RU

Последние новости

00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  3 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:10Европа лигаси. "Тоттенхэм" – "Манчестер Юнайтед". Финал старт олди! (онлайн ҳисоб)  40 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  12

Ла Лига. Депай "Барселона"даги дебют голини уриб, жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди Новости

Ла Лига. Депай "Барселона"даги дебют голини уриб, жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди

Испания чемпионати 2-туридан ўрин олган "Атлетик" – "Барселона" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Атлетик – Барселона 1:1 

«Сан Мамес»

Голлар: Мартинес 50' – Депай 75'

Атлетик – Агирресабала, Лекуэ, Мартинес, Вивиан, Баленсиага, Дани Гарсия (Заррага, 82), Венседор (Весга, 67), Сансет (Рауль Гарсия, 67), Беренгер (Морсильо, 82), Уильямс, Муниаин (Нико Уильямс, 77).

Барселона – Нето, Дест (Эмерсон, 82), Пике, Эрик Гарсия, Альба, Бускетс, де Йонг, Педри (Серхи Роберто, 63), Гризманн, Брэйтуэйт (Юсуф Демир, 63), Депай.

Огоҳлантиришлар: Мартинес (20), Эрик Гарсия (28), Альба (77)

Баҳс якунланди!  "Барселона" қийин дурангга эришди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги учрашувларда ғойибона кўришгунча! 

90+3. Қизил карточка!  Эрик Гарсия бирга-бир ҳолатга чиқиб бораётган Нико Уильямсни йиқитди ва майдондан четлатилди. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Зарба!  Нико Уильямснинг у қадар кучли бўлмаган зарбасини Нето ушлаб олди.

87. Нето шошилмаяпти. "Барселона" ўйин охирида анча бўшашди.

86. Ууух!  де Йонгнинг қулай узатмасидан кейин Депай ичкирга кириб борди ва 2 ҳимоячи қаршисида зарба йўллади, аммо зарбага аниқлик етишмади. 

82. "Барселона"да алмаштириш: Дест ўрнига Эмерсон ўйинни давом эттиради. 

82. "Атлетик"да 2 та ўзгариш: Беренгер ўрнига Морсильо, Дани Гарсия ўрнига Заррага тушди. 

80. Депай курашда йиқилди ва пенальти сўради.

78. "Атлетик" бурчак зарбалари бўйича рекорд қўядими дейман. 15 тадан ошиб кетади, ҳозир.

77. "Атлетик"да ўзгариш: Муниаин ўрнига Нико Уильямс ўйинга қўшилди.  

77. Альба Уильямсга нисбатан қоидани бузди ва жазоланди. 

75. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Мемфис Депайнинг чап оёқдаги кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўридан жой олди – 1:1! 

73. Агирресабала бугун фаол. У Симон билан хайрлашишларига шаъма қилмоқда. 

71. Демир рақиб жарима майдони ичида порлади, унинг узатмасидан кейин тўп рикошет орқали Гризманн томон кетди. Агирресабала тўпга эга чиқди.

69. Депай ҳужумда фаоллия кўрсатди. Яхши ҳаракатлар ва оҳиста узатма... аммо ичкарида ҳеч ким йўқ.

67. "Атлетик"да 2 та алмаштириш: Венседор ўрнига Весга, Сансет ўрнига Рауль Гарсия туширилди. 

65. Демир биринчи пасда адашди ва уни тўғрилашда қоидану бзди.

63. "Барселона"да 2 та ўзгариш: Педри ўрнига Серхи Роберто, Брейтуэйт ўрнига Юсуф Демир тушди.  

61. "Барса" ўзгаришларни тайёрламоқда. Роберто майдонга тушишга ҳозирлик кўряпти.

60. ТВ трансляция жуда йирик пландан намойиш қилиняпти, режиссёрлар сал яқинлаштаришса бўларди. 

59. "Атлетик" 10 дан ошиқ бурчак тўпини ўйинга киритди, навбатдаги бурчак зарбаси. Уильямс Эрик Гарсия тўпни чиқариб юборишига мажбур қилди. 

57. Брэйтуэйт Уильямс образида ўйнамоқчи, аммо ўхшамайроқ турибди.

56. Сансет Араухони итариб юборди. Етмаганига "Атлетик" бурчак зарбасини тепадиган бўлди.

55. Уильямс ва Эрик Гарсия кўп бор тўқнашишди, аммо ҳакам ўйнашга имкон беряпти.

53. Дест яқин масофадан зарба берди, Агирресабала қийинчиликка учрамади. 

52. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 38% – 62%

50. ГООООООООООООООООООЛ! Бильбаоликлар ҳисобни очишди. Бош билан урилган гол муаллифи – Мартинес! 

48. "Барселона"да ҳам шунга ўхшаш ҳужум ва кетма-кет зарбалар. Бироқ тўп дарвозаги киргани йўқ. 

46. Тайм даҳшатли ҳужум билан старт олди! Уильямснинг бўш қолган дарвозага йўллаган зарбасини Араухо қайтарди!

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

43. Депайнинг узатмасини Мартинес бартараф этди.

42. Де Йонг Гризманни яхши вазиятга олиб чиқмоқчи бўлди, аммо Вивиан буни сезиб қолди.

41. Зарбалар бўйича ҳисоб: 4-1

40. Уильямс чамаси 25 метрдан зарба йўллади. Нето ўз ўрнида.

37. Дест олдинда яхши ўйнаяпти, тўп йўқотилганда ортга қайтишни эмас, ўша жойни ўзида босимда қатнашмоқда. Шу орада Депай қўполлик ишлатди.

35. Гол уриш вақти келмадимикан? Иньяки Уильямс офсайдда қолди, лекин шунда ҳам аниқ зарба беролмади.

32. "Барселона" аъзоси де Йонг бурчак тўпи ишлаб олди. Узатмадан кейин тўпни Агирресабала уриб юборди. 

31. "Барселона"да йўқотиш бўлди. Жароҳатланган Пике ўрнига Араухо майдонга тушди.

28. Эрик Гарсия Уильямсга нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ олди.

23. Зарба!  Уильямснинг зарбаси муваффақиятли чиқмади.

21. Гризманн ва Депай зарбани ким йўллашини муҳокама қилиб олишди. Нидерландиялик зарба берди, Агирресабала тўпни илиб олди.

20. Педри Мартинес билан тўқниб кетди, мезбонлар вакилига сариқ карточка кўрсатилди.

18. Нето пас беришда адашди, Уильямс тўпга эга чиқди ва нимидар қилишга уринди, аммо де Йонг қойилмақом ўйнаб, оёғини қўйишга улгурди.

18. Брейтуэйт тўп учун охиригача интилди, аммо тўп рақиб посбонида.

15. Депай ўзидан ижобий таассурот қолдирмоқда. У олдинда эркин ҳаракат қилмоқда – чизиқларни боғлаяпти, тўпга интиляпти, бурчак тўпини ижро этяпти.

13. Бускетс кечроқ курашга қўшилди ва фоль ишлатди.

11. Зарбааа! Сансет 10 метрлардан дарвоза устунини кўзлади.

10. Иньяки Уильямс деярли "чаён" услубида зарба берди. Тўп Нетога тегиб, дарвозага кириб кетишига оз қолди

8. "Барселона" ҳам секин-аста Агирресабала қўриқлаётган дарвозага яқинлашмоқда.

6. Уууух!  "Қирол Брейтуэйт" дарвозага яқин масофадан туриб марсни нишонга олди.

4. "Атлетик" ҳали "Барса"га ҳужум қилиш имкониятини бермади.

3. Муниаин чамаси 11 метрларни мўлжаллаб узатмани амалга оширди, Нето мушт билан тўпни уриб юборди.

2. "Атлетик"да 3 та бурчак тўпи юзага келди. Бу темп ўта юқори эканлигидан дарак берса керак, назаримда.

1. 37-сониядаёқ хавфли вазият! "Аут" ва "девор" услубидан кейин Уильямснинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.

1. Учрашув бошланди! 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! БУгун Испания Ла Лигаси 2-турида "Атлетик" – "Барселона" тўқнашуви гувоҳига айланамиз. Мазкур ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика