Ла Лига. Амалдаги чемпион "Реал" иродали ғалабага эришди
15 авг 2022 02:59
Новости
Ла Лига. Амалдаги чемпион "Реал" иродали ғалабага эришди
Учрашувни ушбу саҳифада томоша қилишингиз мумкин бўлди.
90+6-дақиқа. Ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради. Амалдаги чемпион "Реал" ўта оғир учрашувда, иродали ғалабага эришди
90+4-дақиқа. Ролриго Эли бош билан зарба берди ва Тибо Куртуа осонлик билан тўпни қайтарди.
Мезбонлар бурчак зарбасидан ҳам наф чиқара олишмади.
90+1-дақиқа. Карим Бензема ҳимояда ҳам ёрдамга тайёр.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига
89-дақиқа. Федерико Вальвердега нисбатан фол.
86-дақиқа. Огоҳлантириш! Арнау Сола сариқ карточка ишлаб олди.
85-дақиқа. Начо рақиб зарбаси йўлига ғов бўлди.
83-дақиқа. Ўзагриш! Кроос ва Винисиус ўрнига Каземиро ҳамда Дани Себальос туширилди.
80-дақиқа. "Реал" ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсада, ҳужум қилишда давом этяпти.
75-дақиқа. ГОООЛ! Ҳозиргина ўйинга қўшилган Алаба жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
74-дақиқа. Ферлан Менди ўрнига Алаба тушди.
71-дақиқа. Ўзгариш! Ларги Рамадани ва Содиқ Умар ўрнига Диего Соуза ҳамда Хосе Карлос Ласо тушди.
69-дақиқа. Бензема зарба беришга уриниб кўрди.
67-дақиқа. Огоҳлантириш! Франсиско Санчес ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Карим Бенземадан ассист.
61-дақиқа. ГОООООЛ! "Реал" ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи Лукас Васкес.
58-дақиқа. Ўзгариш! "Реал"нм қутқариш учун майдонга Эден Азар тушди. У Орельен Тчуаменини алиштирди.
57-дақиқа. Ўзгариш! Лукас Робертоне ўрнига Франсико Санчес.
51-дақиқа. Қизиқ бир жиҳат, иккинчи бўлимни "Альмерия" ҳимояда бошламади, мезбонлар камида рақибдан ёмон ўйнашмаяпти ҳозитги дақиқаларда.
Ўзгариш! Танаффусдан Камавинга қайтмади. Унинг ўрнини Лука Модрич эгаллади.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Бўлди, ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди.
45+5-дақиқа. Бу сафар бурчак зарбасини Федерико Вальверде амалга оширди, лекин натижа ўзгармади.
45+3-дақиқа. Мезбонларнинг кам сонли ҳужумларидан бири узоқ чўзилмади.
45+2-дақиқа. "Реал" чап қанотдан ҳужумга ўтишга уринмоқда, лекин мезбонлар ҳимоячиси Родриго Эли яхши ҳаракат қилиб рақибларини ўтказиб юбормаяпти.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
44-дақиқа. ГООООЛ! Лекин "Реал" вакили ўйиндан ташқари ҳолатдалиги маълум бўлди. Ҳисоб ўзгармади.
41-дақиқа. Огоҳдантириш! Эдуардо Камавингага тактик фол учун сариқ карточка кўрсатилди.
40-дақиқа. Айни паллага келиб, бурчак зарбалари бўйича ҳисоб 0:11, аммо гол уриш борасида 1:0.
38-дақиқа. Тони Кроос бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Германиялик футболчининг биринчи бўдимдаги аксарият вақти айнан бурчак зарбалари билан ўтмоқда.
33-дақиқа. "Реал" рақиб дарвозаси олдида вазият яратишга уринмоқда.
30-дақиқа. Лукас Робертоне тўп учун курашда Винисиусга нисбатан қоидани бузди.
28-дақиқа. Карим Бензема боши билан зарба берди, бироқ бу дарвозабон учун муаммо туғдирмади.
25-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич: 31-69 "Реал" фойдасига.
21-дақиқа. "Реал" қанчалик истамасин ҳозирча рақиб дарвозаси томон йўл топа олмаяпти.
18-дақиқа. Ўйин тўхтаб турибди. "Альмерия" вакили Содиқ Умарга ёрдам кўрсатилмоқда.
17-дақиқа. Мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди, Ферлан Менди кескинликни бартараф этди.
11-дақиқа. Тчуамени "подкат"да тўпни олиб қўйди ва Камавинга дарҳол зарба берди, лекин тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.
9-дақиқа. Вальверде яхши зарба берди, бироқ Фернандо жамоасини қутқарди.
6-дақиқа. ГООООООЛ! "Альмерия" ҳисобни очди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
"Альмерия" — "Реал Мадрид"
Реал Мадрид: Куртуа, Начо, Рюдигер, Менди, Кроос, Тчуамени, Камавинга, Васкес, Вальверде, Бензема, Винисиус Жуниор.
Альмерия Ларджи Рамазани - 6' |
Примера Дивизион . Тур 1 15/08/2022, 02:00 2
:
1
Завершен
|
Реал Мадрид Лукас Васкес - 61', Давид Алаба - 75' |
Стадион: Estadio Mediterraneo, 6103 зрителей
Главный судья: Juan Martinez
Альмерия Ларджи Рамазани - 6' |
Примера Дивизион . Тур 1 15/08/2022, 02:00 2
:
1
Завершен
|
Реал Мадрид Лукас Васкес - 61', Давид Алаба - 75' |
Стадион: Estadio Mediterraneo, 6103 зрителей
Главный судья: Juan Martinez
Комментарии