RU

Последние новости

07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  2 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  0 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  18 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  9 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  3 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  176 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26

Ла Лига. "Барселона" "Атлетик"ни "янчиб" ташлади, Дембеле ассистлар билан хет-трик қайд этди Новости

Ла Лига. "Барселона" "Атлетик"ни "янчиб" ташлади, Дембеле ассистлар билан хет-трик қайд этди

Испания Ла Лигасининг 11-туридан ўрин олган "Барселона" — "Атлетик" учрашуви якунига етди.

Барселона

Усман Дембеле - 12', Серхи Роберто - 18', Роберт Левандовский - 22', Ферран Торрес - 73'

Примера Дивизион . Тур 11

24/10/2022, 01:00

0
:
4
Завершен

Атлетик Бильбао

Стадион: Spotify Camp Nou, 84817 зрителей

Главный судья: Juan Martinez

45'
90'
12'  Усман Дембеле
12'  Роберт Левандовский
18'  Серхи Роберто
18'  Усман Дембеле
22'  Роберт Левандовский
22'  Усман Дембеле
34'  Гави (Франк Кессье)
63'  Роберт Левандовский (Ансу Фати)
63'  Жюль Кунде (Маркос Алонсо)
63'  Педри (Ферран Торрес)
71'  Серхио Бускетс
73'  Ферран Торрес
73'  Усман Дембеле
77'  Усман Дембеле (Пабло Торре)
78'  Эрик Гарсия
16'  Оскар де Маркос
21'  Андер Эррера (Дани Гарсия)
60'  Оскар де Маркос (Иньиго Лекуэ)
60'  Дани Гарсия (Ойан Сансет)
70'  Ойер Саррага (Унаи Венседор)
70'  Иньяки Уильямс (Рауль Гарсия)
89'  Микель Весга


"Барселона" – "Атлетик" 4:0

"Камп Ноу"

Голлар: 1:0 – 12 Дембеле, 2:0 – 18 Серджи Роберто, 3:0 – 22 Левандовски, 4:0 – 73 Ферран Торрес.

"Барселона" – тер Стеген, Серджи Роберто, Кунде (Алонсо, 63), Эрик Гарсия, Бальде, Бускетс, де Йонг, Педри (Ферран Торрес, 63), Гави (Кессиэ, 34), Левандовски (Фати, 63), Дембеле (Торре, 77).

"Атлетик" – Унаи Симон, Де Маркос (Лекуэ, 60), Мартинес, Йерай Альварес, Берчиче, Эррера (Дани Гарсия, 21; Сансет, 60), Весга, Саррага (Венседор, 70), Уильямс (Рауль Гарсия, 70), Беренгер, Уильямс.

Огоҳлантиришлар: Де Маркос (16), Хави (28), Бускетс (71), Эрик Гарсия (78).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

89. Тер Штеген зерикиб қолган кўринади. У ўз жарима майдончасида тўпни рақибига олдириб қўйди, аммо унинг бахтига ҳимоячилар дастлабки зарбани қайтариб, хавфни бартараф этишди.

86. Жароҳат. Серхи Роберто рақибдан тўпни олиб қўйишда қўлини шикастлаб олган кўринади, уни машинада олиб чиқиб кетишди.

83. Узатма, Торрес эмас, Унаи Симон тўпга биринчи бўлиб етиб келди.

73. ГОООЛ! ТОРРЕС! 4:0. Де Йонг тўпни ўн қанотдаги Дембелега узатди, Усмон эса тўпни рақиб оёқлари остидан Торресга оширди, Ферран тўпни қабул қилиши билан зарба берди.

66. ФАТИИИ! "Барселона"нинг келажаги ҳисобланаётган Ансу жарима майдончаси ичидан ўнг оёқда айланма зарба берди, тўп тўққизлик устидан ўтиб кетди.

62. "Барселона" сафида уч футболчи алмаштирилди: Левандовски, Кюнде ва Педрилар захирага олинди, Фати, Маркос Алонсо ҳамда Ферран Торрес ўйинга қўшилишди.

