RU

Последние новости

11:55Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан ўйин учун тахминий таркиблари  7 11:44"Навбаҳор" устози, етакчиси ва бошқалар — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 11:22Степан Атоян: "Ўзбек футболида инфратузилма жиҳатидан катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда"  3 08:52"Барселона" Ольмони иккинчи даврага рўйхатдан ўтказиши учун яхшигина пул топиши лозим  4 08:41«Барселона» товон пули 100 миллион евро бўлган ҳужумчини сотиб олмоқчи  4 08:17Руд ван Нистелройга Чемпионшипдан таклиф тушди  5 08:03Бундеслига тўпурари фаолиятини АПЛ грандида давом эттирмоқчи  1 07:42ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Қатар меҳмони бўламиз  42 07:30МЮ ёзда 50 миллион евро сарфланган футболчини қишда ижарага бермоқчи  2 00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  5 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  4 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  3 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  3 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  9 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  10

Кун тарихи. "Насаф" ОФК кубогини қўлга киритганига 7 йил тўлди Новости

Кун тарихи. "Насаф" ОФК кубогини қўлга киритганига 7 йил тўлди

Теги :  Насаф
Хабарингиз бор, 2011 йил 29 октябрь куни ОФК Кубоги бош совринини Қаршининг "Насаф" клуби қўлга киритганди.

"Насаф" жамоаси 2011 йилги мавсум давомида ОФК кубогида кўтаринки руҳда қатнашишганди.  Анатолий Демьяненко шогирдлари гуруҳ ва плей-офф босқичини анча ишончли ўтказиб турнирнинг ҳал қилувчи баҳсига қадар етиб боришади.

Қуръага кўра финал баҳси Қарши шаҳрида ўтказилди. Финалга жуда катта тайёргарлик кўрган қаршиликлар Кувайтнинг “Кувайт СК” жамоасини 2:1 ҳисобида доғда қолдириб, ОФК кубоги ғолибига айлангандилар.

Эсингизда бўлса, қаршиликлар ўшанда Қувайтнинг "Қувайт СК" клубига қарши Қарршидаги марказий стадионда баҳс олиб боришганди. Бунгача Қувайт жамоаси уч марта финалда иштирок этган бўлса, "Насаф" энди биринчи бор чиққанди.

"Насаф" гуруҳ ўйинларидаёқ ўзини кўрсатишни бошлаган. Бу жамоа ўз гуруҳида "Демпо" (Ҳиндистон), "Ал Ансар" (Ливан) ва "Ал Тилол" (Яман) клубларига қарши баҳс олиб борганди. Шуниси эътибор молик, "Насаф" гуруҳдаги ҳамма ўйинларни ўз фойдасига ҳал қилган. 

"Насаф" гуруҳ босқичида рақиблар дарвозасига 30та гол уриб, ўз дарвозасидан атиги тўртта тўп ўтказиб юборади. Энг йирик ҳисоб "Демпо" билан ўйинда қайд этилган - 9:0. Жамоанинг черногориялик ҳужумчиси Иван Бошкович барча ўйинларда ўзини кўрсатиб, саккиз бор тўп киритишга эришади. 

"Насаф" гугуҳдан чиққач, кейинги босқичда "Ал Файсали"га қарши баҳс олиб боради. Жамоанинг финалдаги рақиби "Қувайт СК" ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, нимчорак финалда "Ал Қодисия"га дуч келади. Бунда "Насаф" ўз рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этади. "Қувайт СК" эса 2:2 ўйнаб, фақат пенальтилар сериясига кўра 3:2 ҳисобида ғалабага эришади.


Чорак финалнинг биринчи ўйинида "Насаф" Таиландга сафар қилади ва "Чонбури"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтади. Ягона гол Иван Бошкович томонидан киритилади. Жавоб ўйинида эса "Чонбури" ҳам шу ҳисобда зафар қучади ва иш охир-оқибат пенальтилар сериясига бориб тақалади. Таиландлик машҳур футболчи Тердсак Чайман пенальтидан фойдалана олмайди, "Насаф" эса барча зарбаларни голга айлантириб ярим финалга йўл олади.

Буни қарангки, "Қувайт СК" ҳам чорак финалда Таидланд клуби қарши баҳс олиб боради. Рақиб - "Муангтонг Юнайтед". Икки ўйин натижасига кўра қувайтлар 1:0 ҳисобида зафар қучишади. Ярим финалда "Насаф" Иорданиянинг "Ал Виҳдат" клуби билан ўйнайди. Жамоа уйда 1:0 ҳисобида зафар қучиб, сафарда 1:1 ўйнайди. Қувайт клуби эса ярим финалда Ироқнинг "Арбил" жамоасини мусобақадан чиқариб юборади.

Ниҳоят жамоалар ҳал қилувчи финалга етиб келишади. Шу куни Қарши стадиони мухлислар билан тўлиб тошади. Ўйиннинг биринчи таймида ҳисоб очилмайди. Танаффусдан сўнг Илҳом Шомуродов гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқади. Кейинчалик орадан уч дақиқа ўтиб латвиялик Андрей Переплёткин ҳисобни 2:0га етказади. Қувайтликлар ҳам гол уришнинг уддасидан чиқишади, лекин бу етарли бўлмайди ва натижада "Насаф" финални 2:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этиб, бош соврин соҳиби бўлади. 

Учрашув якунига етгач, "Насаф" жамоасига тантанали равишда кубок топширилади, шунингдек Иван Бошкович "Энг яхши тўпурар", Артур Геворкян эса "Мусобақанинг энг яхши футболчиси" совринини ташкилотчилардан қабул қилиб олади. 

Анатолий Демьяненко. Бу мутахассис ўзбек клубларига халқаро мусобақада соврин ютиб берган илк ва ягона мураббий бўлиб турибди. Ҳеч ким билмаслиги мумкин, аммо айнан Демьяненко ўша пайтда ОФК кубогида Элдорбек Суюновга ишонч билдирганди. 20 ёшли иқтидорли посбонга халқаро майдон ҳавосидан нафас олишга  имконият яратиб берганди.

Демьяненко даврида "гуллаган", аммо Бердиев қўл остида ўйнай олмаган ОФК Кубоги-2011 тўпурари - Иван Бошкович. Қўлида байроғимизни хилпиратиб турган ажойиб футболчи эса Жаҳонгир Жиямуродов...


Тарихий ўйин қайдномаси:

ОФК кубоги - 2011.

Финал.

"НАСАФ" - "Кувайт СК" - 2:1 (0:0)

2011 йил, 29 октябрь. Қарши. "Марказий" стадион. 15753 томошабин.

Ҳакамлар
: Ким Дон Жин, Жеон Хайи Сан, Ли Жун Мин (Жанубий Корея).

Голлар: Шомуродов, 62 1:0. Переплёткинс, 64 2:0. Каби, 69 2:1.

Насаф - Муроджон Зуҳуров, Ботир Қораев (с), Боян Малишич, Мақсуд Каримов, Жаҳонгир Жиямуродов, Лутфулла Тўраев, Эркин Бойдуллаев, Андрей Переплёткинс, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов (Фозил Мусаев, 84), Иван Бошкович (Артём Филипосян, 90+4).

Кувайт СК-Холид Фадҳли, Ёқуб Тоҳир, Фаҳад Авад, Рафат Жобир, Ҳусайн Шаммари (Али Алкандари, 81), Лассана Фане, Рожерио, Аҳмад Сабоҳ (Абдуллоҳ Бураики, 61), Носир Ал Қаҳтони, Холид Шаммари, Ландри Каби.

Учрашув комиссари: Абдул Ғафур Ҳамид (Мальдив орллари).

Огоҳлантириш: Каби, 26. Аҳмад Сабоҳ, 35. Ҳусайн Шаммари, 49. Зуҳуров, 88. Малишич, 89.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика