RU

Последние новости

01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  13 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  5 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  63 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  2

Кутилмаган натижалар хит-паради TOP-5 Новости

Кутилмаган натижалар хит-паради TOP-5

Европа миллий чемпионатиларидаги эътиборга молик сенсацион натижалар билан таништириб ўтамиз.


5-ўрин.

Франция чемпионати, 8-тур. Турнир жадвали 

Марсель – Анжер 1:2 (0:1, 1:1)

«Велодром»

Голлар
: 0:1 – 38, пенальти Мангани, 0:2 – 69 Тома, 1:2 – 79, пенальти Батшуайи.

Марсель
– Манданда, Манкильо (Джа-Джедже, 71), Нкулу, Роланду, де Челье, Замбо (Лукас Силва, 46), Диарра, Баррада, Сарр (Окампос, 63), Батшуайи, Кабелла.

Анжер
– Бютель, Манко (Ангула, 46), Траоре, Тома, Андре, Мангани (Дье, 81), Саисс, Бука-Муту (Орьяк, 58), Кеткеофомфон, Доре, Камара.

Огоҳлантиришлар
: Саисс (26), Кабелла (37), Кеткеофомфон (59), Нкулу (69), Баррада (73), Доре (78).


Франция чемпионатининг 8-турида "Марсель" ўз майдонида дебютант "Анжер" клубини енга олмади. Қуйи лигадан тепага кўтарилган "Анжер" жамоаси сафардан муҳим уч очко олиб уйга қайтгани таҳсинга сазовор.


4-ўрин.

Италия чемпионати, 6-тур. Турнир жадвали

"Женоа" – "Милан" 1:0 (1:0, 0:0)

«Луиджи Феррарис»

Гол
:  1:0 – 10 Жемаили.

"Женоа" – Ламанна, Бурдиссо, Маркезе (Нтчам, 70), Фигейраш (Иццо, 56), Де Мео, Жемаили, Лаксальт, Перотти, Ринкон, Капель, Паволетти (Гакпе, 85).

"Милан" – Лопес, Сапата, Де Шильо, Калабрия, Романьоли, де Йонг (Эли, 45), Монтоливо (Куцка, 76), Бонавентура (Бакка, 80), Бертолаччи, Балотелли, Луис Адриано.

Огоҳлантиришлар:  Бонавентура (11), Романьоли (18), Калабрия (56), Паволетти (58), Де Мео (61), Жемаили (67), Луис Адриано (83), Бурдиссо (89), Бертолаччи (90).

Четлатиш:  Романьоли (42).


"Милан" А Сериянинг 6-турига келиб меҳмонда "Женоа" билан куч синашди. Синиша Михайлович қўл остидаги "Милан" кўпчиликнинг тахминларига пучқа чиқариб, сафардан қуруқ қўл билан қайтди. Яхши натижалар қайд этиб келаётган "Милан" "Женоа" қаршилиги олдида ожиз қолди. Бу ўйин хит парадимизнинг 4-ўрнига муносиб деб топилди.


3-ўрин.

Испания чемпионати, 6-тур. Турнир жадвали

Реал Мадрид – Малага 0:0

«Сантьяго Бернабеу»

Реал Мадрид
– Навас, Варан, Карвахаль, Начо, Марсело, Иско, Кроос, Модрич, Хесе (Ковачич, 60), Бензема, Роналду.

Малага
– Камени, Торрес, Велигтон, Росалес, Анхелери, Тиссоне, Тигадуини (Аньор, 70), Форнальс (Орта, 80), Ресио, Амрабат, Карлос.

Огоҳлантиришлар
: Торрес (27), Варан (48), Начо (52), Ресио (66), Аньор (87), Карвахаль (89).

Четлатиш
: Амрабат (77).


Испания чемпионатининг 6-турида "Реал" ўз майдонида "Малага"ни қабул қилди ва кутилмаганда қимматли очколарни йўқотди. Рафаэль Бенитес шогирдлари нафақат икки очкони, балки турнир пешқадамлигини ҳам қўлдан чиқаришди. Ўйин давомида бир қатор хавфли вазиятлар ташкил эта олган мадридликлар, Камени қўриқлаган дарвозага йўл топиша олишмади. Бу ўйин албатта бизнинг хит-парадимиздан ўрин олишга лойиқ. Бунинг асл сабабчиси эса "Малага" жамоаси бўлди. Айнан уларнинг иродали ва матонатли ўйини "Реал"ни очко йўқотишга мажбур этди.


2-ўрин.

Бундеслига, 7-тур. Турнир жадвали 

Боруссия Д – Дармштадт 2:2 (0:1, 2:1)

«Сигнал Идуна Парк»

Голлар
: 0:1 – 17 Хеллер, 1:1 – 63 Обамеянг, 2:1 – 71 Обамеянг, 2:2 – 90 Сулу.

Боруссия Д
– Бюрки, Гинтер, Папастатопулос, Хуммельс, Шмельцер, Гюндоган, Вайгль, Ройс (Янузай, 59), Кагава (Рамос, 90), Мхитарян, Обамеянг.

Дармштадт
– Матения, Гарич, Сулу, Кальдирола, Диас, Хеллер, Гондорф (Штро-Энгель, 83), Нимайер (Юнгвирт, 57), Рауш (Кемпе, 67), Розенталь, Вагнер.

Огоҳлантиришлар
: Вагнер (45), Хеллер (54).


Томас Тухель бошқарувидаги "Боруссия Д" жамоаси мавсум стартини жуда кўтаринки руҳда бошлаганди. Кетма-кет ғалабали одимлардан сўнг дортмундликлар сўнгги икки турни муваффақиятсиз ўтказишди. Хусусан ўтган ҳафтада чемпионат дебютантларидан бири "Дармштадт" жамоаси билан бўлган ўз майдонидаги ўйинда қимматли икки очкони қўлдан чиқаришди. "Дармштадт" жамоаси футболчиси Сулунинг сўнгги дақиқада киритган голи хит-парадимиз учун навбатдаги ўйинни аниқлаб беришга кифоя қилди.


1-ўрин.

АПЛ, 7-тур. Турнир жадвали

"Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" 4:1

«Уайт Харт Лейн»

Голлар
:  0:1 – 25 де Брюйне, 1:1 – 45 Дайер, 2:1 – 50 Алдервейрелд, 3:1 – 61 Кейн, 4:1 – 79 Ламела.

"Тоттенхэм"
– Льорис, Вертонген, Алдервейрелд, Дэвис, Дайер, Ламела (Кэрролл, 87), Алли, Эриксен (Шадли, 68), Уокер, Сон Хын Мин (Н'Жи, 77), Кейн.

"Манчестер Сити"
– Кабальеро, Отаменди, Коларов, Санья, Демичелис, Фернандиньо (Насри, 69), Фернандо, Туре (Навас, 56), де Брюйне, Стерлинг, Агуэро (Робертс, 86).

Огоҳлантиришлар
:  Демичелис (45), Ламела (56), Дайер (59), Эриксен (65), Алли (88).


Хит-парадни "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити" учрашуви якунлаб беради. Ушбу баҳсда лондонликлар турнир пешқадами бўлиб турган "шаҳарлик"ларни йирик ҳисобда мағлуб этишди ва "Сити"га ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Кевин де Брюйненинг ягона голига лондонликлардан тўрт футболчи жавоб қайтаришга эришди. Бу ўйин натижаси кўпчилик учун у қадар сенсацион аҳамият касб этмаслиги мумкин. Лекин учрашув ҳисоби ушбу баҳсни хит-парадда пешқадамга айланишига асосий сабаб бўлди. "Сити" АПЛда пешқадамликни топшириб, кутилмаган ўйинлар жадвалида пешқадам жамоага айланиб олди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика