RU

Последние новости

14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  6 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  1 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  5 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8

Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди Новости

Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги КХДР — Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.

ЖЧ-2026 саралаши
КХДР — Ўзбекистон 0:1 (ТУГАДИ)
19.11.2024. Вьентьен, "Лао" стадиони, 17:00 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар:
Аҳмад Ал Али, Аланези Абдулҳади, Аббос Аҳмад, Аммар Ашканани (барчаси Кувайт)
ВАР: Абуллоҳ Жамали (Кувайт)
АВАР: Сауд АЛ Самхан (Кувайт)
Назоратчи: Фонг Яу Фат Жаме (Гонконг)
Комиссар: Бенжамин Тан (Сингапур).

Гол: Аббос Файзуллаев (Бобир Абдихолиқов) 44, 0:1

Амалга ошмаган пенальти: Жонг Ио Гван (Ўткир Юсупов қайтарди)

КХДР: 1.Канг Жу Хёк, 3.Жанг Кук Чол (с), 4.Ким Пом Хёк, 9.Ри Жо Гук (11.Жонг Ил Гван,70), 10.Хан Кванг Сонг (12.Чоэ Жу Сонг,88), 13.Ри Ил Сонг, 14.Чоэ Ок Чол, 15.Ри Ун Чол ( 6.Кье Там, 33), 16.Ким Ю Сонг, 17.Канг Кук Чол, 20.Паэк Чунг Сонг (22.Пак Кванг Хун,70)
Захира
: 18.Син Таэ Сонг, 21.Ю Кванг Жун, 2.Ким Жин Хёк, 5.Ким Кум Чон,7.Ри Хун, 8.Син Кванг Нам, 19.Ким Сонг Хье, 23.Жонг Кум Сонг.

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 6.Акмал Мозговой, 9.Одил Ҳамробеков, 13.Шерзод Насруллаев, 10.Жалолиддин Машарипов (11.Азизбек Амонов,79) (18.Абдулла Абдуллаев,86), 15.Умар Эшмуродов, 17.Бобир Абдихолиқов (20.Ҳожимат Эркинов, 64), 22.Аббосбек Фазуллаев ( 19.Азизбек Турғунбоев,79), 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов, 8.Жамшид Искандеров,   21.Абдурауф Бўриев. 

Огоҳлантириш: Бобир Абдихолиқов (Ўзбекистон) 39, Жан Кук Чол (КХДР) 55

Четлатиш: Умар Эшмуродов (Ўзбекистон) 83

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90. Юракларни ўйнатган ўйин якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди. 

86. ЎЗГАРИШ. Азиз Амонов ўрнига Абдулла Абдуллаев тушди.

84. ЎТКИР ЮСУПОООООООВ. Пенальтини қайтарди. Баракалла Ўткир. Қаҳрамон бўлишинг мумкин бугун. 

83. ЧЕТЛАТИШ. Умар Эшмуродов.

82. ПЕНАЛЬТИ. ДАРВОЗАМИЗГА. Етмаганига қизил карточка. 

80. УУУХ. КХДР жарима майдончамиз ичида Умар Эшмуродов тўпни қўли билан ўйнаган. Ҳакам ВАР билан гаплашмоқда. Катта эҳтимол дарвозамизга пенальти. 

79. ЎЗГАРИШ. Жалолиддин Машарипов ўрнига Азиз Амонов, Аббос Файзуллаев ўрнига Азиз Турғунбоев тушди. 

70. КХДР устунликни қўлига олмоқда. Зарбалари хавфли чиқяпти. 

65. ЎЗГАРИШ. Бобир Абдихолиқов ўрнига Хожимат Эркинов тушди. 

61. Акмал Мозговойга тиббий ёрдам кўрсатилди.

60. КХДРдан хавфли ҳужум. Рақиб бурчак зарбасини ишлади. Ўткир Юсупов ўз жойида. 

58. Ҳакамлар эса бу вазиятга сариқдан бошқа чора кўришмади. 

55. ОГОҲЛАНТИРИШ, Жан Кук Чол. КХДР сардори Жалолиддин Машарипов жуда қўпол ҳаракат қилди. 

51. ЗАРБААА. Бобир Абдихолиқов жарима майдончаси ичида қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унга бугун омад етишмаяпти. 

46. Тўп назорати терма жамоамизда.

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45. Биринчи бўлим якунланди. 

44. ГООООООООООООООООООООООООООЛ. Ниҳоят ва ниҳоят, айтдим айтдима узоқдан зарба беравериш керак эди. Аббос Файзуллаев жарима майдончасига яқин жойда зарба бериб чиройли гол урди. 

41. Вакилларимиздан ҳужум. Аммо, лекин, бироқ...

39. Ўткир Юсупов хавфни бартараф этди. 

36. КХДР ҳам олдинга ўтди. Ри Ил Сонгнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

33. ЎЗГАРИШ. КХДР, Ри Ун Чол ўрнига Кье Там тушди. 

32. ЗАРБААА. Бобир Абдихолиқов жарима майдончаси ичида зарба берди. Гол ура олмади. 

30. Ўзбекистондан навбатдаги хавфли ҳужум. Бобир Абдихолиқов ва Аббос Файзуллаев жарима майдончаси ичида бир бирини тушуна олмади. Насруллаев яхши узатмани берганди. 

28. ЗАРБААА. Эшмуродов зарба беришда шошилиб қолди. Унинг зарбаси хаддан ташқари кучли чиқди. 

26. Алижоновнинг узатмасини рақиб посбони қайтарди. 

24. ЗАРБАААА. Хожиакбар Алижоновнинг узоқдан тепган тўпи дарвозага кирмади. Ноаниқ. 

20. ЗАРБААА. Аббоснинг бурчакдан узатиб берган тўпидан сўнг Алиқулов боши билан зарба берди. Ноаниқ. 

19. ЗАРБААА. Аббосдан зарба. Бурчак зарбаси ишладик. Узоқдан зарбалар беравериш керак. 

17. Комбинациялар охиригача бормаяпти.

13. ЗАРБАААА. Аббос газини бос. Унинг зарбаси хавфли лекин ноаниқ кўриниш олди. Устунлик бизда.

10. ЗАРБААА. Машариповнинг узатмасидан сўнг Мозговой зарба йўллади. Жарима майдончаси ичидаги тартибсизликдан фойдалана олмадик. Майдон ҳолати....

8. Майдон ҳолати жуда оғир. Бу майдонда паслар орқали комбинацион ўйин кўрсатиш қийин. 

5. УУУУУХ. Хавфли вазият. Алижоновнинг ўнг қанотдан берган узатмасига Насруллаев  жарима майдончаси ичида зарба беришга уриниб кўрди. Афсуски, уриниш муваффақиятли чиқмади. 

2. Вакилларимиздан илк олдинга юриш. Насруллаевга нисбатан қўполлик ишлатилгандек таассурот қолдирди. Ўйин давом этади.

1. Ўйинга старт берилди.

- Таркиблар таништирилди. Бизда бугун Акмал Мозговой дебют қилади. 

- Мадҳиямиз янгради. Олға, Ўзбекистон!

- Терма жамоамизни бугун фақат ва фақат ғалаба қониқтиради. Терма жамоамизга бу йўлда омад тилаймиз. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Учрашув бошланишига барча нарса тайёр. Биз ҳам тайёрмиз. 

Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика