Ла Лига. Асенсиодан хет-трик ва "Реал Мадрид" ўз ўрнига қайтди
23 сен 2021 02:55
Новости
Ла Лига. Асенсиодан хет-трик ва "Реал Мадрид" ўз ўрнига қайтди
"Реал Мадрид" – "Мальорка" 6:1
Голлар: 1:0 – 3 Бензема, 2:0 – 24 Асенсио, 2:1 – 25 Ли Кан Ин, 3:1 – 29 Асенсио, 4:1 – 55 Асенсио, 5:1 – 78 Бензема, 6:1 – 84 Иско.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо (Сантос, 80), Алаба, Милитао, Мигель Гутьеррес, Вальверде, Камавинга (Антонио Бланко, 60), Бензема (Йович, 80), Асенсио (Иско, 72), Винисиус Жуниор, Родриго (Васкес, 72).
"Мальорка" – Рейна, Састре, Вальент, Гайя (Коста, 59), Оливан, Батталья, Фебас (Санчес, 59), Кубо (Баба, 46), Ли Кан Ин, Лаго Джуниор (Жорди Мбоула, 76), Хопп (Пратс, 59).
Огоҳлантиришлар: Родриго (47), Баба (57), Начо (67).
Реал Мадрид Карим Бензема - 3', Марко Асенсио - 24', Марко Асенсио - 29', Марко Асенсио - 55', Карим Бензема - 78', Иcкo - 84' Примера Дивизион . Тур 6 23/09/2021, 02:00
Мальорка Ли Кан Ин - 25' Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 20113 зрителей Главный судья: Javier Alberola
Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг
Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
90+4-дақиқа. Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Реал" уч очкони ишлаб, ўз ўрнига қайтмоқда.
90+3-дақиқа. Йовичда яна бир имконият. Винисиуснинг фаоллигидан кейин ҳужумчи боши билан зарба берди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилди деб топди.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
89-дақиқа. ЛУКА Йович! Ўнг қанотдан оширилган тўпни форвард қайчи услубида дарвозага йўллаганди, дарвозабон бу сафар жамоасини қутқарди.
84-дақиқа. ГООООООЛ! Навбатдаги гол муаллифи Иско! Винисиусдан ассист.
78-дақиқа. ГОООООЛ! Бензамадан яна битта гол. Давид Алаба голли узатма муаллифига айланди.
60-дақиқа. Милитаога нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
55-дақиқа. ГОООООООЛ! Марко Асенсио Бенземанинг узатмасидан кейин хет-трикни расмилаштирди!
49-дақиқа. ГОООЛ! Карим Бензема чап оёқда зарба бериб, гол урди... Бироқ ҳакам шошилмасликни сўради ва "VAR"дан кейин голни бекор қилди.
46-дақиқа. Иккинч бўлим бошланди! Биринчи бўлимда жамоалар биргаликда 4та гол уришганди, иккинчи таймда нима бўларкин?
45-дақиқа. Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча "Қироллик клуби" олдинда.
39-дақиқа. Родриго ўйин ташқари ҳолатда экан...
34-дақиқа. Винисиус Жуниор рақиб футболчисини ўта осонлик билан доғда қолдирди. Бразилиялик футболчи тўпни рақиби оёқлари орасидан ўтказиб, дарвоза томон зарба берди. Кучли, лекин ноаниқ.
30-дақиқа. ГООООООЛ! Бу сафар голни сал кўпроқ кутдик. Милитао-Бензема-Асенсио учлиги ташкил этган ҳужумни Марко гол билан якунлади. Асенсио собиқ жамоаси билан ўйинда дублни расмийлаштириб улгурди.
25-дақиқа. ГООООООЛ! Дарҳол жавоб. Ли Кан Ин индивидуал маҳорат эвазига зарба беришга имкон топди ва унинг айланма уриниши олдида Куртуа ожиз қолди.
Ўзининг собиқ жамоасига бўлган ҳурмат юзасидан Марко голни нишонламади
24-дақиқа. ГООООООЛ! Марко Асенсио орадаги фарқни иккитага оширди. Ҳимоячига тегиб тўп Марконинг олдига тушди, ярим ҳимоячи яқин нуқтадан дарвозабонни "ўққа тутди".
18-дақиқа. Хавфли вазият бўлишига бу сафар Начо йўл қўймади. У Лаго Жуниор зарбаси йўлига тўғаноқ бўлди.
14-дақиқа. "Мальорка" қанчалар уринмасин чинакам вазият яратишни уддалай олмаяпти.
7-дақиқа. Марко Асенсио бурчак зарбасини тўғридан-тўғри голга айлантириб қўйишига сал қолди.
Мигель Гутьерреснинг хатосидан кейин "Реал" учун бегона бўлмаган Кубо имкониятга эга бўлди, япониялик зарба ҳам берди, бирозгина ноаниқ.
5-дақиқа. "Реал" биринчи бурчак зарбасини амалга оширди, самарасиз.
3-дақиқа. ГООООООЛ! Карим Бензема ҳимоячилар хатосидан кейин рақибни кечирмади ва имкониятдан унумли фойдаланиб кетди.
Илк ҳужум ва Карим Бензема оффсайдда қолиб кетгани маълум бўлди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Бошланғич таркиблар.
"Реал Мадрид" – "Мальорка"
"Сантьяго Бернабеу" стадиони
"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Алаба, Милитао, Мигель Гутьеррес, Вальверде, Камавинга, Бензема, Асенсио, Винисиус Жуниор, Родриго.
"Мальорка" – Рейна, Састре, Вальент, Оливан, Гайя, Кубо, Ли Кан Ин, Батталья, Фебас, Лаго Джуниор, Хопп.
Комментарии