60. "Атлетик"дан ўзгариш: Захирадан ўйинга қўшилган Дани Гарсия майдонни тарк этишига тўғри келди. Жароҳат олган футболчи ўрнига Ойман Сансет ўйинга қўшилди.

53. УСТУН! "Атлетик" ҳимоячиси бўш қолган дарвозага кириб кетаётган тўпни тепиб юборишга уринди, аммо Педри тўп йўлига тўғаноқ бўлиб, уни оёғи билан тўсди. Тўп дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди. Ҳужумнинг иккинчи қисми бўлмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45+3. Тер Штеген ҳам ўйинга қўшилди. Бускетснинг хатосидан сўнг "Атлетик" тезкор қарши ҳужум уюштирди ва Беренгер рақиб дарвозаси томон зарба берди. Тўп енгил рикошетга учради ва немис посбони тўпни ушлаб олди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

41. Кюнде ҳимояда рақибни алдашга уринди ва тўпни олдириб қўйди. Унинг бахтига "Атлетик"нинг қарши ҳужуми муваффақиятсиз якун топди.

38. "Барселона"нинг учинчи голидан сўнг "Атлетик" жонлангандек кўринганди, аммо Каталония клуби яна ўйинни назорат қилишни бошлади.

33. Гави Дани Гарсия билан тўқнашувда жароҳат олди ва алмаштирилди. Унинг ўрнига Франк Кессие майдонга тушди.

22. 3:0! "Барселона" рақибини бўлакларга бўлиб ташлаяпти. Дембеле тўпни қабул қилиши билан ўз қанотидаги ҳимоячидан қочиб кетди ва марказроқда очилган Левандовскига пас берди. Роберт бир ўгирилиб, қаршисидаги футболчини алдади ва чап оёғи билан дарвозабоннинг юзига яқин нуқтани нишонга олиб, тўпга зарба берди. ГОЛ!

21. "Атлетик"да ўзгариш: Андер Эррера ўрнига Дани Гарсия майдонга тушди. Ярим ҳимоячи жароҳат олган кўринади.

18. ГООООООЛ! Каталония клуби ўзининг иккинчи голини урди. Дембеле Робертони тўп билан таъминлад, Серхи эса тўпни қабул қилиб, бошини кўтарди ва зарба беришга имкон борлигини кўрди ва бу ишни амалга оширди. Тўп рақиб ҳимоячиси оёғига тегиб, тўп йўлига йиқилган дарвозабон устидан ўтиб кетди. 2:0.

16. Де Маркос қарши ҳужумга ўтаётган Балден тўхтатиб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди.

12. ГООООЛ!!! УСМОН ДЕМБЕЛЕЕЕЕ! Аввалига франциялик футболчининг зарбасини Унаи Симон қайтарди, қайтган тўпни Левандовски эгаллаб олди ва тўпни жарима майдончасига ташлади. Усмон иккинчи қаватдаги курашда ғалаба қозонди ва тўпни дарвозага буриб қўйди. 1:0.

7. Меҳмон жамоа устози Эрнесто Вальверде "Барселона" ҳақида яхши билади, чунки у бир пайтлар ушбу клуб бош мураббийи бўлган. "Атлетик" рақибга имкон бермаслик учун Каталония клуби футболчиларини марказдаёқ кутиб оляпти.

5. Айни дамда "Барселона"нинг ишлари яхши эмас. Клуб ўтган турда "Реал"га мағлуб бўлди, Чемпионлар лигасида кейинги босқичга чиқиш масаласи деярли амалга ошмайди.

1. Учрашув бошланди.

- Ассалому алайкум сайтимиз ўқувчилари. Сиз билан биргаликда ЛаЛиганинг 11-туридан ўрин олган "Барселона" ҳамда "Атлетик" ўртасидаги баҳсни кузатиб борамиз.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика