RU

Последние новости

00:55Роналду, Мбаппе ва Гризманн Евро-2024 омадсиз рамзий жамоасидан ўрин олди  2 00:38Мората "Атлетико" билан хайрлашди. Ҳужумчи "Милан"га ўтади  0 00:10Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди  0 23:53Месси тўпиғидан олган жароҳати сабабли "Интер Майами"нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  3 23:27Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди  0 23:01Эдерсонни қўлга кирита олмаган "Ал Насср" бошқа бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 22:44Испания клублари ва терма жамоаси 2002 йилдан бери йирик турнирлар финалида мағлуб бўлишмади  1 22:26"Манчестер Юнайтед" ва "Лилль" Йоро трансфери бўйича келишувга эришди  2 22:09Англия эркаклар терма жамоасини аёл мураббий бошқариши мумкин  13 21:52Франциянинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари терма жамоадаги фаолиятини якунлади  0 21:35"Манчестер Сити" юлдузи Англия таъсиридаги мамлакатни Испанияники деб атади  2 21:18Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнамоқчи эканлигини айтди  6 20:51Англия терма жамоасига АПЛда ишлаган мураббийлар номзоди кўриб чиқилмоқда  9 20:24Марказий Осиё. Биринчи даврадан кейин чемпионатларда вазият қандай?  6 20:00"Ал Иттиҳод" Франция терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Ла Лига. Ана холос! Ўз уйида "Реал"ни қабул қилган "Осасуна" очко йўқотди Новости

Ла Лига. Ана холос! Ўз уйида "Реал"ни қабул қилган "Осасуна" очко йўқотди

Ла Лиганинг 18-тури доирасида "Осасуна" - "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.

Қорли бир оқшомда ўтган беллашувда ҳисоб очилмади.  

"Осасуна" – "Реал Мадрид" 0:0
"Эл-Садар" стадиони

"Осасуна" – Эррера, Давид Гарсия, Хуан Крус, Видаль, Аридане, Монкайола, Ойер Санхурхо, Иньиго Перес, Роберто Торрес, Рубен Гарсия (Хони Родригес, 77), Кальери (Будимир, 78).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Рамос, Менди, Варан, Васкес, Каземиро, Модрич (Иско, 75), Азар (Мариано Диас, 75), Кроос, Асенсио (Вальверде, 66), Бензема.


Ла Лига турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляцияси кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ 


Бўлди, қўшиб берилган дақиқалар ҳам тугади, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради. Шу тариқа, оғир об-ҳаво шароитида ўтган беллашувда "Реал Мадрид" очко йўқотди.   

90+3-дақиқа. Каземиро чиқмаган жондан умид деб, жарима майдони ичида йиқилиб тушди ва имкон қадар қаттиқроқ бақирди, лекин ҳакам унга ишонмади.  

90+2-дақиқа. Анте Будимир жамоаси учун қимматли сонияларни ютиб беряпти. 

90+1-дақиқа. Мариано Диас кучи кўпроқлиги эвазига тўпга рақибидан аввалроқ етиб борди, лекин ҳимоячини алдаб ўта олмади.  

Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди!

90-дақиқа. Навбатдаги бор меҳмонлар барчасини яхши амалга оширишди, лекин охирги зарба кўнгилдагидек чиқмади. 

89-дақиқа. ГОООООЛ! Яна Бензема, яна оффсайд.

88-дақиқа. Охирги бир неча дақиқадан буён марказий ҳимоячи Серхио Рамос марказий ҳужумчига айланди ва ортга қайтмаяпти ҳам.   

86-дақиқа. Иштаҳа тановвул пайти келади деганларидек, "Осасуна" дуранг қолиб, ғалабани илиб кетиш ҳақида ҳам ўйлай бошлагандек. Яна бир ҳужум ва мезбонлар томонидан кетма-кет икки зарба йўлланди. 

85-дақиқа. Рафаэль Варан тўп учун курашда Анте Будимирга нисбатан қўполлик ишлатди.  

82-дақиқа. Иско ўзига хос усулда тўпни Мариано Диасга узатди, доминиканлик футболчи эса рақибларини алдашга киришиб кетиб, зарба ҳақида унутиб қўйди. 

80-дақиқа. Серхио Рамоснинг узатмаси қовушмади ва рақиб тўпни эгаллаб олиб ҳужумга ошиқди, лекин Феде Вальверде унинг йўлини тўсди ҳамда тўпни олиб қўйишда фаоллик кўрсатди. 

79-дақиқа. Серхио Рамоснинг узатмасидан кейин Мариано Диас худди тўпга югургиси келмаётгандек ҳаракат қилди...

78-дақиқа. Ўзгариш! Хонатан Кальери ўрнига учрашувга Анте Будимир қўшилди.  

77-дақиқа. Ўзгариш! Рубен Гарсия ўрнига Хони Родригес ўйинга қўшилди.   

77-дақиқа. Карим Бензема чап қанотга ўтиб тўпни қабул қилди ва дарвоза томон яқинлашиб зарба йўллади, лекин ноаниқ. 

75-дақиқа. Ўзгариш! Модрич ва Азар ўрнига ўйинни Иско ва Мариано Диас давом эттиради. 

74-дақиқа. Тўпни қайтарган дарвозабон хавф ариганига ишонч ҳосил қилди ва майдонга йиқилди.    

73-дақиқа. Лукас Васкес қийин вазиятда жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди. 

71-дақиқа. Сал қолса голни "Осасуна" уриб кетиши мумкин эди. Бироқ Торреснинг зарбаси ўхшамади.   

69-дақиқа. Ферлан Мендига майдонни қисман қоплаган қор ҳалақит қилди шекилли, футболчи майдон чегарасини белгилаб турувчи чизиқни сезмай қолди ва тўпни чиқариб юборди. 

67-дақиқа. "Осасуна" ҳужум уюштиришга ҳаракат қилиб кўрди, лекин Серхио Рамосга нисбатан қоида бузилди деб топилди.

66-дақиқа. Ўзгариш! Марко Асенсио ўрнини Федерико Вальвердега бўшатиб берди.  

65-дақиқа. Ўнг қанотдан узатилган тўпга Лука Модрич боши билан зарба берди ва уни дарвозага жойлаб қўйишни ният қилганди, лекин ноаниқ.  

62-дақиқа. Асенсио аввалига олдинга ўтишга уриниб кўрди, лекин рақиблар тўпни олиб қўйишди ва "Осасуна" ҳужумга ўтиб кетмоқчи бўлаётганда Марко куршага киришди ҳамда рақибидан "тарсаки еб" йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришни сўраган бўлсада, такрорий лавҳада мезбонлар ҳимоячиси қўпол ҳаракат қилгани яққол кўринди. 

60-дақиқа. ГООООООЛ!  Аммо, лекин, бироқ ҳакам биз узоқ кутган голни бекор қилди. Карим Бензема ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан. 

59-дақиқа. Оиер марказда Эден Азарга нисбатан анча қўпол ўйнади. Футболчилар майдонда ётибди.    

57-дақиқа. Рубен Гарсия (Осасуна) қанотдан амалга оширилган узатмадан кейин статистика учун дарвоза томон зарба йўллаб қўйди.   

57-дақиқа. Эден Азар тўпни Мендига ошириб қайтариб олди ва дриблингини ишга солаётганди, лекин рақиблар кўпайиб кетишди ва иш зарбагача етиб бормади. 

56-дақиқа. Каземиро жарима майдонига кирмай зарба йўллади, лекин унинг уриниши жуда ноаниқ бўлди. 

54-дақиқа. Ўйин ҳозирча бир қарашда анча сокин руҳда давом этаётган бўлсада, биргина гол беллашув суратини буткул ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас.  

52-дақиқа. "Осасуна" вакиллари бутун бўлим давомида ҳимояда ўйнаб, керакли натижага эришиб бўлмаслигини тушунган ҳолда, тўп билан олдинроққа ўтишга ҳаракат қилиб кўришди ва буни қайсидир маънода уддалашди ҳам. 

50-дақиқа. Майдон марказига яқин ҳудудда Лукас Васкес йиқилиб тушди, қоида бузилгандек кўринганди, лекин ҳакам жим. 

49-дақиқа. Марко Асенсиооо! "Голасо" бир рақибини доғда қолдириб, иккинчиси тўпга етиб улгурмай, айланма зарбани амалга оширганидан кейин дарвозабон Эррера катта қийинчилик билан тўпни қайтаришга эришди. 

48-дақиқа. Хонатан Кальери иккинчи бўлимда жамоасинининг биринчи зарбасини амалга оширди, Курута ўз ўрнида. 

47-дақиқа. Хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, дарвозабон тўпни ушлашга уриниб ҳам ўтирмади ва уни қайтариб юборди, иккинчи уринишга эса мезбонлар ҳимоячилари йўл қйўмади.  

46-дақиқа. "Реал" рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш учун ҳам "Осасуна"ни ўз дарвозасига яқинроқ ҳудудларга чорлаётгандек. Иккинчи бўлимни Зизу шогирдлари бутун майдон бўйлаб тўпни ошириб, рақибни ёйилишга мажбур қилмоқчидек.   

Иккинчи бўлим бошланди!

Бир дақиқа ҳам қўшиб берилмаган бўлимдан кейин ҳисоб 0:0. Умид қиламизки, иккинчи бўлимда кескинроқ, ёрқинроқ ва муҳими голларга бой ўйин гувоҳи бўламиз. 

45-дақиқа "Реал"нинг навбатдаги уриниши гол билан якунланмаганини тушуниб етган ҳакам, тўп дарвозадан узоқлашгач, биринчи бўлимни якунлаб берувчи ҳуштагини чалди.  

44-дақиқа. Бурчак зарбасини Тони Кроос амалга оширди ҳимоячилар тўпни қайтаришди, кейинги уринишдан сўнг эса дарвозабон ишга киришди ва хавфни бартараф этди.   

43-дақиқа. Менди бу сафар ўзи зарба йўллаб қўйишга қарор қилди, ҳимоячи оёғига тегиб тўп майдонни тарк этди. 

40-дақиқа. "Осасуна" ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, бироқ ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўп йўлига Серхио Рамос тўғаноқ бўлди.    

37-дақиқа. "Реал" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.  

35-дақиқа. Эден Азар ҳужумда ҳам фаоллик кўрсатишга уринмоқда, ҳозир у тўпни эгаллаб олдинга интилди ва кетма-кет шериклари билан девор услубида ўйнаб ўтиб, ҳужумни хавфли тус олишига ҳаракат қилиб кўрди. 

34-дақиқа. Лука Модрич рақиб билан курашда тўпни олдинроққа ўтказишга эришди, лекин ҳавода "Осасуна" футболчиси хорватияликка урилиб кетди ва мундиаль вице-чемпиони оқсоқлаганча ортга қайтмоқда.  

32-дақиқа. Бу сафар "Қироллик клуби" ўзига хос "штурм" амалга оширди. Биргина Модрич икки бор тўпни дарвозага йўллаш учун имкониятга эга бўлганди, лекин тўп охир-оқибат майдонни ҳимояланаётганларда тарк этди.   

30-дақиқа. Айнан ўша бурчак зарбасидан кейин мезбонлар кетма-кет зарба бериш учун имкон топишди ва Куртуа сейв амалга ошириб, бор эътибори билан ўйинда эканлигини кўрсатиб қўйди. 

29-дақиқа. Лукас Васкес ва Варан бир-бирини тушунмай қолди ва оқибатда навбатдаги бурчак тўпи амалга оширилади. 

26-дақиқа. Эден Азар тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди ва сал қолса "Осасуна" қарши ҳужумини бошлаб бериши мумкин эди.  

24-дақиқа. Каземиро яна бир бор зарур вақтда ҳимоячиларга ёрдамга етиб келди ва тўпни олиб қўйиб, Васкесга узатди, Лукас тўпни тўхтатиши билан рақиб "ёрдамида" йиқилиб тушди.  

23-дақиқа. Ферлан Менди бугун жуда фаол. Ҳозир ҳам ҳужум унинг қанотидан, франциялик футболчининг иштирокида ташкил этилди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтаришга муваффақ бўлишди. 

21-дақиқа. "Реал"нинг навбатдаги уриниши омадсиз якунланди.

20-дақиқа. Оиер ҳимоячиларнинг ортига, бўш зонага тўпни ташлаб берганди, лекин шериклари уни тушунишмади. 

19-дақиқа. "Осасуна" чап қанотидан ҳужум уюштирди, тўп жарима майдони марказига етказилди, лекин Рубен Гарсиянинг узатмасига шериги ета олмади. 

17-дақиқа. Майдоннинг баъзи нуқталарида бироз қор ва катта эҳтимол чим музлаган ҳам, шу сабабли футболчилар нафақат тўп билан муомала қилишни, жамоаси ҳужумини ривожлантиришни, балки бу билан бирга бехос йиқилиб, жароҳат олмасликни ўйлашмоқда. Ахир улар ҳам инсон ва улар ҳам жароҳат олишни истамайди.    

16-дақиқа. Карим Бензема тўп ўзига бироз ноқулай тарзда етиб келгани ва атрофида бир нечта рақиби унга ҳалақит қилаётганига қарамай, тўпни ўзига бўйсундира олди ва шеригига аниқ етказди. 

14-дақиқа. Ферлан Менди, Карим Бензема ва Эден Азар иштирокида уюштирилган ҳужумни якунловчи футболчи топилмади, бельгиялик футболчининг узатмасига шерикларидан ҳеч ким етиб кела олмади. 

12-дақиқа. Тўп Лукас Васкесдан майдонни тарк этди ва бурчак зарбалари бўйича ҳисоб тенглашди 1:1. Лекин узатма қовушмади ва Тибо Куртуа дарвоза олдида хавфли вазият юзага келмади.  

10-дақиқа. Секин-аста мезбонлар ҳам ўзига келаётгандек. Улар тўп билан кўпроқ муомалада бўла бошлашди. 

8-дақиқа. Куртуага тўп ҳозирча фақатгина шериклари узатмасидан кейингина етиб бормоқда. "Осасуна" футболчилари рақиб посбонини ҳозирча синовдан ўтказишгани, безовта қилишганича йўқ. 

6-дақиқа. Ферлан Менди чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни шерикларига узатишга ҳаракат қилди, лекин бунинг уддасидан чиқа билмади. 

5-дақиқа. Асенсионинг фаоллигидан кейин ўйиндаги биринчи бурчак тўпи амалга ошириладиган бўлди. Стандартдан меҳмонлар фойда чиқара олишмади, тўпни Эррера эгаллаб олди. 

4-дақиқа. Ҳозирча жамоалар майдонга кўникишга уринмоқда. Тўп асосан "қайморқанглилар"дар. 

3-дақиқа. "Қироллик клуби"нинг биринчи уриниши зарбагача етиб бормади, Лука Модричнинг узатмасидан сўнг тўпни дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди. 

2-дақиқа. Аввалги ўйинлардагидан фарқли ўлароқ, бугун қора рангли шапка кийиб олган Зинедин Зидан майдон четида ўйиннинг илк дақиқаларини диққат билан кузатиб боряпти.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни меҳмонлар, аниқроқ айтадиган бўлсак, Карим Бензема бошлаб берди. 

Кўркам "Эль-Садар" ўйингоҳи майдонига аввалига мезбонлар, кейин эса меҳмонлар футболчилари тушиб келишди. 

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган. Эътиборни тортадиган бир жиҳат, Эден Азар бугун ўйинни илк дақиқалардан бошлайди.

"Осасуна" – "Реал Мадрид"

"Эль-Садар" стадиони

"Осасуна" – Эррера, Давид Гарсия, Хуан Крус, Видаль, Аридане, Монкайола, Ойер Санхурхо, Иньиго Перес, Роберто Торрес, Рубен Гарсия, Кальери.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Рамос, Менди, Варан, Васкес, Каземиро, Модрич, Азар, Кроос, Асенсио, Бензема.

Осасуна

Примера Дивизион . Тур 18

10/01/2021, 00:00

0
:
0
Завершен

Реал Мадрид

Стадион: Estadio El Sadar, 0 зрителей

Главный судья: Cesar Soto

45'
90'
77'  Рубен Гарсия (Хони)
78'  Хонатан Кальери (Анте Будимир)
66'  Марко Асенсио (Федерико Вальверде)
75'  Эден Азар (Мариано Диас)
75'  Лука Модрич (Иcкo)

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика