RU

Последние новости

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  0 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  0 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  2 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

Ла Лига. Педрининг голи "Барселона"га ғалаба келтирди Новости

Ла Лига. Педрининг голи "Барселона"га ғалаба келтирди

Испания Ла Лигасининг 8-туридан ўрин олган "Барселона" — "Сельта" учрашуви якунига етди.

Барселона

Педри - 17'

Примера Дивизион . Тур 8

10/10/2022, 01:00

0
:
1
Завершен

Сельта

Стадион: Spotify Camp Nou, 81525 зрителей

Главный судья: Jose Munuera

45'
90'
17'  Педри
63'  Ферран Торрес (Ансу Фати)
63'  Педри (Френки де Йонг)
64'  Рафинья (Усман Дембеле)
71'  Жорди Альба
77'  Алехандро Бальде (Серхи Роберто)
85'  Серхио Бускетс
86'  Жорди Альба (Эрик Гарсия)
61'  Унаи Нуньес
70'  Джозеф Айду
71'  Оскар Родригес
75'  Йорген-Странд Ларсен (Карлес Перес)
75'  Габриэль Вейга (Аугусто Солари)
84'  Франко Черви (Гонсалу Пасиенсия)
90'  Уго Мальо (Оскар Мингеса)
90'  Агустин Марчесин

"Барселона" – "Сельта" 1:0

"Камп Ноу"

Гол: 1:0 – 17 Педри.

Барселона – тер Стеген, Бальде (Серджи Роберто, 77), Пике, Алонсо, Альба (Эрик Гарсия, 86), Бускетс, Педри (де Йонг, 63), Гави, Левандовски, Рафинья (Дембеле, 64), Ферран Торрес (Фати, 63).

Сельта – Марчесин, Мальо (Мингеса, 90), Нуньес, Айду, Галан, Серви (Пасиенсия, 84), Оскар Родригес, Бельтран, Вейга (Солари, 75), Аспас, Ларсен (Карлес Перес, 75).

Огоҳлантиришлар: Нуньес (61), Айду (70), Альба (71), Оскар Родригес (71), Бускетс (85).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+. Тер Штегендан сейв, аммо бу ҳаракат ҳисобга олинмайди, чунки меҳмон жамоа футболчиси офсайдда қолган экан.

90+. "Сельта"дан навбатдаги ўта хавфли ҳужум. Зарбадан сўнг тўп устунга тегиб, қайтди. Аммо олдинроқ ҳакам байроқчасин кўтариб бўлган экан.

90+. Дембеле катта тезликда қарши ҳужум ташкил қилди, аммо сўнгги узатмани беришни эплай олмади.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. Айни дамда "Сельта" "Барселона" дарвозасига "штурм" уюштирмоқда.

84. АСПААААС! Яго дарвозага жуда яқин масофада тўпни эгаллаб олди ва дарвозага зарба берди. Тер Штеген қийинчилик билан тўпни қайтариб қолди.

83. Дембеледан кучли зарба, аммо посбон тўпни эгаллаб олди

79. Усмон кейинги дақиқадаёқ яхши ҳужум бошлади, аммо Робертонинг узатмаси манзилига етиб бормади.

78. Захирадан ўйинга қўшилган Дембеле "кўринмас одам" рўлини ижро этиб беряпти. У бирор тузукроқ вазиятда иштирок этмади.

70. ГООЛ... ЙЎҚ. "Сельта" урган гол ҳисобга олинмади. Пас берилган вазиятда Бельтран офсайдда экан.

68. "Барселона" тўпни биринчи бўлимдагидек назорат қила олмаяпти. "Сельта" катта куч билан ҳужум қилмқда ва баъзи ҳужумлар хавфли зарбалар билан якун топяпти.

63. "Барселона" сафида учта ўзгариш: Фати, Дембеле ва Де Йонг майдонга тушишди. Педри, Торрес ва Рафиньялар захирага олинди.

59. "Барселона" ўз жарима майдончасидан чиқиб кета олмаяпти. "Сельта"нинг кетма-кет ҳужумлари мезбон жамоа вакилларини шошириб қўймоқда.

54. ЗАРБААА! Уч футболчи тўпга зарба берди, Пике бош билан, Торрес ва Левандовски оёқ билан, аммо уччала футболчи ҳам дарвозани ишғол эта олмади.

50. Тер Штеген жароҳат олган кўринади, шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда. Такрорий лавҳада дарвозабон тўп учун курашда қатнашгани кўрсатилди. Мезбон жамоа вакиллари шикастланиш жиддий эмаслигига умид қилишмоқда. Немис посбони баҳсни давом эттиряпти.

47. ОСКАААР! "Сельта" ярим ҳимоячиси ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо Родригеснинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

46. Бизда иккинчи тайм бошланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0, "Барселона" олдинда.

ТАНАФФУС!

41. ВАРдагилар ҳам фол йўқлигини айтишди, бразилиялик ғазабда ва эмоцияларини ҳакам "билан бўлишяпти".

40. Рафинья йиқитилди, ҳакам хуштак чалмади. Аммо ВАР бор ва видео орқали ҳаммасини кўриб чиқишади.

27. Гави "подкат" ташлаш бўйича қўлланма ёзса бўларкан. У иккинчи марта шу йиқилиши билан тўпни олиб қўймоқда.

17. ГОООЛ! Ҳужумчилар эплай олмагач ярим ҳимоячи бўлган Педри гол урди. Гави чап қанотдан тўпни марказга узатди, ҳимоячи уни қайтаришда хатога йўл қўйди, Педри эса бўш дарвозани ишғол қилди. 1:0.

13. Торрес яна гол ура олмади. Бу сафар Бускетснинг ажойиб пасидан сўнг қулай вазиятга чиққан Ферран рақиб дарвозасининг узоқ бурчагига зарба беришга уринди, аммо тўп у ўйлаган траэктория билан учмади.

12. Левандовскининг бош билан берган зарбаси аниқ, аммо кучсиз чиққани туфайли дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

10. ЗАРБАААА!!! Рафинья тахминан 25 метр узоқликдан "Сельта" дарвозасини ишғол қилишга уринди. Бироқ Марчесин бир амаллаб тўпни қайтаришга эришди.

7. ТОРРЕССС! Хорди Альба қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига узатди, паслаб келаётган тўпни Ферран дарвозага буриб юбора олмади.

5. Бурчак тўпи муваффақиятсиз чиқди.

4. Бускестнинг узатмасидан сўнг Ферран Торрес ўз жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.

1. Ўйинга старт берилди.

- Баҳс бошланишидан аввал яқинда вафот этган Каталония собиқ футболчиси Жоан Мораль хотирасига сукут сақланди.

- Хайрли кеч, "Барселона" мухлислари ҳали ҳам ухламай, севимлилари ўйинини кутиб ўтиргани аниқ.

"Барселона" — "Сельта"

Барселона – тер Стеген, Бальде, Пике, Алонсо, Альба, Бускетс, Педри, Гави, Левандовски, Рафинья, Ферран Торрес.

Сельта – Марчесин, Мальо, Нуньес, Айду, Галан, Вейга, Оскар Родригес, Серви, Бельтран, Аспас, Ларсен.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика