RU

Последние новости

18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  1 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  2 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  55 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  24 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3

Бугунги "жанг" олдидан "Насаф" ва "Пахтакор"нинг жорий мавсумдаги ўзаро ўйинларидан ФОТОМАҚОЛА Новости

Бугунги "жанг" олдидан "Насаф" ва "Пахтакор"нинг жорий мавсумдаги ўзаро ўйинларидан ФОТОМАҚОЛА

Мамлакатимиздаги барча футбол ишқибозлари учун бугун куннинг энг муҳим ўйини сўзсиз "Насаф" - "Пахтакор" беллашуви бўлади.


Олий лига 29-туридан ўрин олган қарама-қаршилик Қаршидаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади. Бу жамоаларнинг жорий мавсумдаги ўзаро тўртинчи тўқнашуви бўлади. Бундан олдинги учта ўйиндан иккитасида қаршиликлар, биттасида эса тошкентликлар ғалаба нашидасини суришган. Қуйида "Насаф" ва "Пахтакор"нинг бу мавсумдаги ўйинларидан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Биринчи ўйин
Ўзбекистон кубоги
Нимчорак финал
, биринчи ўйин
"Пахтакор" марказий стадиони
22.05.2017
"Пахтакор" - "Насаф" 0:3
Голлар:
Драган Черан 44 (пен.), Бахром Абдураҳимов 71, Дилшод Хушбаков 89

"Насаф"нинг бошланғич таркиби.

"Пахтакор"нинг бошланғич таркиби.

Ўша учрашувда "Насаф" "Пахтакор"ни Тошкентда таслим этган эди.

"Пахтакор" ўз майдонида "Насаф" дарвозасига йўл топа олмаган эди.

Учрашув мана шундай кескин курашларга бой ўтган эди.

Драган Черан беллашувда пенальтидан ҳисобни очгач голни шундай тарзда нишонлаган эди.

Ўша кунги учрашувда энг фаоллардан бири бўлган Бахром Абдураҳимов.

Мақсуд Каримов фамилиядоши Шерзоддан тўпни олиб қўйишга уринаётган вазият.


Иккинчи ўйин
Ўзбекистон кубоги
Нимчорак финал
, жавоб ўйини
"Ғузор" стадиони
30.05.2017
"Насаф" - "Пахтакор" 1:0
Гол:
Бахром Абдураҳимов 64

Тошкентдаги йирик ғалабадан кейин кубокда чорак финал йўлланмаси деярли ҳал қилиб бўлинган эди.

"Насаф" кубокда ҳар икки учрашувда ҳам "Пахтакор"ни мағлуб этган эди.

Қаршидаги стадионда реконструкция ишлари олиб борилаётгани учун Ғузорда ўтказилган баҳсда ягона голни Бахром Абдураҳимов киритган эди.


Учинчи ўйин
Олий лига
, 14-тур
"Пахтакор" марказий стадиони
19.06.2017
"Пахтакор" - "Насаф" 2:1
Голлар:
Игорь Сергеев 67, Шерзод Каримов 69 - Фарруҳ Сайфиев 78

"Насаф"нинг бошланғич таркиби.

"Пахтакор"нинг бошланғич таркиби.

Кубокдаги икки мағлубиятдан кейин Олий лига доирасидаги баҳсда Игорь Сергеев ҳисобни очган эди.

Шерзод Каримовнинг зарбаси эса ўша куни суперголга айланган эди.

Ўша куни "Насаф" дарвозасини қўриқлаган Элдор Суюнов бугун "Пахтакор" ўйинчиси сифатида қайдномадан жой олади.

Сергеев ва Каримовнинг голига Фарруҳ Сайфиев парашут зарбаси билан чиройли жавоб қайтарган эди.

Бугун бизни кескин ва курашларга бой ўйин кутиб турибди. Демак, биргаликда кузатамиз.



Толибжон Қосимов

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика