RU

Последние новости

11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  0 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  22 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  4 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  3 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4

Ла Лига. Мағлубиятлар оғушидаги “Реал Мадрид” аутсайдер “Уэска”га қарши ва 22-турнинг бошқа учрашувлари превьюси Новости

Ла Лига. Мағлубиятлар оғушидаги “Реал Мадрид” аутсайдер “Уэска”га қарши ва 22-турнинг бошқа учрашувлари превьюси

Испания чемпионатининг бошланажак 22-тур учрашувлари ҳақида сўз олиб борамиз.

“Кучли бешлик” чемпионатлари орасида ўзининг Эль-классикоси билан алоҳида ажралиб турадиган Испания чемпионати ўйинлари давом этади. 22-тур ўйинлари ҳақида ёзишимиздан аввал ўтган турни эслаб ўтамиз. 

21-тур ўйинлари кутилганидек қизиқарли кечди. Тур сенсацияси, шубҳасиз, “Реал Мадрид”нинг ўз майдонида “Леванте”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлгани бўлди. “Барселона” эса Испания Суперкубоги финалидаги аламини “Атлетик Бильбао”дан олди. “Камп Ноу”да бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу орқали каталонияликлар 2-ўринга кўтарилиб олишди. Гарчи, “Реал” билан очколар ва ўтказилган ўйинлар сони тенг бўлса-да, голлар нисбати эвазига “Барселона” бир поғона тепада. “Атлетико Мадрид” ўз йўналишида давом этади. “Кадис” меҳмони бўлган жамоа 2:4 ҳисобида ғалабага эришди. Турнир аутсайдерлари – “Вальядолид” – “Уэска” баҳсида эса меҳмонлар устунлик қилишди: 1:3. Шу ва бошқа натижалар билан 21-тур ўз ниҳоясига етди. 

Бошланажак 22-тур ўйинлари ҳақида эса қуйида маълумот олишингиз мумкин.


22-турни “очиб” берувчи ўйин: “Алавес” – “Вальядолид”

Бу учрашув бошларига қараганда анчагина қизиқарли бўлиши жамоаларнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнидан ҳам маълум. “Алавес” 19 очко билан 18-ўринда жойлашган бўлса, “Вальядолид” 20 очко билан 16-ўринда. Атиги 1 очколик фарқ, қизиғи ушбу ўйин “Алавес” майдонида бўлиб ўтади. Меҳмонлар эса ўтган тур мағлуб бўлишган ва табиийки жамоага очко керак. жадвалда сал бўлса ҳам юқорилаш учун бўлиб ўтадиган ўйин 5 февралдан 6 февралга ўтар кечаси 01:00 да старт олади.

Ўзаро ўйинлар: Умумий ўтказилган 43 ўйиннинг 16 тасида “Алавес”, 19 тасида “Вальядолид”нинг қўли баланд келган. 8 учрашув эса дуранг билан якунланган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Родриго Эли (“Алавес”). Хави Санчес, Феде Сан Эметерио, Кико Оливас, Раул Гарсия, Маркос де Соуза, Сайди Жанко (“Вальядолид”).


Мағлубиятлар оғушидаги “Реал Мадрид” аутсайдер “Уэска”га қарши

“Реал Мадрид” муаммолар гирдобига кириб қолган дейилса, хато бўлмайди. Жамоа Испания кубоги доирасида Сегунда вакили “Алькояно”га мағлуб бўлди, ўтган тур эса “Леванте”га имкониятни бой берди. Эндиги рақиби эса турнир жадвалида охирги ўринда турган “Уэска” жамоаси. Қизиғи, “Уэска” ўтган тур меҳмонда “Вальядолид”ни мағлуб қилишга эришди. Агар Мадрид жамоаси ушбу учрашувда ҳам мағлуб бўлса эгаллаб турган ўрнидан ажраб қолиши мумкин. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 6 февраль 20:15 да бошланади.

Ўзаро ўйинлар: Ўтказилган атиги 3 учрашувнинг барчасида “Реал Мадрид” ғалаба қозонган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Педро Москера, Пабло Инсуа, Антонио Валера, Хуан Карлос, Сандро Рамирес (“Уэска”). Федерико Валверде, Начо, Даниел Карвахал, Серхио Рамос, Лукас Васкес, Родриго (“Реал Мадрид”).


Тур афишаси – “Атлетик Бильбао” – “Валенсия”

Ушбу учрашувни марказий деса ҳам бўлар балки, бироқ икки жамоанинг турнир жадвалидаги ўрнига назар ташласак бу каби таърифни ишлатиб ҳам бўлмайди. “Атлетик Бильбао” 20 учрашувдан сўнг 24 очко тўплаган ҳолда 11-ўринда. “Валенсия” эса 23 очкога эга ва 14-ўринда. Бильбаоликлар ўтган турда меҳмонда мағлубиятга учраган бўлса, “Валенсия” ўз майдонида ғалаба қозонган. Қизиқарли кечиши кутилаётган ушбу учрашув 7 февраль куни соат 20:15 да бошланади. 

Ўзаро ўйинлар: Умумий бўлиб ўтган 181 ўйиндан 66 тасида “Атлетик Бильбао”, 71 тасида “Валенсия” ғалаба қозонган. 44 учрашув эса дуранг билан якунланган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Иниго Висенте, Перу Ноласкоайн, Микел Баленсиага (“Атлетик Бильбао”). Терри Коррея, Кевин Гамейро, Яспер Силлессен, Муктар Дякаби (“Валенсия”).


“Барселона” учун ноқулай рақиб – “Бетис”

Одатда, бу жамоаларнинг учрашувида қай бири ютишини билиб бўлмайди. Аниқ бир фаворитни кўрсатиш қийин. “Бетис”нинг “Кам Ноу”да 3:4 ҳисобида ғалаба қозонгани мухлислар ёдида бўлса керак. Яхшигина рақиб каталонияликлар учун. Аммо “Барселона” ҳозирги ҳолатида бу нарсага йўл қўйиши қийин масала. Кубокда ҳам, чемпионатда ҳам сўнгги учрашувларни ғалаба билан якунлаяпти жамоа. Ушбу учрашув натижаси қандай бўлишини 7 февралдан 8 февралга ўтар кечаси 01:00 да бошланадиган ўйинда билиб оламиз. 

Ўзаро ўйинлар: Ла Лига доирасидаги 109 ўйиннинг 21 тасида “Бетис”, 67 тасида “Барселона” ғалабага эришган. 21 ўйинда эса томонлар муроса кўчасини танлашган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Диего Лайнес, Сидней, Дани Мартин, Гвидо Родригес, Марк Бартра, Клаудио Браво, Виктор Камараса (“Бетис”). Ансу Фати, Жерар Пике, Роналд Араухо, Филиппе Коутиньо (“Барселона”).


Пешқадам “Атлетико Мадрид” “Сельта”ни қабул қилади

Турни якунлаб берувчи мазкур ўйинда “Сельта”га бирмунча қийин бўлиш эҳтимоли бор. Рақиб турнир жадвалини бошқариб бораётган Мадриднинг “Атлетико”си. 1 ва 10-ўринда турган жамоаларнинг учрашуви қизиқарли кечиши кичик бўлса-да эҳтимол. Ўтган тур “Сельта” меҳмонда “Гранада” билан дуранг натижа қайд этган. Қаторасига иккинчи бор меҳмонда бўлиб ўтадиган ўйинда қандай натижа кўрсатиши эса қизиқ. Ушбу баҳс 8 февралдан 9 февралга ўтар кечаси 01:00 да бошланади. 

Ўзаро ўйинлар: Умумий ўтказилган 115 баҳсдан 69 тасида “Атлетико Мадрид”, 25 тасида “Сельта” ғалаба қозонган бўлса, 21 ўйин дуранг натижаси билан якунига етган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Марио Эрмосо, Жоау Феликс, Янник Карраско (“Атлетико Мадрид”). Давид Хунка, Серхио Алварес (“Сельта”).


Шунингдек, 22-турда қуйидаги ўйинлар ҳам ўтказилади:


06.02  18:00   (Тошкент вақти)  “Леванте” – “Гранада”

06.02  22:30   (Тошкент вақти)  “Эльче” – “Вильярреал”

06.02  01:00   (Тошкент вақти)  “Севилья” – “Хетафе”

07.02  18:00   (Тошкент вақти)  “Реал Сосьедад” – “Кадис”

07.02  22:30   (Тошкент вақти)  “Осасуна” – “Эйбар”



Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика