Куман Гризманнинг сўзлари ҳақида: “Мураббий буйруқ беради, футболчи эса ўзини максимал кўрсатиши керак”
16 окт 2020 21:45
Новости
Куман Гризманнинг сўзлари ҳақида: “Мураббий буйруқ беради, футболчи эса ўзини максимал кўрсатиши керак”
Аввалроқ, Антуан Гризманн Франция ТЖ сафидаги ўйиндан сўнг бош мураббий Дидье Дешам уни қайси позиция қўйишни билишини айтганди.
“Барселона” устози Рональд Куман унинг сўзларига изоҳ берди.
“Ҳар ким ўзи хоҳлаган нарсани айтишга ҳақли. Кеча у билан гаплашгандик, аммо бу ҳақида эмас. Биз унинг позицияси ва самарадорлиги ҳақида суҳбатлашдик. Жамоа учун яхши вариантларни изламоқдаман ва у ўнг қанотда бошлаши керак бўлса, демак шундай қилиш керак деб ўйлайман. Шунингдек, у “ўнлик” ёки “тўққизлик” позициясида ҳам ўйнай олади, қарорни мен қабул қиламан, у эса максимал даражасини кўрсатиши лозим.
Гризманн қўлдан келганча ҳаракат қилмоқда ва унга омад ҳам келади, аммо у таваккал қилиши зарур. Мураббий буйруқ беради, у эса борини бағишлаши керак”, дейди Куман.
Комментарии