RU

Последние новости

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  13 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  15 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

ЛаЛига. "Кадис" "Барселона"ни таслим этди Новости

ЛаЛига. "Кадис" "Барселона"ни таслим этди

Испания чемпионатининг 12-туридан ўрин олган "Кадис" - "Барселона" учрашуви якунига етди.

Кадис

Альваро Хименес - 8', Альваро Негредо - 63'

Примера Дивизион . Тур 12

06/12/2020, 01:00

1
:
2
Завершен

Барселона

Педро Алькала - 57'

Стадион: Estadio Ramon de Carranza, 0 зрителей

Главный судья: Cesar Soto

45'
90'
8'  Альваро Хименес
31'  Маркос Лопес (Педро Алькала)
62'  Альваро Хименес (Альваро Негредо)
63'  Альваро Негредо
80'  Йенс Йонссон (Аугусто Фернандес)
80'  Альберто Переа (Бобби Адеканье)
81'  Хайро (Иван Алехо)
46'  Филиппе Коутиньо (Усман Дембеле)
46'  Оскар Мингеса (Педри)
57'  Педро Алькала
61'  Клеман Лангле
77'  Сержиньо Дест (Франсишку Тринкан)
78'  Серхио Бускетс (Миралем Пьянич)
86'  Жорди Альба


"Кадис" – "Барселона" 2:1

"Рамон де Карранса"

Голлар: 1:0 – 8 Хименес, 1:1 – 57, автогол Алькала, 2:1 – 63 Негредо.

"Кадис" – Ледесма, Карселен, Эспино, Фали Хименес, Маркос Мауро (Алькала, 31), Бодижер, Йонссон (Аугусто Фернандес, 80), Алекс Фернандес, Искьердо (Алехо, 81), Переа (Адеканье, 80), Хименес (Негредо, 62).

"Барселона" – тер Стеген, Лангле, Альба, Дест (Тринкау, 77), Мингеса (Педри, 46), Бускетс (Пьянич, 78), Коутиньо (Дембеле, 46), де Йонг, Гризманн, Месси, Брэйтуэйт.

Огоҳлантиришлар: Лангле (61), Альба (86).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. "Кадис" жарима майдончаси чизиғи устида Мессига нисабатан қўполлик ишлатилди. Тўп қаршисида Леонинг ўзи. Зарбадан сўнг тўп жонли девор ортида турган "Кадис" футболчисига тегиб қайтди.

90+1. Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Барселона" бир неча маротаба ўткир бурчакдан "Кадис" дарвозасига зарба берди, аммо ҳар сафар Ледесма тўпни қайтариб юборяпти.

86. Пьяничнинг зарбасидан сўнг "Кадис" посбони тўпни қайтарди ва мезбонлар тезкор қарши ҳужум уюштиришди, бироқ сўнгги зарба ноаниқ бўлди.

82. Каталония клуби иккинчи голни ўтказганидан сўнг руҳий тушкунликка тушиб қолди ва энди рақиб жарима майдончаси олдида тузукроқ ҳужум ташкил эта олмаяпти. Ҳамма Мессига оширяпти, Лео эса тўпни олдириб, ўз ҳимоячиларини шоширяпти.

77. Ўзгариш: Дест ўрнига Тринкау, Бускетс ўрнига Пьянич ўйинга қўшилишди.

73. ДЕСТ! Ҳимоячи ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва узатмани қабул қилиб, асосий бўлмаган чап оёғи билан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олишга уринди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

67. Месси жарима зарбаси ижро этди ва тўп жонли девордаги футболчига тегиб, майдонни тарк этди. ВАР ушбу вазиятда тўп ҳимоячининг қўлига теккан ёки тегмаганини текшириди. Ҳаммаси жойида, пенальти йўқ.

63. ГОООЛ! Бугун хатолар кечасими? Учрашувдаги иккита гол автогол сифатида қайд этилди, учинчиси эса "Барселона" дарвозабони ва ҳимоячисининг тушунмовчилиги туфайли юзага келди. Тер Штеген Лангле келиши бўлган тўпга югурди ва посбоннинг зарбасидан сўнг тўп рақиб футболчисида қолди. Негредо эса бўш дарвозани ишғол қилди.

62. "Кадис" ажойиб стандартга эга бўлди. Лангле рақиб футболчисини ўз жарима майдончаси чизиғи устида йиқитди. Переанинг зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб қайтди.

57. ГОООЛ! "Барселона" ҳисобни тенглаштирди. Месси жарима майдончаси ичида бир неча рақиблар орасидан тўпни бурчакроқда тулган Альбага узатди, Хорди эса ерлатиб узоқ бурчакдаги жамоадошига пас берди. Тўп йўл-йўлакай "Кадис" ҳимоячисининг оёғига тегиб, дарвозага бурилди ва тўрдан жой олди.

57. "Кадис" тезкор қарши ҳужум уюштирди, аммо ҳужум охирида мезбон жамоа футболчиси тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва голли вазият йўққа чиқди.

54. "Барселона" "Кадис"ни ўз жарима майдончасига қамаб қўйган ва бир неча дақиқадан бери бу қамал давом этмоқда.

50. Икки ўзгаришдан сўнг Каталония клуби ҳужумида ўзгариш сезилди. Айни дақиқада Месси ҳужумни зарба билан якунлади, аммо посбон тўпни эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўзгаришлар: Мингеса ва Коутиньо ўрнига Педри ҳамда Дембеле майдонга тушди.

ТАНАФФУС

45+2. Хорди Альба Коутиньонинг ўзгача узатмасидан сўнг тўпни дарвозага йўллашга уринди, аммо зарба ҳимоячи истагандек чиқмади ва тўп майдонни тарк этди.

43. Месси бурчак зарбасини голга айлантириб юборай деди. Ледесманинг ҳаракатлари туфайли тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

41. "Кадис" дарвозасидан 30 метр узоқликда Гризманн йиқитилди. Каталония клубида стандарт вазият. Леонинг узатмаси аниқ бўлмади ва "Кадис" посбони тўпни дарвозасидан узоқлаштирди.

35. Месси бошлаб берган ҳужумни Дест давом эттирди, Брэйтуэйт эса якунлашга уринди, аммо ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, тўпни майдондан чиқариб юборишди.

31. Мауро ўрнига Алкалья майдонга тушди.

30. "Кадис" сафида Мауро учрашувни давом эттира олмаслигини маълум қилди.

26. Мессининг зарбасини Ледесма қайтаришга муваффақ бўлди.

25. "Кадис"нинг уч футболчиси ўз жарима майдончаси олдида Мессига нисбатан қўпол ўйнашди. Лео гол уриш учун ажойиб стандартга эга бўлди.

19. Лео майдондалиги туфайли "Барселона"нинг барча футболчиси Месси орқали ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Аргентиналик форвард иштирок этмаган ўйинларда Каталония клуби қийинчиликсиз гол ураётганди.

17. Брэйтуэйт Мессининг узатмасидан сўнг ўткир бурчакда рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқди, аммо Ледесма Мартиннинг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

14. Дест ўнг қанотдан тўпни ерлатиб рақиб жарима майдончасига узатди, зарба беришга уринган Гризманн тўпга ета олмади, ўткир бурчакда тўпни кутиб олган Коутиньо эса ноаниқ зарба муаллифига айланди.

8. ГОООЛ! "Кадис" ҳисобни очди! "Барселона"нинг келажаги дейилаётган ҳимоячи Мингеса бурчакдан узатилган тўпни ўз дарвозасига буриб қўйди. Ҳакам ВАРдагиларга ҳам қулоқ солди ва ҳеч қандай қоидабузарлик бўлмаганини тасдиқлади.

5. Учрашувнинг дастлабки 5 дақиқаси Каталония клубининг кичик устунлиги остида ўтди. Бироқ меҳмонлар хавфли ва голга тортадиган ҳужум уюштира олишмади.

1. Учрашув бошланди.


- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Кадис – Барселона

6 декабрь, 01.00, «Рамон де Карранса»

Кадис – Ледесма, Карселен, Эспино, Фали Хименес, Маркос Мауро, Бодижер, Йонссон, Алекс Фернандес, Искьердо, Переа, Хименес.

Барселона – тер Стеген, Лангле, Альба, Дест, Мингеса, Бускетс, Коутиньо, де Йонг, Гризманн, Месси, Брэйтуэйт.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика