RU

Последние новости

11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  42

КХДР аёллар терма жамоаси бош мураббийи Японияга қарши ўйиндан сўнг йиғлаб юборди Новости

КХДР аёллар терма жамоаси бош мураббийи Японияга қарши ўйиндан сўнг йиғлаб юборди

Шунингдек, у жанубий кореялик журналистга ўз мамлакатининг номини тўғри айтиши лозимлигини уқтирди.

Япония аёллар терма жамоаси Корея Халқ Демократик Республикаси (Шимолий Корея)ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. Жамоалар иштирокидаги илк ўйинда ҳисоб очилмаганди. Жавоб учрашувидан сўнг Шимолий Корея аёллар терма жамоаси бош мураббийи Ри Ю Ил жамоаси Олимпия ўйинларига йўл олмаганидан афсусда эканлигини айтиб, кўзёшларини тия олмади.

Шунингдек, у мазкур учрашувдан аввалги матбуот анжуманида “Шимолий Корея” атамасини ишлатган Жанубий Корея журналистидан норозилигини билдирди.

Мухбир "Шимолий Корея аёллар футбол жамоасининг бунчалик кучли қаршилик кўрсатганига ҳайронман" деган сўзини тугатмасидан туриб, "Кечирасиз, лекин мамлакат номини тўғри айтиш керак. “Биз Шимолий Корея жамоаси эмас, Корея Халқ Демократик Республикаси жамоасимиз”, дея жавоб қайтарган Ри Ю Ил.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика