RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  22 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  31 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  99 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Кунлари "Фахрий ёрлиқ"қа қолган соҳа вакиллари Новости

Кунлари "Фахрий ёрлиқ"қа қолган соҳа вакиллари

Ижодкорликни таъминлашдан ташқари,иқтисодий имконият биз учун яратиб келган "Футбол Экспресс" нашрининг ёпилганига тўққиз ой бўлди.

Яшириб нима қиламиз,шундан буён тирикчиликнинг баракаси ўчган. Ҳарқалай,қора қозон қайнаб келаётганди,барқарорлик сезиларди. Шундай вазиятга тушиб қолган бошқа ҳамкасбларимизнинг кунлари қандай ўтаётганлигини ўйлаб, юрагимиз ортга тортиб кетади,хавотирланамиз. Ижтимоий тармоқларда юритиб келаётган группа ва каналларимизга эътибор қаратманг. Ҳали бирортасидан даромад олганимиз йўқ. Ҳаттоки, Ютуб канали орқали ҳам. Кўрсатувларни биргаликда тайёрлаётган шерикларимиздан шу сабабли ҳам доим миннатдормиз. Манфаатсиз ишлаб,эртанги кунга ишонишда давом этаётганлари,ёлғизлатиб қўймаётганларидан.

Ижодкор бўлиб, ўз йўналишингизда адашмай кетсангиз,косангиз оқариши қийинлигини ҳаётнинг ўзи аллақачон исботлаб қўйган. Барча замонлардаги давом этаётган оддий ҳақиқатга айланган. Энг паст қатлам ҳисобланамиз (иқтисодий тарафлар инобатга олинмоқда). Ўзимизнинг ҳаётимиздан қиёс. Орзуларингиз ҳам ўртамиёнадан пастроқ даражада, каттасини ўйлашнинг фойдаси йўқлигини тушунасиз: таътил маҳалларида хорижга чиқиб дам олиб келиш, янги русумдаги автомобилни харид қилиш,чиройли кийимларга эга чиқиш эмас. Ҳар ойнинг маълум санасида тўланадиган маошингиз муддати тезроқ етиб келиши энг муҳим кунга айланади. Уйдагилар ҳам бир кун бўлсада яйраб олашади,дадалари ҳотамтой эканлигини сезишади. Маблағ ҳам қўлингизга тегади-ю,қанот қоқиб эгалари томон учиб кетади. Сабаби,ҳали олгунингизча қоринни тикиб қўйишнинг имкони йўқ экан. Ижодкор инсонларнинг оилаларида тили узун бўла олмаслиги,мавқеи пасайишини илгари тушунмасдик. Ёш, вақт ўтган сари саволларга мантиқий жавоби чиқмоқда.

Бевосита футболга қайтадиган бўлсак, клубларда энг қуйи поғона сифатида матбуот котибларига қаралиши ҳеч биримиз учун сир эмас. Миллионлар ўйини ҳақида бошқалардан кўпроқ қайғуриб, меҳнат қилсангизда, энг кам ҳақ сизга тўланиши анъанага айланган. Баъзи жамоаларда шу ҳам миннат қилиб берилади. Жамоаларнинг бошқа вакилларига катта миқдорда маош ва мукофот пуллари тўланади. Аксарияти йил бошида кўтарма пулларига ҳам эга чиқишади. Бундай рақамларни биз сингарилар фақат эшитганмиз холос, кўрмаганмиз. Рағбатлантирилишда ҳам табақаланади: клубдагиларга автомобил, квартира, бошқа қимматбаҳо маиший буюмлар тақдим этилса, ҳамкасбларимизнинг уйлари "Фахрий ёрлиқ"қа тўлиб кетганлиги рост. Роса ҳиммат қилишса "Тефал" чойнагига эга чиқишингиз мумкин. Ана боринг, микротўлқинли печ оларсиз.


ОКМК Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланганида, жамоа аъзоларини тақдирлашда тарихий воқеа рўй берган ва воқелик ягоналигича қолмоқда. Жамоа матбуот ҳизмати вакили Бахтиёр Ширинов "Спарк" машинасига эга чиққанида, худди ўзимиз олгандек қувонганмиз. Бундай рағбатлар узоқ йилларда бир қайтарилса керак.

Кеча Фарғона вилояти ҳокими Кубоги учун ўтказилган турнир ўз ниҳоясига етди. Барча мақтаб, нуфузли деб атаган мусобақанинг ғолиб ва совриндорларига қимматбаҳо совғалар, пул мукофотлари топширилди. Ҳамкасбларимизни тақдирлашни унутмаганларига раҳмат айтмоқчимиз. Маросим якунига етиб, иштирокчилар ва стадионга йиғилган мухлислар тарқалиб бўлганларидан сўнг 3-4 нафар матбуот вакиллари чақирилиб, "қимматбаҳо" "Фахрий ёрлиқ"ларини қўлга киритишди. Уйнинг тўрсидан ўрин эгаллайдиган, ҳеч кимга қизиғи йўқ, Советлар давридан қолган ёмон анъана, одам алдашнинг кичик усулидаги совғани оилангизга олиб борсангиз, биров эътибор ҳам бермайди. Уйингизга ташриф буюрган меҳмонларга кўз-кўз қилиб, баъзида хумордан чиқиб туришингизни турнир ташкилотчилари ўйлашган шекилли. Ғамхўрлик шунчалик бўлади-да!

Яна шахсий ҳаётимизга қайтадиган бўлсак, маош тўланмайдиган меҳнатларимизни бажаришда давом этяпмиз. Кунлар келиб,кимлардир меҳнатларимизни қадрлаб,"Фахрий ёрлиқ" берганида, бир поғона баландлаганимизни ҳис этамиз. Унгача ҳаёт ўз йўлида давом этади. Унинг баъзида шафқатсиз бўладиган қонунларига бўйсунишга мажбурмиз. Барисини сабр орқли енгиб келаётган,оилаларида тобора иккинчи шахсга айланиб қоладиган ҳамкасбларимизга матонат ва ирода тилашдан бошқа чорамиз йўқ.

Бизнинг кўчамиздан ҳам вақтлар келиб инкассаторлар машинаси ўтиб қолар. Сиренасини эшитиб,ҳаётнинг нақадар тотли эканлигини ҳис қилармиз. Машинанинг ичида қанча пул борлиги эса,бошқа мавзу. Бизга тегишли масала эмас...



Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика