Ла Лига тарихида илк марта бир ўйинда уч марта “Реал” дарвозасига пеналти белгиланди
09 ноя 2020 07:42
Новости
Ла Лига тарихида илк марта бир ўйинда уч марта “Реал” дарвозасига пеналти белгиланди
Ла Лига 9-тури доирасида “Реал” (Мадрид) сафарда “Валенсия”га йирик (1:4) ҳисобда имкониятни бой берди.
Учрашувни бошқарган ҳакам Хесус Хиль Мансано қироллик клуби дарвозаси томон учта пеналти белгилашга жазм этди. Бундай ҳолат Ла Лига ташкил этилганидан буён илк марта кузатилди.
Биринчи таймда Лукас Васкес тўпни қўли билан ўйнагач, бош ҳакам жарима зарбаси белгилаган бўлса, кейинги вазиятда Марсело ўз жарима майдончасига Макси Гомесга қўполлик ишлатди. Учинчи пеналти эса Серхио Рамос тўпни қўли билан ўйнагач белгиланди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии