Ла Лига. "Қирол Брэйтуэйт"нинг дубли "Барселона"га ғалабани тақдим этди
16 авг 2021 00:59
Новости
Ла Лига. "Қирол Брэйтуэйт"нинг дубли "Барселона"га ғалабани тақдим этди
"Барселона" - "Реал Сосьедад" 4:2
Голлар: 1:0 – 19 Пике, 2:0 – 45 Брэйтуэйт, 3:0 – 59 Брэйтуэйт, 3:1 – 82 Лобете, 3:2 – 85 Ойарсабаль, 4:2 – 90 Серджи Роберто.
"Барселона" – Нето, Дест (Эмерсон, 71), Пике, Эрик Гарсия (Араухо, 83), Альба, Бускетс (Нико Гонсалес, 83), де Йонг (Серджи Роберто, 71), Гризманн, Брэйтуэйт, Депай (Лангле, 90), Педри.
"Реал Сосьедад" – Ремиро, Сальдуа (Горосабель, 66), Элустондо (Пачеко, 81), Ле Норман, Муньос, Сильва (Баутиста, 46), Янузай (Барренечеа, 46), Мерино, Субименди, Порту (Лобете, 66), Ойарсабаль.
Огоҳлантиришлар: Субименди (37), Бускетс (57), Элустондо (61), Муньос (62), Ле Норман (78), Нико Гонсалес (84).
Барселона Жерар Пике - 19', Мартин Брейтуэйт - 45', Мартин Брейтуэйт - 59', Серхи Роберто - 90' Примера Дивизион . Тур 1 16/08/2021, 00:00
Реал Сосьедад Хулен Лобете - 82', Микель Ойарсабаль - 85' Стадион: Camp Nou, 20384 зрителей Главный судья: Alejandro Hernandez
Испания чемпионати мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
90+5-дақиқа. Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва чамаси 80 дақиқа тўлиқ устунлик қилган "Барселона" мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритди.
Тезкор ҳужумни Гризманн бошлаб берди, у тўпни ўнг қанотга Мартинга оширди, ўз навбатида бугун зўр ўйин ўтказган даниялик ҳужумчи ҳам қизғанмади ва Серхи Роберто бўш қолган дарвозага тўпни жойлаб қўйди.
90+1-дақиқа. ГОООООЛ! Захирадан ўйинга қўшилган Серхи Роберто ўйинга нуқта қўймоқда. Мартин Бретвейтдан голли узатма!
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
Сўнгги дақиқалар янада шиддатли бўлади чоғи.
85-дақиқа. ГОООООЛ! "Реал Сосьедад"нинг голи урилган вазиятдан кадрлар қидириб, топгунимизгача Микель Оярсабаль жарима зарбасидан яна бир гол уриб, орадаги фарқни минимал кўринишга олиб келди.
82-дақиқа. ГОООООЛ! Хулен Лобете дебют ўйинида ҳисобига гол ёздириб қўйди - 3:1.
81-дақиқа. Антуан Гризманн бугун нафақат ҳужумда балки ҳимояланишда ҳам анча фаол ва фойдали ҳаракат қилмоқда. Ҳозир ҳам у тўпни рақибидан олиб қўйди.
79-дақиқа. Тўп учун курашда мезбонларнинг "қўли баланд" келди.
78-дақиқа. Яна Депайга нисбатан қўполлик ишлатилди. Бу сафар Ле Норман рақибини аяб ўтирмади. Мемфис маълум вақт оғриқ сабаб майдонда ётди ва амаллаб ўрнидан турди.
Ўйин давом этади.
75-дақиқа. Яна сув ичиб олиш учун танаффус!
72-дақиқа. Ҳозиргина ўйинга қўшилган Эмерсон қанотда фаоллик кўрсатишни бошлаб юборди.
71-дақиқа. Ўзгариш! Сержиньо Дест ўрнига Эмерсон, Де Йонг ўрнига Серхи Роберто ўйинга қўшилди.
66-дақиқа. "Реал Сосьедад" тезкор қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин эди, лекин "Барселона"нинг бир йўла 5 нафар футболчиси тезкорлик билан ортга қайтиб улгурди.
64-дақиқа. "Барса"нинг навбатдаги бурчак зарбасини рақиб ҳимоячилари қайтаришга муваффақ бўлди.
62-дақиқа. "Барселона" тўпни назорат қилиб, рақибнинг шаштини тушириш ниятидадек.
59-дақиқа. ГОООООЛ! Мартиндан дубль! Депай ва Альба қанотда рақиб ҳимоясини доғда қолдиришди, ҳимоячи зарба йўллади, дарвозабондан қайтган тўпни эса Бретвейт тўрга йўллади.
50-дақиқа. Иккинчи бўлимда ўйин темпи анча ошди. Ҳар икки жамоа тезроқ ҳужумга ўтишмоқда, лекин охирги узатма ёки зарба берадиган футболчи етишмай қоляпти.
47-дақиқа. ГОООООЛ! Гризманн қулай нутқага чиқиб борди, зарба берди ва дарвозабонга тегиб, тўп дарвозадан жой олди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Шу тариқа, ўйин борасида устунликка эга бўлган "Барса" ҳозирча 2:0 ҳисобида олдинда. Танаффус!
45+2-дақиқа. ГОООООЛ! Мартин Бретвейт танаффус олдидан орадаги фарқни иккитага оширди.
45+1-дақиқа. Бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
Бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
45-дақиқа. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
41-дақиқа. "Реал Сосьедад"нинг бурчак зарбаси "Барселона"нинг хавфли ҳужумига айланиб кетиши мумкин эди, лекин охирги ҳимоячи 3 нафар рақиби тўп билан дарвоза томон ўтиб кетишига йўл қўймади.
40-дақиқа. Меҳмонларнинг тезкор қарши ҳужуми бурчак зарбаси билан якунланди.
37-дақиқа. Янузайга йўлланган тўпни Альба илиб кетди ва боши билан дарвозабонга ташлаб берди
35-дақиқа. Майда фоллар кўпаяётгандек. Ҳар икки жамоа аъзолари рақибни тўхтатиш учун тортинмай қоидани бузишмоқда.
33-дақиқа. Янузай ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб киришни ният қилганди, аммо тўп ундан қочиб кетди.
32-дақиқа. Ўйин давом этади.
Сув ичиб олиш учун танаффус!
30-дақиқа. Хорди Альба Портунинг зарбаси йўлига тўғаноқ бўлди ва дарвозабонга иш қолдирмади.
29-дақиқа. Асосий таркиб аъзосига айланиши кутилаётган Эрик Гарсия хавфни бартараф этиб, тўпни майдондан чиқариб юборди.
27-дақиқа. Мемфисдан яна бир кутилмаган қарор. Ҳужумчи тўпни қабул қилгани заҳоти, айланиб дарвозани нишонга олди, кипер олдинга чиқиб кетган бўлсада, ортга қайтишга улгурди.
24-дақиқа. Ажойиб ҳужум! Де Йонг, Бретвейт ва Депай ижросида жуда чиройли ҳужум гувоҳига айландик, якуний зарбани голландиялик берди, аммо дарвозабон ҳам ўз ўрнида.
23-дақиқа. Меҳмонлар вакили майдон марказидан тўпни дарвозабон томон йўллади, унинг бахтига Ремиро тўпни майдонда сақлаб қола олди.
21-дақиқа. Бретвейтга нисбатан қоида бузилганди, аммо ҳакам негадир бунга эътибор қаратгиси келмади.
19-дақиқа. ГООООООЛ! Депайнинг узатмасидан Пике ҳисобни очди! Бу вазиятда жарима зарбасини амалга оширган Мемфис ҳам, унга етиб борган Пике ҳам яхши ўйнади.
18-дақиқа. Марказга яқинроқ нуқтада "Барселона" футболчисига нисбатан қоида бузилди ва жарима зарбаси белгиланди.
Қоида бузиш бўйича кўрсаткич 2:4.
14-дақиқа. Сержиньо Дест Гризманн билан биргаликда рақибларни чалғитиб, жарима майдонига кириб борди, аммо охирги ҳимоячи тўпни олиб қўйди.
12-дақиқа. Хавли вазият! Яна бурчак зарбасидан кейин хавфли вазият юзага келди. Антуаннинг уринишидан кейин дарвоза тўсини меҳмонларни қутқариб қолди.
10-дақиқа бўлгани учун трибуналар реакция кўрсатишмоқда, улар ҳамон Месси йўқлигига ишона олмаяпти.
10-дақиқа. Хавли вазият! Бурчак зарбаси тезда ўйнаб кетилди ва Альбанинг узатмасидан кейин Гризманн чалқанча услубда зарба йўллай олди, аммо бирозгина ноаниқ.
9-дақиқа. Ле Норман кутилмганда тўпни дарвозабонга ташлаб бераётганда хатога йўл қўйди, бурчак зарбаси.
6-дақиқа. Депай анча фаол. Ҳозир у чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирмоқчи бўлди, аммо ҳимоячи бунга йўл қўймади.
3-дақиқа. Майдон марказида устунлик учун кураш.
Илк сониялардан "Барселона" ҳужумга ташланди ва рақиб дарвозабонини безовта қилишни бошлади.
1-дақиқа. Учрашув бошланди.
Барселона – Нето, Дест, Пике, Эрик Гарсия, Альба, Бускетс, де Йонг, Гризманн, Брэйтуэйт, Депай, Педри.
Реал Сосьедад – Ремиро, Сальдуа, Элустондо, Ле Норман, Муньос, Янузай, Мерино, Субименди, Сильва, Порту, Ойарсабаль
Барселона Жерар Пике - 19', Мартин Брейтуэйт - 45', Мартин Брейтуэйт - 59', Серхи Роберто - 90' |
Примера Дивизион . Тур 1 16/08/2021, 00:00 2
:
4
Завершен
|
Реал Сосьедад Хулен Лобете - 82', Микель Ойарсабаль - 85' |
Стадион: Camp Nou, 20384 зрителей
Главный судья: Alejandro Hernandez
Комментарии