа мобайнида улар бутун бошли биринчи бўлимдагидан кўпроқ вазиятларни юзага келтира олишди.

52. Ўзгаришлар вақти яқинлашмоқда. Заҳира ўриндиғидаги футболчилар чигал ёзиш машқларини бошлаб юбордилар.

46. Ферран Торрес Куртуа билан юзма-юз вазиятга чиқиб борди, аммо ўзаро дуелда яна бельгиялик ғолиб.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус.

38. Учрашувдаги биринчи сариқ карточка Карвахалнинг оёғига зарба берган Карлос Солерга кўрсатилди.

35. Хавфли вазият. Куртуа тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Унинг бахтига Ферран Торреснинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

27. Мезбонлар қулай нуқтадан жарима зарбасига эга бўлишди.

25. "Реал" футболчилари рақиб ярим майдонида жуда фаол прессинг намойиш қилишмоқда.

22. "Реал"нинг заҳира ўриндиғи:

17.Ниҳоят, Тибо Куртуа дарвозасига йўлланган илк зарбани кўрдик. Ферран Торрес тепган тўп Бельгияликка муаммо туғдирмади.

16. Учрашув асосан майдоннинг "Валенсия" жойлашган қисмида давом этмоқда. "Реал" футболчиларининг шижоати ошиб-тошиб кетяпти.

14. Карим Бензема Начо чап қанотдан узатган тўпни боши блан дарвозага йўллади. Зарбага бироз аниқлик етишмади.

12. Энди Тони Кросс узоқ тайёрланиб кучли зарба берди. Мезбонлар посбони бу гал қийичилик билан қайтарди тўпни.

10. Карим Бензема ҳам ўз омадини синаб кўрди, тўпни яна Доменек эгаллаб олди.

7. Учрашувдаги илк вазият содир этилди. Федерико Вальверде томонидан йўлланган кучли зарбани рақиб голкипери қийинчилик билан бартараф қилди.

6. "Реал" ҳужумга берилиб кетиб қарши ҳужумни ўтказиб юбориши мумкин эди. Аммо "Валенсия" футболчилари имкониятдан фойдалана олишмади.

4. Учрашув тенг курашлар билан бошланди. Илк хавфли вазият "Валенсия" дарвозаси ёнида содир бўлиши мумкин эди. Аммо жарима майдончаси ичига бостириб кираётган Родригони Франсис Коклен тўхтатиб қолди.

Учрашув бошланди.

Жамоалар стадионга чиқиб келишмоқда.

Жамоаларнинг ўйинолди маўғулотларидан лавҳалар:

Бугунги учрашув ҳар томонлама муҳим аҳамиятга эга. Икки клуб тўқнашуви, бундан ташқари "Реал" "Месталья"га "Эл-класико" олдидан ташриф буюрмоқда. Кеча "Барселона" "Сосьедад" билан баҳсда очко йўқотди. Бу Зидан шогирдларига азалий рақибларидан 2 очко ўзиб кетиш ва якка пешқадамга айланиш имкониятини тақдим қилмоқда. "Қаймоқранглилар" бу имкониятдан қандай фойдаланади? Бу саволга яқин дақиқалар мобайнида жавоб топамиз.

Бугунги учрашув "Месталья" ўйингоҳида ўтказилади:

Ассалому алайкум, сайтимиз фойдаланучилари. Ла Лига 17-туридан ўрин олган марказий учрашувни сизлар билан биргаликда кузатиб боришга қарор қилдик. Марҳамат, сиз ҳам учрашув ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларингизни биз билан ўртоқлашинг.

 

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика