RU

Последние новости

23:13Илёс Зейтуллаев: "Иккинчи бўлимдаги ўйини учун "Металлург"га тан бериш керак"  0 22:40Илёс Қурбонов: "Сурхон" ва "Насаф"га қарши фақатгина ғалаба учун ўйнаймиз"  7 22:13Португалия термасининг қайдномаси эълон қилинди  1 21:47Пеп Гвардиола жаҳоннинг энг кучли термаларидан бирини бошқариши мумкин  0 21:21Саудия Арабистони. "Ар Риёд" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 20:57Хуммельс Бундеслигага қайтиши мумкин  0 20:36Моуринью АПЛга қайтишни истамоқда  2 20:09Суперлига. Гол инобатга олинмаган ўйинда "Бунёдкор" ва "Металлург"нинг кучлари тенг келди  14 20:00"Барселона" ва "Реал" Аргентина терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда  2 19:38"Реал" Мбаппега қанча пул тўлаши маълум  10 19:10"Ливерпуль" Бундеслига юлдузига кўз тикди  1 18:42Европа Лигаси ўйинларида "Фаластинга озодлик" плакатлари пайдо бўлди  5 18:01"Тоттенхэм" собиқ футболчиси ҳаваскор жамоага ўтди  0 17:38Гризманн ҳеч қачон терма жамоага қайтмаслигини билдирди  6 17:22Суперлига. "Бунёдкор" – "Металлург". Таркиблар маълум  0

Купер Ҳайдаров, Инилеев ва Абрамовдан яхши натижа кўрсата оладими? Новости

Купер Ҳайдаров, Инилеев ва Абрамовдан яхши натижа кўрсата оладими?

Осиё Кубогига саноқли кунлар қолган бир пайтда тарихни ёдга олиш халақит қилмайди. Агар унда бугунги кунга солиштириш учун етарли асослар бўлса.

Чуқурлашиб кетишни истамадим, 2004 йилдан бошлашни маъқул кўрдим. "Чин юрти"да бўлиб ўтган Осиё Кубогига Равшан Ҳайдаров бош мураббий сифатида терма жамоани олиб борган эди. Унга мусобақада Юрген Геде ёрдам берган. Шу йилги терма жамоамиз тарихдаги энг ёшларидан бири бўлган. Таркибдаги 9 нафар футболчи олимпиада саралаш ўйинларида қатнашган. Бу жиддий кўрсаткич.

Осиё Кубоги-2004
Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон)
Терма жамоанинг ўртача ёши: 23,5.
Олимпия терма жамоаси ёшида бўлганлар: 9 нафар - Тимур Кападзе, Сервер Жепаров, Игнатий Нестеров, Ильдар Магдеев, Шавкат Раимқулов, Ислом Иномов, Илёс Зейтуллаев, Александр Гейнрих, Марат Бикмаев.
Легионерлар: 7 нафар - Алексей Поляков ("Крилья Советов"), Андрей Фёдоров ("Рубин"), Миржалол Қосимов ("Алания"), Николай Ширшов ва Андрей Акопянц ("Ростов"), Александр Гейнрих (ЦСКА), Евгений Сафонов ("Шинник"), Илёс Зейтуллаев ("Ювентус").
Ўша даврнинг топ-5 юлдуз футболчилари: Миржалол Қосимов, Андрей Фёдоров, Николай Ширшов, Леонид Кошелев ва Бахтиёр Ашурматов.
Осиё Кубогидаги натижа: 1/4 финал. Ўзбекистон - Баҳрайн 2:2 (пен, 3:4)



2004 йилги Осиё Кубогидаги аксар футболчилар кейинги мусобақага ҳам етиб келишди. Бу сафар 6 нафар футболчини биз Лондон Олимпиадасининг саралаш ўйинларида кўргандик. Афсуски, вазифани уддалаш бу сафар ҳам бизга насиб этмаган. Йил якунида терма жамоамиз бош мураббийи Рауф Талгатович Осиёнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинганди.

Осиё Кубоги-2007
Терма жамоанинг ўртача ёши: 24,8.
Бош мураббий: Рауф Инилеев (Ўзбекистон)
Олимпия терма жамоаси ёшида бўлганлар: 5 нафар - Виталий Денисов, Азиз Ибрагимов, Марат Бикмаев, Азиз Ҳайдаров, Анзур Исмоилов.
Легионерлар: Алексей Николаев ("Актобе"), Улуғбек Бақоев ("Тобол"), Марат Бикмаев ("Рубин"), Павел Соломин ("Сатурн"), Азиз Ибрагимов ("Слован"), Виталий Денисов ("Днепр"), Максим Шацких ("Динамо" Киев).
Топ-5 юлдуз футболчи: Павел Бугало, Максим Шацких, Сервер Жепаров, Александр Гейнрих, Виталий Денисов.
Осиё Кубогидаги натижа: 1/4 финал. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 1:2.

Бу қитъа чемпионатини ҳали-бери эсдан чиқармаймиз. Аввало терма жамоадаги легионерлар сони аввалгиларга қараганда анча кўп бўлган. Ундан ташқари, жуда кўплаб футболчиларимиз етилиб улгурганди. Вазифа Вадим Абрамовга ишониб топширилди. Энг яхши натижамиз ҳам айнан шу мусобақага тўғри келди. Фақат бу терма жамоада Олимпия ёшида бўлган футболчилар деярли йўқ эди. Фақатгина Фаррух Нурлибоевни кўрсатишимиз мумкин, аммо у ҳам топ-классдаги ўйинчи эмасди.


Осиё Кубоги-2011
Терма жамоанинг ўртача ёши: 25,9.
Бош мураббий: Вадим Абрамов (Ўзбекистон)
Олимпия терма жамоаси ёшида бўлганлар: 1 нафар - Фаррух Нурлибоев.
Легионерлар: Азиз Ибрагимов ("Богемианс"), Улуғбек Бақоев ("Тобол"), Жасур Ҳасанов ("Лаҳвия"), Марат Бикмаев ("Алания"), Вагиз Галиулин ("Сибирь"), Санжар Турсунов ("Вольга"), Сервер Жепаров ("Сеул"), Максим Шацких ("Арсенал" Киев).
Топ-5 юлдуз футболчи: Тимур Кападзе, Сервер Жепаров, Александр Гейнрих, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов.
Осиё Кубогидаги натижа: 4-ўрин. Жанубий Корея - Ўзбекистон 3:2.

Бу қитъа чемпионати Миржалол Қосимовга ишониб топширилди. Омадсизликнинг энг асосий сабаби, 1/4 финални ўзидаёқ Жанубий Кореянинг тўғри келгани. Лекин кечаги ўйиндан фарқли равишда бу ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси голлар уриш учун бир нечта қулай имкониятга эга бўлганди.


Осиё Кубоги-2015
Терма жамоанинг ўртача ёши:
26,6.
Бош мураббий: Миржалол Қосимов (Ўзбекистон)
Олимпия терма жамоаси ёшида бўлганлар: 2 нафар - Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев.
Легионерлар: Анзур Исмоилов ("Чанчун Ятай"), Баҳодир Насимов ("Падидаҳ"), Одил Аҳмедов ("Краснодар"), Виталий Денисов ("Локомотив" Москва), Сервер Жепаров ("Сеонгнам"), Санжар Турсунов ("Ворскла"), Азиз Ҳайдаров ("Ал Шабаб").
Топ-5 юлдуз футболчи: Азиз Ҳайдаров, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Санжар Турсунов, Виталий Денисов.
Осиё Кубогидаги натижа: 1/4 финал. Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:0.

БАА яшил майдонларида бўлиб ўтадиган мусобақанинг аввалгиларидан асосий фарқи терма жамоалар сони 24тага кўпайгани. Бу нисбатан кучсизроқ терма жамоаларга ҳам ОКда имконият берилишига сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам терма жамоамиз Японияни ҳисобга олмаганда кучсиз гуруҳдан жой олган. Ўз навбатида биз Эктор Купердан энг яхши натижани кўрсатишни талаб қилишга ҳаққимиз бор.


Бу Осиё Кубогидаги асосий муаммо, авлодлар алмашинувини ўтказа олмаганимиз. Куперни шу кунгача ўтказган йиғинларида биргина Жасур Яхшибоев (Олимпия терма жамоаси аъзоси) жалб қилинган, аммо жароҳати туфайли иштирок эта олмаган эди. Бу эса МТЖ савиясидаги ёш футболчилар қолмаганидан далолат.


Осиё Кубоги-2019.
Бош мураббий: 
Эктор Купер (Аргентина)
Олимпия терма жамоаси ёшида бўлганлар: Агар якуний рўйхатга кирса Жасур Яхшибоев.
Легионерлар: ...
Топ-5 юлдуз футболчи: Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов, Сардор Рашидов...

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика