RU

Последние новости

21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  3 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  7 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  11 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   6 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  14 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  19 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  10 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  2 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  247 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  3 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1

Ла Лига. "Бетис" яна "Реал Сосьедад" дарвозасига 4 та гол ура оладими? Новости

Ла Лига. "Бетис" яна "Реал Сосьедад" дарвозасига 4 та гол ура оладими?

Бугун Ла Лига 32-тури старт олади.

Шубҳасиз, турнинг марказий учрашуви "Севилья" ҳамда "Реал Мадрид" ўртасида кечади.

Бироқ турни очиб берувчи беллашув ҳам томошабоп бўлиши кутилмоқда. Унда бешинчи ва олтинчи ўринлардаги  клублар рўбаро келишади. 

"Бетис" - "Реал Сосьедад" ўйини нафақат жадвалдаги қўшнилар, балки имконият жиҳатидан ҳам бир-бирига яқин жамоалар баҳси бўлади. Бундай ҳолларда эса кўпинча битта хато барчасини ҳал қилади. Шундай экан Иманоль Альгуасиль шогирдлари ҳам, Мануэль Пеллегрини бошчилигидаги меҳмонлар ҳам ўз дарвозалари даҳлсизлигига алоҳида эътибор қаратишади. Шу ўринда "Бетис" 56 та гол урган ва бу борада чемпионатнинг 4-кўрсаткичига эга эканлигини алоҳида қайд этиш лозим.

Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳсида "Бетис" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўша куни чап қанот ҳимоячиси Алекс Морено дубль қайд этган. Қизиқ томони аввалроқ айтганимиз, Кубок доирасидаги ўйинда ҳам "бетикос" "Реал Сосьедад" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урганди.


"Реал Сосьедад"   

Жамоа мавсум стартини ажойиб ўтказди, лекин кейин кетма-кет ўйинларда очко йўқотди. "Реал Сосьедад" Испания Кубогида аввалига "Атлетико"ни енгиб, мухлисларини хурсанд қилди, лекин кейин чорак финалда бугунги рақибига имкониятни бой берди.

Ла Лигада эса Альгуасиль шогирдлари ҳисобида 31-турга келиб 54 очко мавжуд (15 ғалаба, 9 дуранг). 10 март куни клуб сафарда "Эльче" устидан ғалаба қозонди (2:1).

Бугун жамоага Монреаль, Оярсабаль, Сальдуа, Барренечеа Муругуса ва Фернандес ёрдам бера олмайди.


"Бетис"

Бу мавсум Европа Лигасида иштирок этган "Бетис" гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказди ва плей-оффнинг дастлабки баҳсида "Зенит"ни ўйиндан чиқариб юборди. Бироқ 1/8 финалда тунда "Барселона"ни аяб ўтирмаган Франкфуртнинг "Айнтрахт"га имконият бой берилди.

Примерада Пеллегрини жамоаси 17 ғалаба ва 5 дуранг билан 56 очко жамғарган. Ўтган турда "бетикос" ҳам сафарда "Кадис" устидан иродали ғалабага эришди (2:1).

Бугун меҳмонларга Камараса ва Монтойя ёрдам бера олмайди.



Эслатиб ўтамиз, ўйин тошкент вақти билан 23:59 да бошланади ва "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатилади. 


Ла Лига. 32-тур
"Реал Сосьедад" - "Бетис"
Сан-Себастьян, "Аноэта" ўйингоҳи
 

Реал Сосьедад

Примера Дивизион . Тур 32

16/04/2022, 01:00

0
:
0
Завершен

Бетис

Стадион: Reale Seguros Stadium, 28893 зрителей

Главный судья: Isidro Diaz de Mera

45'
90'
60'  Рафинья
65'  Рафинья (Аднан Янузай)
80'  Александер Исак (Кристиан Порту)
87'  Андони Горосабель (Ариц Элустондо)
90'  Давид Сильва
90'  Александер Серлот
90'  Давид Сильва
37'  Вильям Карвалью
46'  Вильям Карвалью (Аитор Руйбаль)
68'  Хуанми (Хоакин)
75'  Гидо Родригес
77'  Борха Иглесиас (Виллиан Жозе)
90'  Клаудио Браво
90'  Марк Бартра


Ла Лига ишқибозлари учун ушбу телеграм-канални тавсия қиламиз.

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика