RU

Последние новости

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  0 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  1 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  3 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  34 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  151 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Ла Лига. "Реал" ПСЖга қарши баҳс олдидан ғалаба қозонди Новости

Ла Лига. "Реал" ПСЖга қарши баҳс олдидан ғалаба қозонди

Испания Ла Лигаси 26-туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтди.

"Райо Вальекано" – "Реал Мадрид" 0:1
"Кампо де Вальекас" стадиони
Гол
: 0:1 – 83 Бензема.

"Райо Вальекано" – Зидан, Балиу, Суарес, Катена, Фран Гарсия, Гарсия (Силла, 85), Комесанья, Оскар Валентин (Сисс, 65), Трехо (Нтека, 85), Бебе (Паласон, 73), Гвардиола (Фалькао, 73).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Начо, Милитао, Менди, Модрич (Себальос, 88), Кроос, Каземиро (Вальверде, 61), Бензема, Асенсио (Родриго, 80), Винисиус Жуниор (Камавинга, 88).

Огоҳлантириш: Оскар Валентин (42), Трехо (56), Каземиро (58), Менди (63), Балиу (65), Бебе (72), Катена (79), Себальос (90). 


Райо Вальекано

Примера Дивизион . Тур 26

26/02/2022, 22:30

1
:
0
Завершен

Реал Мадрид

Карим Бензема - 83'

Стадион: Campo de Futbol de Vallecas, 9952 зрителей

Главный судья: Isidro Diaz de Mera

45'
90'
42'  Оскар Валентин
56'  Оскар Трехо
65'  Иван Баллю
65'  Оскар Валентин (Пате Сисс)
72'  Бебе
73'  Бебе (Иси Паласон)
73'  Серхи Гвардиола (Радамель Фалькао)
79'  Алехандро Катена
85'  Альваро Гарсия (Мамаду Силла)
85'  Оскар Трехо (Рэнди Нтека)
39'  Каземиро
58'  Каземиро
61'  Каземиро (Федерико Вальверде)
63'  Ферлан Менди
80'  Марко Асенсио (Родриго)
83'  Карим Бензема
83'  Винисиус Жуниор
88'  Лука Модрич (Дани Себальос)
88'  Винисиус Жуниор (Эдуардо Камавинга)
90'  Дани Себальос


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиш мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва "Реал" оғир ўйинда, муҳим ғалабани қўлга киритди ҳамда таъқибчилари билан ўртасидаги фарқни янада катталаштириб олди.

90+6-дақиқа. Огоҳлантириш! Тилини тиймагани учун Данининг ўзига сариқ карточка кўрсатилди! 

90+5-дақиқа. Радамель Фалькао Себальосга нисбатан қоидани бузди. Испаниялик футболчи майдондан туришга шошилмайди албатта.    

90+2-дақиқа. Мезбонлар Менди Бебега нисбатан фол ишлатди деб ҳакамга юзланишмоқда, аммо унинг фикри бошқачароқ. 

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

Дани Себальос майдонга тушгани заҳоти қоидани бузди. Жарима зарбасидан кейин Куртуа тўпни эгаллаб олди. 

88-дақиқа. ЎзгаришларВинсиус ва Модрич ўрнига Камавинга ва Себальос туширилди! 

87-дақиқа. Энди мезбонлар мухлисларига вақт жуда тез ўтиб кетаётгандек туюлмоқда. 

Ўйинни асосан ҳимояланиш билан ўтказган "Райо" буёғига қандай ҳаракат қиларкин?

83-дақиқа. ГОООООООЛ! Карим Бензема жамоасига катта эҳтимол ғалаба келтирмоқда! Винисиусдан ассист. 

80-дақиқа. Куртуа рақиб иккинчи бўлимдаги кам сонли имкониятлардан бирида гол уриб кетишига йўл қўймади. 

76-дақиқа. Марко Асенсио ўзини ўнглай олмади ва тушунарсиз узатмаси сабаб, мезбонлар тўпни эгаллаб олишди.   

73-дақиқа. Лука Модриииич! Ўта қулай вазиятда устунни пойлади, қўшимчасига ҳакам хорватиялик ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганини маълум қилди.   

72-дақиқа. ЎзгаришларБебе майдонни тарк этиш олдидан карточка олгани маълум бўлмоқда. Гвардиола учун ҳам ўйин якунланди. Уларнинг ўрнига Исаак Палазон ва Радамель Фалькао ўйинга қўшилди.  

72-дақиқа. Огоҳлантириш! Бебе алдангач, Мендини қучоқлаб олгани учун сариқ карточка ишлаб олди. 

68-дақиқа. Серхио Гвардиола боши билан зарба йўллади, бироз ноаниқ. 

67-дақиқа. Лука Модричнинг узатмаси сал қолса, зарбага ва голга айланиб кетарди, аммо Зидан иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди. 

65-дақиқа. Огоҳлантириш! Энди бўш зонага қараб қочаётган Винисиусни очиқчасига тўхтатиб қолгани учун Иван Балиу огоҳлантирилди.

63-дақиқа. Огоҳлантириш! Ферлан Менди қўпол ўйнади. Сариқ карточкалар бўйича ҳам ҳисоб тенглашди 2:2.  

61-дақиқа. Ўзгартириш! "VAR"дагилар ҳам бу вазият қизилга тортмаслигини тасдиқлагач, хотиржам бўлган Анчелотти бразилияликни Феде Вальвердега ўзгартиришни лозим топди. 

58-дақиқа. Огоҳлантириш! Каземиро тўпга улгурмади ва рақибнинг оёғини босиб олди.  

57-дақиқа. Огоҳлантириш! Оскар Трехо яна бир сариқ карточка "эгасига" айланди.  

56-дақиқа. Тибо Куртуа жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.   

54-дақиқа. Энди "Райо" жонланди ва ҳужумда бўлиб турибди.  

Винисиуснинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлишди, олтинчи бурчак зарбаси ҳам "Реал"га фойда бермади. 

51-дақиқа. "Райо"нинг ҳужуми илк фазаларидаёқ узилиб қолди. Асенсионинг фаоллиги эвазига "Реал" бурчак зарбаси ишлаб олди. 

50-дақиқа. "Мадрид" ҳужумда. Ажойиб ҳаракатлар ва фақатгина охирги узатманинг манзили номаълум бўлиб қолди.  

48-дақиқа. Бебе ўнгдан олдинга ўтди ва у жарима майдончасига узатган тўп йўналиши ўзгариб, дарвоза тўсинига тегиб кетди.    

Кутилганидек, таймни "Реал Мадрид" фаолроқ бошлади ва бурчак зарбаси тепишга ҳам улгурди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Бўлди, ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. 

45+1-дақиқа. "Реал"нинг яна бир уриниши самарасиз кетди.  

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди!

45-дақиқа. Лука Модрични фол билан тўхтатиб қолишди. Ҳужумга қўшилган Милитао эса ҳуштаккача рақиб ҳимоячисига бориб урилди ва "Райо" вакилига ёрдам кўрсатилиши зарур.   

42-дақиқа. Огоҳлантириш! Оскар Валентинга қарши ҳужумга ошиқаётган Карим Бенземани очиқчасига йиқитгани учун сариқ карточка кўрсатилди.   

Йўқ, гол инобатга олинмади, футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлгани қайд этилди ва ҳисоб ўзгармади.  

Мезбонлар норози, ҳакам эса шошмасликни сўради. Ҳамма "VAR"нинг қарорини кутмоқда. 

39-дақиқа. ГООООООЛ! Навбатдаги бурчак зарбаси ва жарима майдончасига такрор-такрор узатмалардан кейин Каземиро тўпни дарвозага йўллади.  

"Райо" яна кутилмаганда тўпни рақибдан олиб қўйишни уддалади.

34-дақиқа. Ферлан Мендининг хатосидан кейин Альваро Гарсия қулай нуқтадан ўта кучли зарба берди, аммо жуда ноаниқ.    

32-дақиқа. Сониялар ичида аввалига "Райо" футболчиси майдонга йиқилди, кейин меҳмонлар вакили. Ҳакам иккинчи ҳолатда қоида бузилганини қайд этди. Бу табиийки "Райо" футболчиларига ҳам, мухлисларига ҳам ёқмади.    

30-дақиқа. "Реал" тўп билан кўпроқ муомалада бўлсада, "Райо" мунтазам равишда қарши ҳужумлар уюштиришга уринмоқда.  

24-дақиқа. Марко Асенсио жарима майдончаси яқинидан айланма йўналишда ажойиб зарба йўллади, бироқ дарвозабон ҳам ўзини кўрсатди ва жамоасини қутқарди.  

22-дақиқа. "Реал"нинг узат давом этган ҳужуми Бенземанинг ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолгани сабаб якунига етди.  

20-дақиқа. Стандарт вазиятдан зарбани Тони Кроос амалга оширди, лекин ҳимояланаётганлар ортиқча муаммога дуч келишмади. 

19-дақиқа. Лука Модричнинг жарима майдончаси томон йўллаган тўпи ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди - бурчак зарбаси.

17-дақиқа. Ўнг қанотдан узатмадан кейин жарима майдончаси ичида яна Гвардиола бош билан зарба беришга имкон топди, Тибо иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди.    

15-дақиқа. Меҳмонлар марказда тўпни олиб қўйишди ва Серхио Гвардиола зарба йўллади, аммо уриниш ўхшамади ҳамда Куртуа осонлик билан тўпни эгаллаб олди. 

13-дақиқа. Лука Модричдан тўпни қабул қилган Винисиус ўнгроқдан жарима майдончасига ёриб кирдию, тўпни жамоасида сақлаб қола олмади.  

10-дақиқа. "Райо"нинг жавоб ҳужуми ўнг қанотдан ривожланди, аммо зарбага аниқлик етишмади.   

9-дақиқа. Винисиус Жуниор зарба бериб, омадини синаб кўрди.  

1-дақиқа. Учрашув бошланди!


"Райо Вальекано" – "Реал Мадрид"

"Райо Вальекано"– Зидан, Балиу, Суарес, Катена, Фран Гарсия, Гарсия, Комесанья, Оскар Валентин, Трехо, Бебе, Гвардиола.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Начо, Милитао, Менди, Модрич, Кроос, Каземиро, Бензема, Асенсио, Винисиус Жуниор.

Райо Вальекано

Примера Дивизион . Тур 26

26/02/2022, 22:30

1
:
0
Завершен

Реал Мадрид

Карим Бензема - 83'

Стадион: Campo de Futbol de Vallecas, 9952 зрителей

Главный судья: Isidro Diaz de Mera

45'
90'
42'  Оскар Валентин
56'  Оскар Трехо
65'  Иван Баллю
65'  Оскар Валентин (Пате Сисс)
72'  Бебе
73'  Бебе (Иси Паласон)
73'  Серхи Гвардиола (Радамель Фалькао)
79'  Алехандро Катена
85'  Альваро Гарсия (Мамаду Силла)
85'  Оскар Трехо (Рэнди Нтека)
39'  Каземиро
58'  Каземиро
61'  Каземиро (Федерико Вальверде)
63'  Ферлан Менди
80'  Марко Асенсио (Родриго)
83'  Карим Бензема
83'  Винисиус Жуниор
88'  Лука Модрич (Дани Себальос)
88'  Винисиус Жуниор (Эдуардо Камавинга)
90'  Дани Себальос

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика