Квальярелла: "36 ёшдаман, аммо буни ҳис қилмаяпман"
27 мар 2019 16:35
Новости
Квальярелла: "36 ёшдаман, аммо буни ҳис қилмаяпман"
Италия терма жамоаси ҳужумчиси Фабио Квальярелла Евро-2020 саралашида Лихтенштейн устидан қозонилган йирик (6:0) ғалаба ҳақида фикр билдирди.
"Иккита гол уришга муваффақ бўлдим. Иккинчи бўлимда мени хет-трикка ундаган жамоадошларимга раҳмат. Уларнинг барчаси гол уришимга ёрдам беришди. Мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу қарсакларни бир умр эслаб қоламан. Узоқ вақт терма жамоада ўйнамадим, шу сабабли ўзимни ўзгача ҳис қиляпман.
36 ёшдаман, аммо буни ҳис қилаётганим йўқ. Ҳозир жисмоний ҳолатим яхши, "Сампдория" мени мувозанатда ушлаб турибди. Мавсум давомида мени кузатиб, каминага имкон берган Роберто Манчинига раҳмат" - дейди Квальярелла.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии