RU

Последние новости

14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  0 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  0 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  4 11:42"Насаф"да нима гаплар?  13 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  13 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  18 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  14 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3

Купер ОЧЛда кетма-кет гол урган Абдухолиқов ва Сергеевни йиғинга жалб этади Новости

Купер ОЧЛда кетма-кет гол урган Абдухолиқов ва Сергеевни йиғинга жалб этади

ЎФА матбуот хизмати ҳозирга қадар Ўзбекистон терма жамоасининг 28 май куни бошланадиган навбатдаги йиғинига жалб этилажак футболчилар рўйхатини ҳали ҳам эълон қилгани йўқ.

ФИФА кунида ўртоқлик учрашувлари, расмий ўйинларни ўтказадиган терма жамоалар аллақачон йиғинга жалб этиладиган футболчилар рўйхатини эълон қилишган.

2 июнь куни Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби бўладиган Туркия ҳам йиғинга жалб этилган футболчилар номини ошкор қилди.

Биласиз, бўлажак ФИФА (3-11 июнь) кунларидаги йиғин доирасида биз аввалига Аланияда Туркия билан, кейинчалик Тошкентда КХДР ва Сурияга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказамиз.

Бизга маълум бўлишича, мазкур йиғинга Эктор Купер терма жамоанинг кенгайтирилган таркибига баъзи футболчиларни қўшган. Улар орасида охирги турларда ОЧЛ доирасидаги учрашувларда рақиблар дарвозасини нишонга олган Игорь Сергеев ва Темурхўжа Абдухолиқов ҳам бор.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига "Пахтакор"дан 10, "Локомотив"дан 7 нафар футболчи жалб этилган.

Терма жамоанинг кенгайтирилган рўйхатидан жой олган баъзи футболчилар: Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Егор Кримец, Фарруҳ Сайфиев, Хожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Достонбек Ҳамдамов, Марат Бикмаев, Игорь Сергеев (барчаси - "Пахтакор"), Жавоҳир Илёсов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (барчаси - "Локомотив"), Ботирали Эргашев ("Динамо").

Эслатиб ўтамиз, терма жамоадан чақирув олган Достонбек Ҳамдамов ОЧЛ доирасидаги "Ал Аҳли"га қарши баҳсда олган жароҳати туфайли йиғинда иштирок этолмайди.

Қайд этиш керакки, Суперлигада қаторасига 5 учрашувдан буён гол ураётган "Насаф" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоев ҳозирча терма жамоадан таклиф олгани йўқ.

Якуний тўлиқ таркибни ЎФА матбуот хизмати тез орада эълон қилиши кутилмоқда.

Рейтинг: -62   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика