RU

Последние новости

11:10"Челси"нинг янги мақсади маълум  0 10:00GiveMeSport нашри барча даврларнинг энг яхши дриблинг соҳибини аниқлади  11 09:16«Сурхон» тожикистонлик футболчи билан шартнома имзолади  0 08:48МЛС. Мессининг иккита ассисти жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  13 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:51Осиё кубоги U-20. Бугун ёшларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши мумкин   13 07:25Саудия Про лигаси. «Ал Иттиҳод» «Ал Ҳилол» ўртасидаги баҳсда йирик ҳисоб қайд этилди  10 03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  35 02:47А Серия. Лаутаронинг голи "Интер"га "Женоа" устидан ғалабани тақдим этди, миланликлар вақтинча биринчи ўринга кўтарилишди  0 00:53"Ювентус" АПЛдан италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши деярли аниқ, аммо...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Унион"га жавобсиз 6та гол урди, "Байер"дан меҳмондаги ишончли ғалаба  4 00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  14 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  9 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  11

Кундалик: Ўзбекистон номли орол, миллиардерларнинг омадсизлиги ва Дубайдаги мусобақа атмосфераси Новости

Кундалик: Ўзбекистон номли орол, миллиардерларнинг омадсизлиги ва Дубайдаги мусобақа атмосфераси

БААда бошланган Осиё Кубогидаги кундаликнинг биринчи қисми менинг (Жасур Асланов) чекимга тушди.

Чунки камина ушбу мамлакатга биринчилардан етиб борадиган сайтимиз вакилларидан бири эдим.

Биринчи марта бошқа мамлакатга йўл олаётганим ва илк бор самолётда учаётганим туфайли Интернетда ўзим учун керакли бўлган маълумотларни изладим. Бу жараёнда Дубайда Ўзбекистон номли орол борлигини билим олдим. The World деб номланган сунъий "ер шари"да мамлакатимиздан ташқари, бошқа давлатлар номи берилган ороллар ҳам бор экан. Айни дамда ушбу "мамлакатлар"да қурилиш ишлари давом этяпти. Уларни турли миллионер ва миллиардерлар харид қилишмоқда.

Шундай қилиб, Москвага учиб кетдим, чунки чиптам аввал Россия пойтахтига, кейин эса Дубайга расмийлаштирилган эди. Тошкент-Москва-Дубай йўналишидаги парвоз чоғида миллионер ва миллардерлар рўйхати эълон қилинадиган журналларни мутолаа қилдим, чунки самолётда телефон билан вақтни ўлдириш қийин. Журналда "Краснодар" эгаси, россиялик миллиардер Сергей Галицкий нега "Магнит" номли дўконлар тармоғини икки баравар арзонга сотгани, "Анжи" клубининг собиқ эгаси Сулейман Керимовнинг Франциядаги саргузаштлари ҳақида қизиқарли мақолаларни завқ билан ўқидим. 

Шундай қилиб, Тошкент вақти билан тунги 23:00да сайтимиз раҳбарларидан бири Ғайрат (Хасбиулин) ака билан дунёнинг энг машҳур шаҳарларидан бири Дубайга етиб келдик. Январнинг 7-куни старт бошланди. Стадион олдидан ўтмасангиз, Дубайда Осиё Кубоги ўйинлари ўтаётганини сезмайсиз. Фақатгина арена олдида Осиё Кубоги бўлаётган байроқларни учратасиз.

Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида жойлашган аккредитациялаш марказини топиш учун аренани 2 марта айландик. Стадион дарвозалари олдида турган ходимлар бизни гоҳ у, гоҳ бу дарвозага юбориб тушунмовчилик юзага келтиришди. Инглиз тилини маълум даражада тушунаман, аммо жавоб бериш керак бўлса... Ғайрат ака инглиз тилини жуда яхши билгани ва музокараларга уста бўлгани учун қийналмадим, ОФК ходимлари билан муаммолар ҳал бўлди. Ниҳоят, бейжикларни олиб стадионга кирдик ва медиа марказда қўшниларимиз - Қирғизистон терма жамоасининг Хитойга қарши учрашувини томоша қилдик.

Ҳисобда олдинга чиқиб олган қирғизлар, ғалабани сақлаб қола олишмади. Менимча, уларга бундай турнирларда иштирок этиш тажрибаси етишмади. 

Осиё Кубоги. Хитой - Қирғизистон (ВИДЕО)

Бугунги кунни Жанубий Корея - Филиппин учрашуви билан якунлаймиз. Баҳс бўлиб ўтадиган "Ал Мактум" стадионига кирганингизда мухлислар учун махсус фан зона яратилган. У ерда болалар ва катталар кўнгилочар ўйинлар билан шуғулланиб, учрашувгача бўлган вақтни ўша ерда ўтказиши мумкин.





Жанубий Корея ҳамда Филиппин терма жамоалари ўртасида ўтказилаётган баҳсга ташриф буюрган мухлисларнинг сони кўп бўлмасада, ўз ватанидан севимлиларини қўллаш учун келганлар етарлича.





Кореяликлар ўйинни фаол бошлашди, аммо Филиппин терма жамоаси гол уриш учун биринчи бўлимда ажойиб имкониятга эга бўлди, аммо дарвозабон Ким Сеунг Гю хавфни бартараф этди. Ушбу учрашувни Жанубий Кореядан томоша қилаётган мухлислар учун 3 нафар шарҳловчи хизмат қилди. Қулоқчинли тўртинчи киши эса уларга тезда керакли маълумотларни бериб турди.


Медиа трибуна ёнгинасида Филиппин терма жамоаси футболчиларидан бирининг оиласи ўйинни томоша қилаётган экан.

Учрашув 1:0 ҳисобида Жанубий Корея терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Кореяликлар маҳорат эвазига рақибни мағлуб этишди.

Бир неча дақиқа олдин "Championat.asia"нинг қолган вакиллари ҳам Дубайга етиб келишди. Сайтимизни кузатишда давом этинг.

Автор : Aslanov Jasurbek
Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика