RU

Последние новости

11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  1 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  16 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  4 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  46 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  84 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  137

Ла Лига. "Барселона" бор аламини "Кадис"дан олишга уринади Новости

Ла Лига. "Барселона" бор аламини "Кадис"дан олишга уринади

Бугун, 18 апрель куни, Ла Лига 32-тури доирасида "Барселона" - "Кадис" беллашуви бўлиб ўтади.

"Барселона"

Еврокубоклардаги иштирокини ЕЧЛда бошлаган "Барселона" кутилган натижага эриша олмади ва учинчи ўрин орқали Европа Лигасига равона бўлишди.

Плей-оффда илк рақиб "Наполи" бўлди ва Хави жамоаси неаполликларни анча осон (икки ўйин натижасига кўра 5:3) енгди. Кейинги раунддаги рақиб Туркиянинг "Галатасарай" клуби бўлди. Турк гранди жиддий қаршилик кўрсатган бўлсада, савия бобида устун бўлган каталонияликлар кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Яхши спорт формасига кириб олган "Барса" бир неча кун аввал кутилмаганда "Айнтрахт"га ўз уйида (2:3) ютқазиб қўйди ҳамда мусобақани тарк этди.


Чемпионатда 30 ўйиндан кейин "Барселона" ҳисобида 17 ғалаба ва 9 дуранг бор. Ҳозирча иккита кўп ўйин ўтказган "Реал" билан орадаги фарқ 15 очко. Сўнгги икки турда жамоа "Севилья" (1:0) ва "Леванте"ни (3:2) мағлубиятга учратди.

Умтити, Фати, Роберто, Педри жароҳат сабаб, Араухо эса дисквалификация туфайли баҳсни ўтказиб юборади. Пикенинг жамоага ёрдам бера олиши сўроқ остида.  


Қизиғи, охирги 3 та ўзаро ўйинга қарасак, "Кадис"нинг устунлигига гувоҳи бўламиз (1 ғалаба, 2 дуранг). "Барса" бирор марта бу рақибни енга олмаган. 


"Кадис"

"Кадис" Испания олий лигасида 14-мавсумини ўтказмоқда. Мазмунли ўйин ва қониқарли натижаларга бой бўлган ўтган мавсумдан кейин буниси унча ўхшамаяпти. Натижалар қаноатлантирмагач, раҳбарият январь ойида бош мураббийни алиштирди - бошқарувни Серхио Гонсалес ўз қўлига олди. Аммо ўтган вақт давомида мутахассис вазиятни, ҳозирча, кескин ўзгартира олгани йўқ.

Испания Кубогида жамоа унчалик ёмон ўйин кўрсатмади дея оламиз. "Вилья Фортуна" (7:0) ва "Альбасете" (1:0)дан кейин "сариқ-кўклар" "Хихон"ни таслим этишди. Бироқ чоракфиналда "Валенсия"га имконият бой берилди (1:2).

Ла Лигада андалусияликлар 5 ғалаба ва 13 дуранг орқали 28 очко жамғаришган ҳамда 18-поғонани эгаллаб туришибди. Ўтган тур жамоа "Бетис"га мағлуб бўлди (1:2).

Бугун меҳмонларга Рубен Алькараз ва Вараздат Ароян ёрдам бера олмайди. Флоиран Андоне ҳамда Исаак Карселеннинг ўйинда иштирок этиши сўроқ остида.

Албатта бу жуфтликда яққол фаворит мезбонлар. Катта куч билан ҳимояланиши кутилаётган "Кадис" Европа Лигасидан чиқиб кетган ва кайфияти унчалик яхши бўлмаган "кўк-анорранглилар" билан дуранг ўйнаса ҳам хафа бўлмаса керак. Тиғиз тақвим ва охирги омадсизликлар "Барселона"га таъсир ўтказмай қолмасада, Хави жамоаси Примера аутсайдерларидан бирини таслим этиш учун майдонга тушади.


Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика