Квинси Промес Нидерландия прокуратураси сўровига кўра Дубайда ҳибсга олинди! Ҳаммаси тамомми?
14 мар 2024 03:16
Новости
Квинси Промес Нидерландия прокуратураси сўровига кўра Дубайда ҳибсга олинди! Ҳаммаси тамомми?
Футболчи экстрадиция қилиниши мумкин.
De Telegraaf нашрининг хабар беришича, "Спартак" футболчиси Квинси Промес Дубай шаҳрида қамоққа олинган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи Нидерландияда наркотик ташишда айбланиб олти йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Яна бир ярим йил эса ўгай акасига пичоқ билан ҳужум қилгани учун берилганди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Промес Нидерландия прокуратурасининг сўрови билан БААнинг Дубай шаҳрида қўлга олинган. Хабар қилинишича, Квинсининг қўлга олиниши экстрадиция қилиш жараёни билан бевосита боғлиқ.
Маълумот учун, Промес шу кунга қадар уй қамоғида сақланаётганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии