Куртуа: "Саудия Арабистони спорт орқали ўз мавқеини яхшиламоқчи"
11 янв 2023 10:46
Новости
Куртуа: "Саудия Арабистони спорт орқали ўз мавқеини яхшиламоқчи"
"Ўйлайманки, Роналду билан шартнома имзолаш орқали Саудия Арабистони спортдаги ўз мавқеини яхшилашни хоҳлаяпти. Буни "Формула-1" ва бошқа тадбирларда кўрдик. Мисол учун, бизнинг шу ерда эканлигимиз шундан далолат беряпти. Буни Жаҳон чемпионатида ҳам кўрдик. Саудия Арабистони Аргентинани мағлуб этди.
Криштиану Роналдунинг ўзи бу ерга кўчиб ўтишга қарор қилди, бу Саудия Арабистонининг ўз мавқеини яхшилаш истагидан далолат беради. Бундай даражадаги ўйинчининг ўтиши лига учун муҳим", – деди Куртуа.
Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг "Реал" клуби 11 январь куни Испания Суперкубоги ярим финалида "Валенсия"га қарши баҳс олиб боради. Саудия Арабистони учинчи бор ушбу турнирга мезбонлик қилмоқда. Тўртта бўлиши мумкин эди, аммо 2021 йилда коронавирус чекловлари туфайли Суперкубок Испанияда ўтказилганди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии